Ижара ва инвестиция хисоби


Кредитдан фойдаланиш ёрдамида ижарага олиш (кредитли ижара)


Download 83 Kb.
bet4/6
Sana20.06.2023
Hajmi83 Kb.
#1627599
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
IJARA HISOBI

Кредитдан фойдаланиш ёрдамида ижарага олиш (кредитли ижара). Юкорида курсатилган 2 томондан фаркли равишда кредитли ижарада 3 томон иштирок этади : ижарачи , ижарага берувчи еки улушлик иштирокчи, кредитор.
Ижарачи нуктаи назаридан кредитли ижара ва бошка ижара турлари орасида хеч кандай фарк йук. Ижарага берувчи эса активларни ижара келишуви шартлари буйича сотиб олади ва Бу харидни кисман инвестициядаги уз улушидан тулайди, айтайлик 20% (бу ердан "улушли иштирокчи "деган ном пайдо булган). Колган 80% узок муддатли кредитор еки кредиторлар томонидан туланади. Асосан кредит активларнинг гарови, ижара ва ижара хаки тугрисидаги келишув оркали таъминланади. Ижарага берувчи карздор хисобланади. Активларнинг эгаси сифатида ижарага берувчи бу хилдаги активлар билан боглик хамма туловларни ушлаб колиш хукукига эга.
Ижарага берувчиларнинг молиявий хисоботларида маълумотни очиб бериш куйидагича акс эттирилади.
Ижарага берувчиларнинг молиявий хисоботларида куйидагиларни очиб бериш лозим:
а) молиявий ижарага килинган ялпи инвестициялар, хамда улар билан боглик молиявий даромад ва ижарага олинган активларнинг кафолатланмаган колдик киймати;
б) даромадни таксимлаш учун ишлатиладиган усул;
в) операцион ижарага берилган активларнинг киймати ва у билан боглик хар бир активларнинг классига оид баланс хисоботининг хар санасига хисобланган амортизацион туловлар.
Одатда ерни ижарага олиш операцион ижарадир, чунки ерни ишлатиш муддати чегараланмаган. Агар ижара сотиб олиш еки ерга эгалик килиш хукукини беришни кузда тутса, унда бундай операция мохияти буйича муддатини узайтириб сотиш деб хисобланади ва ижара капитализациялаштирилиши лозим. Агар ижарага олинган мулкнинг бозор киймати ичида ер нархи 25% идан пастни ташкил этса, операция асбоб - ускуна ижараси сифатида каралади. Агар ерниг нархи 25% идан юкорирок булса, унда ернинг ижараси алохида хисобга олинади.

3. Инвестициялар таърифи ва турлари
Инвестициялар -- маълум давр давомида иктисодий фойда куриш максадида куйилган капитални билдиради. № 12- БХМС "Молиявий инвестициялар хисоби"стандарти, кимматли когозларга куйилган инвестицияларни фоиз, роялти, дивидентлар ва ижара хаки шаклида даромад олиш, инвестиция килинган капиталнинг усиши еки булмаса инвестиция килаётган компания томонидан бошка манваатларни олиш максадидахужалик юритувчи субъект ихтиёрида булган активлар сифатида таърифлайди, хамда уларни жорий ва узок муддатли инвестицияларга ажратади.

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling