Ииновацион педагогика тушунчаси
Педагогнинг вазифаси - таъсир
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
Педагогнинг вазифаси - таъсир
этишнинг шундай йўлини танлаши керакки, бунда бола учун қулай психологик иқлим яратилиб, боланинг индивидуал хусусиятини ривожлантириш, ижтимоий муносабатларни шакллантириб мустаҳкамлашда, ѐрдам берсин. 4. Бунинг учун эса педагогик технологияда таъсир этиш элементлари масаласига асосий эътиборимизни қаратиш зарур бўлади. Қуйида ана шундай таъсир этиш технологиясига мурожаат қиламиз. а) Педагогик таъсирнинг йиғиндисини топиш учун амалдаги мисолни кўриб, функционал- операцион жиҳатдан тахмин қиламиз. 87 Ўқитувчи ўқувчидан илтимос қилади: «Санжар, Наргизага ѐрдам бер!». Лекин бола қимирламайди. Иккинчи вариант: «Комил сенга қийин бўлмаса, илтимос Наргизага ѐрдам бер... Қўлингни чўз». Мана шундай оддий мурожаат бир неча зарур элементлардан иборат: шахс фаоллиги яратилиб, мустақил танлов амалга оширилади. Таъсир этиш таҳлили шуни кўрсатдики, педагог субъектни белгилаб, ўқувчи билан мулоқотга киради, уни ижтимоий муҳим мавқе даражасига чиқаради. Бу ўринда ўқитувчи ўқувчига исмини айтиб мурожаат қилди, бу эса ўқувчининг таълимга хайрихоҳлигини оширди. Гапнинг илтимос шакли субъектни фаоллаштириб, нутқдаги мулойимлик ҳаракатга ундайди, ахборотни яширин тарзда ҳаракат усули ҳақида дарак беради. Умуман ўзаро ѐрдам бериш ҳақидаги мақсадга шубҳа қолдирмай, маданиятнинг юқори даражасида ўз ҳаракатига баҳо беришни таъминлайди. Психологик қулай шароитда «ўқувчи мулоқотда очилишига» йўналтирилган педагогик «алоқа асосий операция - «ўқувчи шаънига ижобий фикр билдириш», самарали натижа беради. Педагогик баҳо, ўқувчи томонидан баҳо сифатида эмас, яширин тарзда намоѐн бўладиган баҳолашдир. Бунинг учун турли йўллардан фойдаланиш мумкин. Масалан: «Мен - ахборотман», «Сен ахборотсан» ва бошқалар. Ўқитувчи мурожаатида яна бир технологик элемент мавжуд - «ўқувчини фаолиятга жалб этиш», уни фаолиятнинг турли хил турларига «киргизиш» ва ўзини замонавий маданият даражасига кўтариш - педагогик талабдир. Бу қисқа мулоқот давомида мавжуд. Яна бир технологик элемент -низо. Ўқувчини фаоллаштириб, педагог ноқулайликка барҳам беришга интилади («Мен қиз болага ѐрдам бераман, бу пайтда менга қараб турган болалар мени уни ѐқтиради деб ўйлашлари мумкин. Мен буни сезишларини хоҳламайман») ва психик кучланишга йўл қўймайди. Психик тазйиқ таъсирида фаол бўлиш қийин, одатда ташқи таъсирга нисбатан ҳимоя ѐки жавоб бериш услуби қўлланилади. Педагог низода етакчи восита муросадир. Ўқувчилар назорат иши ѐзишдан бош тортадилар, ўқувчи муроса қилиб, ўз фикрида турмасдан, бошқа вариантни таклиф этади, бунда ўзаро ѐн босиш шароитидан ижобий тарзда чиқиб кетишга ѐрдам беради. Инсониятнинг ижтимоий тажриба алмашинуви технологиянинг нутқий ахборот ва кўргазмали таъсир этиш элементлар орқали ўтказилади. Бу таъсир қуйидаги функциялар орқали бўлади: «тушунарли ва образни тасаввур қилиш орқали», ―муносабатлар намойиши‖, «фаолиятга ундаш». Бу функцияларнинг ҳар бири жалб этилган ва жалб этилмаган тарзда 88 бўлади. Дастлаб бу турда уч мантиқий бирлик ифодаланади: тезис, аргумент, тасвирлаш. Буларнинг ҳар бири болага ўқитувчи айтган жумлани тушуниб етиш, мантиқий фикр юритиш, берилган тезис сабабларини айтиш ѐки образли «сурат»ни тасаввур этиш жараѐнидир. Масалан, таътил вақтида вазифа бериб, ўқитувчи: «Олдинда уч қизиқарли, фаол ва мустақил ой турибди. Сиз саѐҳатга чиқсангиз, спорт билан шуғулланишингиз, кўп китоблар ўқишингиз мумкин. Сизнинг фаоллигингиз хоҳиш ва қизиқишингизга боғлиқ. Кузда учрашиб, таассуротларимиз билан ўртоқлашсак, ўтган йилги каби хурсанд бўламиз». Таъсир этишнинг педагогик технологияси йиғиндисида педагогик техника алоҳида ўрин эгаллайди. Бу элемент таъсир этиш қуроли - педагог организмини таъминлайди. Саҳнага тайѐргарликсиз, созланмаган асбоб билан чиққан мусиқачини тасаввур қилиш қийин инструментнинг созланиши психологик аппаратни тайѐрлашдан иборат. Бунда нафас олишга эътибор берилади, овоз созланади, пластик ва мимик ифода машқи, махсус машқлар ѐрдамида ритм тезлигига эришилади, хис-туйғулар бошқарилади ва бошқалар. Ҳар бир элементда педагогик таъсирнинг 3 функцияси жамлаштирилган: субьектни фаоллаштириш, фаолият усуллари билан қуроллантириш ва индивидуал танловга рағбатлантириш. Агар амалиѐтда ўқитувчи бу элементларнинг бирини ишлатмаса, бундай касбий чегараланиш ўқувчини объект даражасида қолдириб, ўқитувчи унга таъсир этади. Кўрсатмаларнинг бажарилишини кўрсатади ва баҳолайди. Педагогик технологияни эгаллаш қисқа (ѐки давомий) таъсир этиш даврида тизимнинг барча элементларини ишлатиш ва эгалик қилишдир. Бу эгалик кўникма даражасида бўлиб, педагог нима қилиш кераклиги ҳақида ўйламасдан, технологик тўғри таъсир этиши, ҳосил бўлган вазиятни комплекс тарзда ҳал этиши лозим. Бу операцион блокда технологик таъсир тизими ҳосил қилувчи, функционал блок ѐритилади. Бу: педагогик мулоқот, педагогик баҳо, педагогик талаб, педагогик низо, информатив -таъсир. Бу элементларнинг намойиш этиш даражасида таъсир этиш инструменти сифатида организмни психофизик тайѐргарлигига боғлиқ. Натижада, кенг кўламли технологик ечим педагогик таъсирнинг умумий функцияларини фаоллик, фаолият усуллари билан қура олмаганлик ролининг амалга оширишни таъминлайди. Белгиланган функцияни калит операцияли аниқланган элементлари педагогик технологиялар вақтини ҳосил қилиб, педагог учун тарбияловчига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling