Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

кичик даражадаги, кўп босқичли ва кўп даражадаги моделларга 
қаратилишидан иборат. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳар бир модел 
мустақил яхлит таълим сифатида қаралиб, улар ўзларининг 
жилғаларига эга бўлиб, аниқ ижтимоий-маданий ва иқтисодий 
ҳолатлар билан бевосита боғлиқ.
Кичик даражадаги тизим – бу олий таълимдаги анъанавий 
тизим ҳисобланиб, у қатъий ҳисобланиб, бунда тор мутахассислар 
тайѐрланиб, таълим жараѐнида ўқитиш вариантларини танлаш 
имконияти мавжуд эмас. Қабул қилинган 1998 йилдаги ДТС да 
вариатив қисми киритилган бўлсада, лекин бу тизим ҳам барибир шахс 
танлаш имкониятларини чегаралайди. 
Кўп босқичли тизимда ўрта махсус таълим тизими асосида олий 
таълим олиш учун имкониятлар мавжуд бўлиб, ўзаро боғловчи ўқув 
режаси ишлаб чиқилган. Ушбу тизим ихчам ҳисобланиб, 
битирувчиларни учинчи курсга қабул қилиш билан боғлиқ кўплаб 
муаммолар келиб чиқади: қайси маблағ асосида ўқитиш, биринчи 


15 
ўринда педагогика билим юрти ва педагогика коллежларида 
талабаларни эгаллаган билимлари сифати масаласи турлича гумон 
уйғотади. 
4. 1997 йилда қабул қилинган ―Таълим тўғрисида‖ ги Қонунга 
мувофиқ олий таълимнинг кўп босқичли тизими йўлга қўйилди. Олий 
таълимнинг кўп босқичли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни 
кучли инновацион жараѐн сифатида белгилаш мумкин. Ушбу масалада 
Ғарбий Европа мамлакатлари тажрибаси ҳар томонлама таҳлил этилиб, 
баҳо берилди ва Ўзбекистон Республикаси шароитида ўзимизнинг 
менталитетимиздан келиб чиқиб, олий таълимнинг ўзига хос кўп 
босқичли тизими яратилди. 
Олий педагогик таълимни кўп босқичли мазмуни бизнинг 
шароитимизда икки даражали модел:
­ умумий (базавий-бакалавриат) ва тўлиқ (магистратура) 
кўринишида амалга оширилиб, ҳар бири ўзига автоном ҳисобланади;
­ яхлит тизим кўринишига эга; 
­ бозор иқтисодиѐти талабларига тўла жавоб беради; 
­ таълимни кўпгина йўллари орқали эгаллаш имконини беради;
­ ўқиѐтганларни 
академик 
ва 
касбий 
йўналтиришга 
рағбатлантиради;
­ ўз-ўзини англаш, унинг қимматли йўналишларини ва ҳаѐт 
тарзини белгилаш асосида шахс ривожланиши учун имкониятлар 
яратиб беради. 
Ўқитиш асосига таълимий-касбий дастурлар қўйилган бўлиб, улар 
бешта блок-модел принципидан ташкил топган: ижтимоий-иқтисодий 
ва гуманитар фанлар, математик ва табиий-илмий фанлар, умумкасбий 
фанлар, ихтисослик фанлари ҳамда қўшимча фанлар тизимидан 
иборат. Технологик жиҳатидан касбий таълимнинг мазмуни, методлари 
ва методикасини танлашга маданий ѐндашув билан бевосита боғлиқ. 
Ушбу дастурлар ишлаб чиқилишида ҳар бир блокнинг вазифаси
блоклар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ташкилий, дидактик-технологик 
ишлар ва малакали мутахассислар билан ҳамкорликда амалга 
оширилгани кўзга ташланади. Олиб борилган тадқиқотлар натижаси 
шуни кўрсатадики, факультетларда олий таълимдаги кўп босқичли 
тизим (ОТКТ) асосида ишлаш ва анъанавий тизим билан ишлаш қиѐсий 
таққослаб кўрилганда, талабалар (ОТКТ) янгича таълим тизимида 
онгли, ижодий ишлашга кўпроқ эътибор қаратгани, талабаларда 
таълим мотивацияси даражаси юқори эканлиги кўзга ташланади. Олий 
таълимни факультетлари ва кафедраларида тузилмавий-функционал 
ва мазмунли-технологик қайта қуриш амалга оширилади. Умуман 
олганда олий таълимда индивидуал-ижодий ва жамоавий-ижодий 


16 
фаолият соҳасида бугунги кунга келиб сезиларли тажрибалар 
тўпланди, ўқув педагогик жараѐни иштирокчилари ўртасида субъект-
субъект 
муносабатлари 
ривожланишида 
ўзгаришлар 
содир 
бўлаѐтганини кузатиш мумкин. Ушбу тизим орқали талабаларни 
мустақил ишлашга иштиѐқи ортиб, рейтинг тизимида уларнинг фаол 
иштироки таъминланса, иккинчи томондан педагоглар томонидан 
талабалар фаолиятини бошқаришда методик маданият даражаси ўсиб 
бориши кузатилади. 
1. Таълимда инновацион фаоллик деганда нимани тушунасиз? 
2. Таълимда шахсий йўналишнинг моҳиятини тушунтириб беринг? 
3. Эмпатик ўзаро муносабатларнинг таълим самарадорлигини 
оширишдаги ўрни нимада? 
4. Шахсий-йўналишли 
таълим 
концепциясини 
педагогик 
субъективликни ривожланиши билан боғлиқлиги қандай? 
5. Ташкилий-тузилмавий моделни қандай тушунасиз? 
6. Олий таълимнинг кўп босқичли тизими қандай? 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling