Ижарага бериш шартномаси


TOMOНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 87.34 Kb.
bet4/6
Sana24.06.2023
Hajmi87.34 Kb.
#1653934
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кўчмас мулк ижара шартномаси ўзб тилида Зафар кургони

8. TOMOНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1. "Ижарага олувчи" ушбу шартнома бўйича қуйидаги жавобгарликни ўз зиммасига олади:


- Ижара хақини тўлашни кечиктирган тақдирда, кечиктирилган хар бир кун учун қарз суммасининг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлаш;
- Ижара объекти ва ундаги мавжуд мол-мулкни ёки унинг бир қисмини учинчи шахсга ижарага ўтказганлик учун ижарага ўтказганлик аниқланган пайтда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида жарима тўлайди;
- Етказилган зарар ёки ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган моддий ва бошқа жавобгарликни зиммасига олади.
8.2. Мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун “Ижарага берувчи” Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра жавобгар бўлади.


9.ФОРС – МАЖОР

9.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулотда муайян шароитида олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-хаво шароити, хукумат тадбирлари, хокимият органларининг қарорлари, харбий низолари, ички тартиббузарликлар, карантин қоидаларининг жорий этилиши, ишлаб чиқаришда юзага келадиган техник ноосозликлар ва бошқа енгиб бўлмас вазиятлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги исботланса жавобгар бўлмайди.


9.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўғрисида тарафлар бир-бирини ушбу вазият юзага келганлиги маълум бўлган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида огоҳлантиришлари лозим.
9.3. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вазиятда, мажбуриятларни бажариш муддатлари ушбу вазиятлар ва уларнинг оқибатлари бартараф этилгунга қадар узайтирилади.


10. ШАРТНОМАНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕКОР ҚИЛИШ
10.1. Ушбу шартнома бир томонлама бекор қилиниши мумкин эмас, томонлардан бири ушбу шартнома шартлариини ва унинг мажбуриятлариини мунтаззам равишда бузган холлар бундан мустасно. Шу билан бирга суд мухокамаси бўлган тақдирда мажбуриятларнинг бир томонлама бузилганлиги хақидаги далилларни тақдим этиш мажбурияти уни рўкач қилган тараф зиммасида бўлади.



Download 87.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling