Iii-боб. Талаб ва таклиф эластиклиги


Download 472.5 Kb.
bet1/4
Sana23.01.2023
Hajmi472.5 Kb.
#1113706
  1   2   3   4
Bog'liq
GL 3 05




III-Боб. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЭЛАСТИКЛИГИ.
3.1. Талаб эластиклиги.
Маълумки, товарга бўлган талаб, унинг нархига, истеъмолчи даромадига ва бошқа товарлар нархига боғлиқдир. Худди шундай, таклиф товар нархига ва товарни ишлаб чиқариш харажатига боғлиқ.
Масалан, лимоннинг нархи ошса, унга талаб камаяди. Лекин, биз шу товарга талабни ёки таклифини миқдорий жиҳатдан ўсиши ёки камайишини билмоқчимиз. Агар лимон нархи 15% га ошса, унга бўлган талаб қанчага ўзгаради? Ёки даромад 10% га ошгандаги талаб қанчага ўзгаради? Бундай саволга жавоб бериш учун, эластиклик тушунчасидан фойдаланамиз.
Эластиклик - бир ўзгарувчининг бошқа бир ўзгарувчи таъсири остида ўзгаришини ўлчайдиган ўлчов; аниқроқ қилиб айтганда, бирор ўзгарувчининг бир фоизга ўзгаришини натижасида бошқа бир ўзгарувчининг маълум фоиз миқдорга ўзгаришини кўрсатадиган сондир.
Бунга энг муҳим мисоллардан бири бўлиб, нархга боғлиқ бўлган талаб эластиклигидир. Бу эластиклик товар нархининг бир фоизга ўзгариши, унга бўлган талабниннг неча фоизга ўзгаришини кўрсатади.
Бу кўрсаткични тўлиқроқ кўриб чиқамиз. Нархга боғлиқ талаб эластиклигини қуйидагича ёзамиз:
(1)
бу ерда - нинг фоиз бўйича ўзгариши; - нинг фоиз ўзгариши.
Шуни эслатиш лозимки, фоиз ўзгариш, ўзгарувчининг абсолют ўзгаришини, ўзгарувчининг олдинги даражасига нисбатидир, яъни:
.
Демак, . (2)
Агар талаб узлуксиз функция сифатида, яъни кўринишида берилган бўлса, унинг эластиклик коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
.
Нархга боғлиқ талаб эластиклиги манфийдир, яъни . Товар нархи ошганда, унга талаб камаяди, шунинг учун . (2) тенгламадан келиб чиқадики, нархга боғлиқ талаб эластиклиги, нархнинг товар миқдорига нисбатининг бирлик нархга тўғри келадиган товар бирлиги ўзгаришига кўпайтиришдан ҳосил бўладиган миқдорга тенг. Лекин, талаб эгри чизиғи бўйича юрганда ўзгариши ёки ўзгармаслиги мумкин, нарх ва товар миқдори эса ҳар доим ўзгариб боради. Демак, нархга боғлиқ талаб эластиклиги талаб чизиғининг алоҳида нуқтасида ўлчанади ва эгри чизиқ бўйича силжиганимизда, у ўзгариб боради.
Реал статистик маълумотларга кўра, нуқтавий ва ёйсимон эластиклик коэффициентларини аниқлаш мумкин, нуқтавий эластиклик
Талабнинг нархга кўра эластиклик коэффициентини ҳисоблаш формуласи:
.
Таклифнинг нархга кўра эластиклик коэффициентини ҳисоблаш формуласи:
.
Талабнинг нархга кўра ёйсимон эластиклигини ҳисоблаш формуласи:
.
Бу ерда ва Р1 талабнинг ва товар нархининг бошланғич қийматлари, ва Р2 - талабнинг ва товар нархининг ўзгарган қийматлари.
Ёйсимон эластиклик ҳисобланганда, ва ларнинг базис кўрсаткичлари сифатида, уларнинг бошланғич ва ўзгарган қийматларининг ўртача қийматлари олинади.
Мисол. Лимонга бўлган талаб 100 дона бўлганда, ҳар бир лимон нархи 21 сўмни ташкил қилади, талаб 200 дона бўлганда бир дона лимон 180 сўм бўлади. Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисоблаймиз.
.

демак, битта лимон нархи бир фоизга тушганда, унга бўлган талаб 4,33 фоизга ўсади.
Эластиклик коэффициенти қийматига қараб талабни эластик, ноэластик ва бирлик эластикликка эга бўлган талабларга ажратиш мумкин.
Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб эластик дейилади.
Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб ноэластик дейилади.
Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти бўлса, талаб бирлик эластикликка эга дейилади.

Мисол тариқасида чизиқли талаб функциясини қарайлик:


.
Б у чизиқли функция учун бўлиб, у ўзгармасдир. Лекин бу чизиқ ўзгармас эластиклик коэффициентига эга эмас. 18-расмдан кўриниб турибдики, агар биз чизиқ бўйича пастга қараб юрсак миқдор камайиб боради, натижада эластиклик миқдори ҳам камаяди.

a/b

18-расм. Чизиқли талаб чизиғи.


Чизиқли талаб функциясининг эластиклик коэффициенти қуйидагига тенг:



Талаб чизиғи нарх ўқи билан кесишганда ва бўлади, ; да . Талаб чизиғи товар миқдори ўқи билан кесишганда ва
- чизиқнинг тангенс бурчак ётиқлигини беради. Шу сабабли, талаб чизиғи қанча тик бўлса, талаб эластиклиги шунча кичик бўлади.
+уйидаги 19, 20-расмларда эластикликнинг ўзига хос алоҳида кўринишлари келтирилган.

19-расм. Талаб абсолют эластик, 20-расм. Эластик бўлмаган


эластиклиги чексиз бўлганда талаб чизиғи
талаб чизиғи
19-расмда эластиклиги чексиз бўлган талаб чизиғи келтирилган. Бу ҳолда ягона нарх бўлиб, истеъмолчилар шу нархда маҳсулот сотиб олишади. Нархни ҳар қандай кичик ошиши, талабни нолга туширади ва нархнинг даражадан ҳар қандай камайиши, талабни чексиз ошиб кетишига олиб келади.
20-расмдаги талаб чизиғи мутлақо эластик эмас. Истеъмолчилар нархдан қатъий назар белгиланган миқдорда товар сотиб олишади.
Мисол. Талабнинг даромадга кўра чизиқли функцияси берилган бўлсин:
,
даромад бўлганда, талабнинг даромадга боғлиқ эластиклик коэффициентини аниқланг.
Чизиқли функциянинг эластиклик коэффициентини аниқлаш формуласига кўра ёзамиз:

Демак, даромад бир фоизга ошганда, талаб миқдори 1,1% га ошади.
Мисол. Талабнинг чизиқли функцияси кўринишга эга. Талаб миқдори бўлганда, талаб эластиклиги коэффициенти нечага тенглигини қуйидаги тартибда аниқлаймиз, таклиф бўлганда, нарх даражасини аниқлаймиз,
, бундан .
Энди чизиқли функциянинг эластиклик коэффициентини аниқлаш формуласига кўра

Демак, нарх бир фоизга ошса, талаб миқдори 0,75 фоизга камаяди.
Талаб эластиклиги нархдан ташқари, даромадга ҳам боғлиқдир. Кўпгина товарларга талаб, истеъмолчилар даромади ошганда ошади. Даромад бўйича эластиклик, бу даромад (Revenue)ни бир фоизга ўзгариши талаб қилинган товар ни неча фоизга ўзгаришини билдиради:
(3)
Товарлар даромадга боғлиқ талаб эластиклигига кўра қуйидагиларга бўлинади: нормал товарлар, агар бўлса; юқори категорияли товарлар, агар бўлса; қуйи категорияли товарлар, агар бўлса.

Download 472.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling