Ижара ва инвестиция хисоби


Сотиш типи буйича ижара хисоби


Download 83 Kb.
bet3/6
Sana20.06.2023
Hajmi83 Kb.
#1627599
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
IJARA HISOBI

Сотиш типи буйича ижара хисоби. Агар ишлаб чикарувчи узок муддатли ижара шартномаси буйича махсулотнинг жунатилишининг ишлаб чикаришнинг молиялаштириш манбаси сифаитдаакс эттирса, олинган фойда 2 йулланиш буйича алохида акс эттириши шарт:

  1. Махсулотни ишлаб чикариш ва сотиш.

  1. Ижара муддати мобайнида ижара шартномаси буйича инвестициялар.

Ижара битими хакикатда ижро этилганда ,яъни ижара шартномаси буйича дебиторлик карзнинг хажми махсулотни сотиш бахосига тенг булса ,ишлаб чикаришдан олинган даромадларни хисобга олиш мумкин. ишлаб чикаришдан тушган даромадлар мос келадиган дисконтлаш ставкасини ишлатган холда, минимал ижара туловларининг дисеонтланган кийматига тенг булиши керак. Бирок бу ставка сотиш бахосини хисобга олмасдан кулланилиши мумкин эмас. Агар сотув нархлари мавжуд булмаса,е уларни аниклаш мумкин булмаса, ижарага берувчи сотувлардан олинадиган ялпи фойда ва фоизлардан олинган фойдани аниклашда сезиларли эркин харакат килишга эгадир.
Активни кайта ижарага олиш шарти билан сотиш. Бу келишув буйича фирма уз активларини бошка томонга сотади ва у томон уларни кайтадан фирмага ижарага беради. Одатда активлар бозор кийматига якин нархда сотилади. Фирма асбоб ускуна кийматини накд пулда ва ижара муддати мобайнида активлардан иктисодий фойдаланиш хукукини олади. Бунинг урнига у ижара хакини тулашга розилик беради ва активларга эгалик килишхукукини беради. Мулкни кайтадан ижарага олиш шарти билан сотиш буйича битимларнинг бухгалтерия хисоби методикаси ижара типига богликдир.
Агар активларни кайтадан ижарага олиш шарти билан сотилиши молиявий ижара хисобланса, унда бундай битим, ижарага берувчи активларни кафолат урнида ишлатиб, ижарачини маблаг билан таъминлашни усули хисобланади. Шу сабабли сотувдан олинган тушумнинг баланс кийматидан ошган кисмини олинган фойда деб хисоблаш максадга мувофик келмайди. Бундай ортикча кисм, агар тан олинган булса, муддати узайтирилади ва ижара муддати мобайнида фойдага олиб борилади.Агар мулкнинг кайта ижарага олиш шарти билан сотилиши операцион ижара хисобланса, хамда ижара хаклари ва сотиш нархи хакконий киймат буйича белгиланса, демак оддий сотув содир булган ва хар кандай фойда еки зарар шу захоти тан олинади.
Агар сотиш нархи хакконий кийматидан пастрок булса, хар кандай фойда еки зарар шу захоти тан олинади, бозордан паст нархлар буйича курилган зарар келгуси ижара туловлари билан копланиши бунга кирмайди. Бу холда унинг муддати узайтирилади ва у ушбу актив ишлатиладиганвакт даври мобайнида килинадиган ижара туловларига пропорционалравишда фойда еки зарарга олиб борилади.
Агар сотиш бахоси хакконий кийматдан юкори булса,хакконий кийматдан ошган кисмининг муддати узайтирилади ва ушбу актив ишлатиладиган муддат мобайнида хисобдан чикарилади.
Агар битим вактида хакконий киймат баланс кийматдан камрок булса, баланс киймат ва хакконий киймат уртасидаги суммага тенг зарар шу захотиёк тан олинади.
Ижара келишуви буйича активларни сотув олиш. Бевосита ижара хакидаги келишув буйича компания активларни фойдаланишга олади, агар бунгача у ушбу активларга эгаликга булмаган булса. Асосий ижарага берувчилар - ишлаб чикарувчилар, молиявий компаниялар, банклар, мустакилва хусусийлаштирилган ижара компаниялар ва жамоалар хисобланади.

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling