«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
45 ўзгартиргичнинг чиқиши бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг иккинчи бошқариш киришига, учинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши эса бошқариладиган кўчайтиргичнинг бошқариш киришига уланган. Тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилманинг кўрсатиб ўтилган ҳолда бажарилиши ушбу қурилма, имитацияланаётган частотали-селектив сўнишларнинг кенглигини ва унинг марказий қисмининг қийматини ростлаш имконини берадиган бошқариладиган полосали- тўсувчи фильтр билан ҳамда имитацияланаётган частотали-селектив сўниш чуқурлигининг ростланишини таъминлайдиган бошқариладиган кучайтиргич билан таъминланганлиги ҳисобига имитация сифатини ошириш имконини беради. 1-шаклда таклиф қилинаётган қурилманинг функционал схемаси кўрсатилган; 2-шаклда полосали фильтр (а) ва сумматор (б) чиқишларида сигналларнинг спектрал тавсифлари келтирилган. Тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма кенг полосали генератордан 1 иборат бўлиб, унинг чиқиши частота ўзгартиргичининг 2 киришига уланган. Частота ўзгартиргичи 2 чиқишига полосали фильтрнинг 3 кириши уланган бўлиб, унинг чиқиши тармоқлагичнинг 4 киришига уланган. Тармоқлагичнинг 4 биринчи чиқишига бошқариладиган кучайтиргичнинг 5 кириши уланган бўлиб, унинг чиқишига сумматорнинг 6 биринчи кириши уланган. Тармоқлагичнинг 4 иккинчи чиқишига бошқариладиган полосали- тўсувчи фильтрнинг 7 кириши уланган бўлиб, унинг чиқиши кучайтиргичнинг 8 киришига уланган. Кучайтиргичнинг 8 чиқиши сумматорнинг 6 иккинчи киришига уланган. Бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 биринчи бошқариш киришига биринчи 9 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши, иккинчи бошқариш киришига иккинчи 10 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши 10 уланган. Бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 бошқариш киришига учинчи 11 рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши уланган. Кенг полосали 1 сигнал генератори, частота ўзгартиргичи 2, полосали фильтр 3, тармоқлагич 4, бошқарилувчи кучайтиргич 5, сумматор 6, биринчи 9, иккинчи 10 ва учинчи 11 рақамли-аналогли ўзгартиргичларни конструктив жиҳатдан бажаришга оид мисоллар [Бессонов Л.А. Теоретические основы электротехники. М.: Высшая школа, 1972] (мос Равишда 322-, 350-, 455-, 320-, 456- ва 461-бетлар) да тавсифланган, бошқарилувчи полосали-тўсувчи фильтр 7 конструкциясининг тавсифи [Фельдштейн А.П., Явич Л.Р. Синтез четырехполюсников и восьмиполюсников на СВЧ. М.: Связь, 1965. 277-бет] да келтирилган. Тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма қуйидагича ишлайди. Кенг полосали сигнал генератори 1 ўз чиқишида кенг полосали юқори частотали сигнал ишлаб чиқаради, частота ўзгартиргичи 2 ва полосали фильтр 3 ундан юқори частотали сигнални шакллантирадики, унинг спектрал тавсифи 2а-шаклда келтирилган, бунда унинг f0 марказий частотасини частота ўзгартиргичи 2 аниқлайди, пастки f1 ва юқориги f2 ёнбош частоталарини эса полосали фильтр 3 аниқлайди. Айтиб ўтилган юқори частотали сигнал тармоқлатгичдан 4 сўнг бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 ва бошқарилувчи полосали-тўсувчи фильтрнинг 7 киришларига келиб тушадики, улар частотали ўпирилишнинг имитацияловчи частотали-селектив сўниш шакли (частоталар полосасининг V чуқурлигини ва ∆f кенглигини) ва жойлашувини (f3 марказий частотасининг қийматини) сумматорнинг 6 чиқишидаги юқори частотали сигналнинг спектрал тавсифида аниқлайди (2б-шаклга қаранг), бунда кўрсатиб ўтилган частотали ўпирилишнинг чуқурлиги бошқарилувчи кучайтиргичнинг 5 бошқарув киришидаги кучланиш қийматига, частоталар полосасининг кенглиги биринчи бошқариш киришидаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling