Ижарага бериш шартномаси


“ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”НИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 87.34 Kb.
bet3/6
Sana24.06.2023
Hajmi87.34 Kb.
#1653934
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кўчмас мулк ижара шартномаси ўзб тилида Зафар кургони

6. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”НИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. “Ижарага олувчи” қуйидаги ҳуқуларга эга:


- Ижарага олинган объектни ўз хохишига кўра, санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги стандартларига мувофиқ, зарурат юзасидан фаолият юритишига қулай бўлган ҳолатда жихозлаш;
-Ижара объектида зарурий фаолият олиб бориши учун амалга оширган харажтларни ижара тўловидан чегириб қолишни талаб қилиш.
6.2. “Ижарага олувчи” қуйидагиларга мажбур:
- Ушбу шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ ижара объектидан мақсадли фойдаланиш;
- Ижара хақини ўз вақтида келишилган миқдор ва муддатларда тўлаш;
- Ижара объектини тўлиқ иш ҳолатда сақлаш;
- “Ижарага берувчи”нинг ёзма розилигисиз ижара объектини реконструкция қилиш, тугатиш ва қайта ободонлаштириш ишларини амалга оширмаслик;
- Ушбу шартнома шартларига мувофиқ фойдаланишни текшириш учун ижара объектига "Ижарага берувчи"нинг вакилларини киритиш;
- “Ижарага берувчи”нинг ижара объектида жойлашган мол-мулки учун моддий жавобгарликни таъминлаш;
- Ижара объектида ёнғин ва умумий хавфсизлик талабларига риоя этиш;
- Ижара объектида фаррош ишчини ўз хисобидан ушлаб туриш;
- Ижарага олинган объектнинг эгаси сифатида бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади;
- “Ижарага берувчи”нинг розилигисиз ижара объектини бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга фойдаланиш учун топширмасликка.


7. ИЖАРА ОБЪЕКТИНИ “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”ГА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ

7.1. "Ижарага берувчи" томонидан ижара объектини қайтариш томонларнинг вакилларидан иборат икки томонлама комиссия томонидан амалга оширилади.


7.2. Томонлар икки томонлама комиссияга ўз вакилларини тайинлашлари ва ижара муддати тугагани кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида ижара объектини топширишга киришишлари шарт.
7.3. Ижара объекти "Ижарарга олувчи" томонидан топширилиши ва икки томонлама комиссия иши бошланган кундан 15 (ўн) кун ичида "Ижарага берувчи” томонидан қабул қилиниши керак.
7.4. Ижарага объектини топширишда “топшириш ва қабул қилиш далолатномаси” тузилади ва у икки томонлама комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
7.5. Ижара объекти “топшириш ва қабул қилиш далолатномаси” имзоланган кундан бошлаб “Ижарага берувчига”нинг ихтиёрига ҳақиқатда ўтказилган ҳисобланади.
7.6. Ижарага объекти "Ижара берувчи"дан қандай ҳолатда ижарага олинган бўлса, одатдаги эскиришни ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши керак.
7.7. “Ижарага олувчи” томонидан ижарага олинган мулкка ажратилган яхшиланишлар “Ижара олувчи”нинг мулки ҳисобланади.
7.8. Агар "Ижарага олувчи" ўз маблағлари хисобидан "Ижарага берувчи" розилиги билан ижара объектига зарар етказмасдан ажратиб бўлмайдиган яхшиланишларни амалга оширган бўлса, у шартнома бекор қилингандан кейин қилинган харажатларни қоплашга хақли эмас.



Download 87.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling