Ижара ва инвестиция хисоби


Download 83 Kb.
bet2/6
Sana20.06.2023
Hajmi83 Kb.
#1627599
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
IJARA HISOBI

2. Ижара муомалалари хисоби
Ижарачи томонидан молиявий лизинг хисоби. Молиявий ижара, ижарачи балансининг активида - ижарага олинган воситалар, мажбуриятида эса - ижара мажбуриятларини хисобга олишни назарда тутади. Ижара муддатининг бошида капитализацияланган сумма, ижара объектининг бозордаги бахоси асосида аникланадиган минимал ижара туловларининг жорий дисконтланган кийматига тенг булиши керак. У ижара туловлар суммасидан саклаш сугурталаш ва соликларни тулаш харажатларини, яъни ижарани амалга ошириш буйича харажатларни чикариб ташлаш оркали хисобланади.
Минимал ижара туловларининг дисконтланган кийматини хисоблаганда, дисконтлашнинг хисобга олиш омили булиб, тахмин килинган фоиз ставкаси хисобланади, агар уни аниклаш мумкин булса; агар аниклаб булмаса алтернатив фоиз ставкаси кулланилади. Бу фоиз ставкаси ижарачи ушбу активларни сотиб олиш учун карзга олинган маблагларга туланадиган туловлар суммасига тенгдир.
Ижара туловларининг жорий (дисконтлашган) кийматининг хажми ижарачи балансининг активида курсатилиши лозим. Ижара буйича мажбуриятлар суммаси баланснинг “Мажбуриятлар” кисмида курсатилиши лозим: муддати бир йилгача булган жорий туловлар хажми - киска муддатли мажбуриятлар сифатида ва бир йилдан ортик булса - узок муддатли мажбуриятлар сифатида. Ижарага олинган мулк хакидаги маълумотхусусий активлар хакидаги маълумот билан комбинациялашган булиши мумкин, лекин иловада ижарага олинган мулкнинг киймати ва унинг амортизациясини курсатиш керак.
Мисол :

АКТИВЛАР

МАЖБУРИЯТЛАР

Асосий воситалар бошлангич киймати буйича

3 000 000



Молиявий ижара буйича киска муддатли мажбуриятлар

90 000


Минус: хисобланган амортизация



1 000 000







Асосий воситаларнинг соф киймати

2 000 000

молиявий ижара буйича узок муддатли мажбуриятлар

270 000


* Асосий воситаларнинг умумий кийматига ижарага олинган мулк 500000 сум, йигилган амортизацияга эса --- ушбу мулкнинг амортизацияси 140 000 сум киритилган.

Куриб турибмизки, асосий воситалар ижарасининг капиталлашган киймати 500 000 сум.ни ташкил этади.


Ижара туловлари хисобот да молиявий тулов (фоизлар буйича харажатларлар ) ва мажбуриятларни камайтириш буйича туловларга (ижара келишуви буйича туловлар ) таксимланади.
Молиявий тулов ижара муддати давомидаги минимал ижара туловларининг суммаси ва бошлангич ёзилган мажбурият суммаларининг фаркидан иборатдир. Молиявий тулов ижара муддати мобайнида даврлар буйича шундай таксимланадики, хар бир давр мажбуриятлар колдикгига нисбатан доимий ставка сакланиши керак. Ижарага олинган мулкнинг амортизацияси унга булган эгалик килиш хукуки утказилган пайтда аникланади. Агар эгалик килиш хукуки ижарачиги ижара муддати тугагандан кейин утса еки бу кузда тутилган булса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади. Агар эгалик килигш хукуки уитказилмаса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, куйидаги 2 даврдан энг кискаси : ижара муддати еки активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади.
Одатда молиявий тулов ва хисобланган амортизация суммаси хисобот даври учун туланган ижара туловига тенг эмас ва бунинг натижасида ижарага олинган активнинг киймати ва у билан боглик мажбурият киймати ижара муддатининг бошланишидан хамма даврлар учун тенг булмайди.
Ижарачи томонидан операцион ижаранинг хисоби.
Ижара туловлари буйича харажатлар систематик равишда хисобот даврида (ижарага берувчи томонидан хисобга олинадиган сугурталаш ва хизмат курсатиш кийматидан ташкари) Молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда тан олинадилар.
Ижарачиларнинг молиявий хисоботларида маълумотни очиб бериш зарур:
Ижарачиларнинг молиявий хисоботларида куйидагиларни очиб бериш:
а) молиявий ижара шартлари ижарага олинган активларнинг киймати – балансни топширишнинг хар бир санасига;
б) ушбу ижарага олинган активлар буйича мажбуриятлар – бошка мажбуриятлардан алохида жорий ва узок муддатли мажбуриятлар орасидаги дифференциация оркали;
в) молиявий ижара ва муддати бир йилдан узокрок булган бекор килинмайдиган операцион ижара буйича минимал туловлар буйича мажбуриятлар – туловларнинг суммаси ва муддатларини курсатган холда; ижарани тиклшнинг хар кандай янги имкониятларининг характери ёкисотиб олиниши, хамда ижара кийматининг купайишини назарда тутган шартноманинг моддалари тугрисидаги маълумотлар;
г) ижара шартномаси буйича молиявий чеклашлар – кушимча ссуда ёки кейинги ижарани олишга чекланишлар;
д) кутилмаган ходисаларга боглик хар кандай ижара туловларининг характери;
е) ижаранинг охирида буладиган сарфлар билан боглик булмаган кутилмаган ходисалар билан боглик хар кандай мажбуриятнинг характери.
Ижарага берувчи нуктаи назаридан ижара еки молиявий еки сотув типидаги ижара булиб ифодаланиши мумкин. Ижарага берувчи учун молиявий ижарага берилган активлар балансда асосий воситалар сифатида эмас, балки ижарага килинган соф инвестицияларга тенг булган дебиторлик карзсифатида акс эттирилади. Бундай дебиторлик карзнинг соф киймати минимал ижара туловларининг жорий дисконтланган киймати оркали аникланиши керак, улар кафолатланган еки кафолатланмаган булишидан катъий назар. Ижарага берувчи хисоботда ижарадан олинган фойдани фоизлардан тушган фойда сифатида акс эттиради. Бутун фойда капитал куйилмалардан олинган фойдадир деб хисобланади.

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling