Ииновацион педагогика тушунчаси
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий маълумотлар
- 9-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ МУАММОЛАРИ
Режа: 1. Педагогик таъсир этиш технологиясини кенг ва тор маънода ўрганиш. 2. Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларини шарқ алломалари қарашларида шакллантириш. 3. Камчиликларни бартараф этиш имкониятлари. 4. Педагогик технологияда таъсир этиш элементлари. 5. Педагогик таъсир усуллари. Педагогик таъсир тамойиллари. Асосий маълумотлар 1. Илмий билимлар тизими сифатида педагогик таъсир этиш технологияси тарбия жараѐнининг оптимал бўлишига хизмат қилиб, кенг ва тор маънода ўрганилади. «Кенг маънода» тарбия - бу объектив жараѐн бўлиб, жамиятда хоҳиш-иродага боғлиқ бўлмасдан содир бўладиган, ижтимоий жараѐн. «Тор маънода»ги тарбия - болага катталар ѐки махсус ижтимоий институтлар томонидан мақсадли, тизимли ва режали таъсир этишдир. Ўқитувчи муаммоси замонавий педагогика муаммосидир, чунки ўқитувчи барча педагогик ғоялар 9-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ МУАММОЛАРИ 84 тарғиботчисидир. У ўзининг фаолияти орқали ўқувчилар билан ўқув - тарбия жараѐнида эришилган ютуқ ва тавсияларни амалиѐтга жорий эта олади. Бола ўзининг биринчи ўқитувчисига ишонади, ўзининг бутун муҳаббатини унга бағишлаб, ундан ҳам шуни кутади. Шундай экан, тарбияда ҳамма нарса тарбиячининг шахсига асосланган бўлади. Лекин ҳозиргача ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида муаммолар бор. Бу мавзу орқали мазкур муаммо қандай ечимга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги масалани кўриб чиқамиз. Бу ва бошқа масалалар кўпгина ўрта аср шарқ алломаларининг асарларида ҳам ѐритилган. Форобийнинг таъкидлашича, ўқитувчининг фаолияти ѐшларда санъатни эгаллаш учун ахлоқий меъѐр ва амалий кўникма ҳосил қилишга йўналтирилган бўлиши керак. Бу фаолиятнинг мақсади - ўқувчиларни бахт йўлларини излашга тайѐрлашдан иборат. Ўз мажбуриятига совуққон бўлган ўқитувчилар Форобий фикрича, ҳурматга сазовор эмаслар. «Шарқ Арастуси»нинг таъкидлашича, ўқитувчининг вазифаси моҳир давлат раҳбариники кабидир. Ўқитувчи ҳам раҳбар каби кўрган ва эшитганларини яхши эсда сақлаб қолиши; идрокли ва фаросатли бўлиши, маъноли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга ўз фикрини аниқ баѐн эта олиши, илмни фақатгина севмай, балки ўз билимини ўқувчиларига ҳам бериши, спиртли ичимликлар ичмаслиги, адолатпарвар, ѐлғондан хазар қилиши, мағрур ва номусли, ўқувчиларига нисбатан адолатли; белгиланган мақсадига эришиш учун қатъиятли бўлиши керак. «Бундай инсон баркамолликнинг олий даражасига етиб, бахт чўққисига эришади. Бу инсон бахтга эришиш йўлларини биладиган инсондир», - деб ѐзган эди Форобий. Ибн Сино тасаввурида ўқитувчи мард, адолатпарвар ва дилкаш, бола тарбияси усуллари ҳамда ахлоқ қоидаларини яхши биладиган инсондир. Ўқитувчи ўқувчи табиатини ўрганиб, ақл тузилишига кириши керак. Ибн Синонинг фикрича ўқувчига қарата айтилган ҳар бир сўзида ўқитувчи имо-ишорадан фойдаланиши керак. Ибн Синонинг фикри шу жиҳатдан муҳимки, ўқитиш жараѐнида ўқитувчи турли усуллардан фойдаланиши керак. Фақат шу шароитда ўқитувчи ўқувчининг майли ва қобилиятини аниқлаб, касб танлашда унга ѐрдам бера олади. Тусий ўзининг «Ўрганиш йўлидагига қўлланма»сида бошқалар каби ўқитувчи ва ўқувчи муносабати масаласида тўхталиб ўтди. Ўқувчи ўқитувчига суянмоғи керак, чунки ўқитувчи ва отанинг-биргаликдаги ҳаракати зарур. Ўқувчи ўқитувчи берган ахборотни ўзлаштириб, уни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling