Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
49
РЕФЕРАТ
ТЎҒРИ КЎРИНИШДАГИ РАДИОРЕЛЕЙЛИ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ
ТРАССАЛАРИДА ЧАСТОТАЛИ-СЕЛЕКТИВ СЎНИШЛАР ИМИТАЦИЯСИ УЧУН
ҚУРИЛМА
Фойдаланиш соҳаси: радиоэлектрон ўлчовлар, тўғри кўринишдаги радиорелейли
алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар
имитациясида ушбу
тизимларнинг элементларини назорат қилиш ва созлаш пайтида.
Вазифаси: тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида реал
шароитларда юзага келадиган частотали-селектив сўнишлар
имитациясининг сифатини
оширишга эришиш имконини берадиган қурилмани яратиш.
Ихтиро моҳияти: тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида
частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма таркибига кенг полосали сигнал
генератори, тармоқлатгич,
сумматор, частота ўзгартиргичи, полосали фильтр,
бошқариладиган
кучайтиргич, бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтр, кучайтиргич,
биринчи, иккинчи, учинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичлар киради.
Кенг полосали
сигнал генераторининг чиқиши частота ўзгартиргичининг киришига уланган. Частота
ўзгартиргичининг чиқиши полосали фильтр киришига уланган.
Полосали фильтрнинг
чиқиши тармоқлатгичнинг киришига уланган. Тармоқлатгичнинг биринчи чиқиши
бошқариладиган кучайтиргичнинг киришига уланган. Иккинчи чиқиши бошқариладиган
полосали-тўсувчи фильтрнинг киришига уланган. Бошқариладиган кучайтиргичнинг
чиқиши сумматорнинг биринчи киришига уланган. Бошқариладиган полосали-тўсувчи
фильтрнинг чиқиши кучайтиргичнинг киришига уланган. Кучайтиргичнинг чиқиши
сумматорнинг иккинчи киришига уланган. Биринчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг
чиқиши бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг биринчи бошқариш
киришига
уланган. Иккинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши бошқариладиган полосали-
тўсувчи фильтрнинг иккинчи бошқариш киришига уланган. Учинчи рақамли-аналогли
ўзгартиргичнинг чиқиши бошқариладиган кўчайтиргичнинг бошқариш киришига уланган.