Ii б ў л и м Бозор иқтисодиёти назарияси


Бозор субъекти – айирбошлаш муносабатлари қатнашчиси


Download 216 Kb.
bet7/15
Sana18.02.2023
Hajmi216 Kb.
#1209459
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
5-боб. Бозор иктисодиёти мазмуни

Бозор субъекти – айирбошлаш муносабатлари қатнашчиси. Бозор субъектлари икки гуруҳга – сотувчи ва харидорларга бўлиниб, улар бозор муносабатларининг турли вазифаларини бажаради. Сотувчилар бозорга товар ва хизматларни таклиф этади, харидорлар эса уларга талаб билдиради. Бозор ўз субъектлари манфаатини бир-бирига боғлаб, уларни мувофиқлаштиради. Айрим турдаги бозорларда сотувчи ва харидорлар ўртасида бевосита алоқа мавжуд бўлса, бошқаларида билвосита алоқа мавжуд бўлиб, улар ҳеч қачон бир-бирини кўрмайди ёки билмайди.
Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади. Бозорда қиймат шакллари алмашади. У қийматни товар шаклидан пул шаклига айлантиради. Индивидуал меҳнат сарфлари сифатида чиққан товарлар бозор томонидан тан олинса, ижтимоий меҳнат сарфини намоён қилади ва товарнинг бозор қиймати ҳосил бўлади.
Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш, янгидан бошланиши учун яратилган товарлар сотилиши ва уларнинг пулга айланиши, пулдан эса керакли иқтисодий ресурслар харид қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш йўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини қоплайдиган ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун керакли моддий ва меҳнат ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўй беради. Истеъмолчилар бозорда у ёки бу товарга бўлган талабини билдиради. Бозор бу талабни ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларга узатади. Ресурслар талаб билдирган тармоқлар ва соҳалар ўртасида тақсимланиб туради.
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида иқтисодий ресурсларни товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлайди. Шунингдек, адабиётларда бозорнинг бошқа кўплаб қўшимча вазифалари ҳам келтирилади. Бу вазифаларни яққолроқ тасаввур этиш учун уларни махсус чизма кўринишида ифодалаш мумкин (5.3-чизма).

Download 216 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling