Иймон калимаси «Лá илáҳа иллАллóҳу Муҳаммадур росýлуллóҳ.»


ЖАНОЗА НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 45.33 Kb.
bet7/9
Sana19.06.2023
Hajmi45.33 Kb.
#1601422
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Намозлар

ЖАНОЗА НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ТАРТИБИ
Жаноза намози ракъатдан эмас тўрт такбирдан иборат ва у қуйидагича ўқилади:
— Ният қилинади,
Аллоҳга сано, майитга дуо, тўрт такбирлик жаноза намозини холис Аллоҳ, учун ушбу имомга иқтидо қилган ҳолда ўқишга ният қилдим. Сўнг:
«Аллоҳу акбар», — деб қўл қулоқ баробари кўтарилади. Кейин қўл қовуштирилиб, «Сано» ўқилади:
«Субханака л-лоҳумма ва биҳамдика ва табаро́касмука ва таъала жаддука ва ла́ ила́ҳа ғайрук».
«АЛЛОҲУ АКБАР», —
деб «салавот» ўқилади.
«Аллоҳумма солли ала́ Муҳаммадин ва ала́ оли Муҳаммад, кама соллайта ала́ Иброҳима ва ала́ оли Иброҳим, иннака ҳамидум мажи-д. Аллоҳума борик ала́ Муҳаммадин ва ала́ оли Муҳаммад, кама́ барокта ала́ Иброҳима ва ала́ оли Иброҳим. Иннака ҳамидум мажи-д».
«АЛЛОҲУ АКБАР», — деб қуйидаги дуодар ўқилади:
«Аллоҳум-мағфир ли-ҳаййина́ ва маййитина́ ва шаҳиди-на́ ва ға́-иби́на́ ва соғи́йри́-на ва каби́ри́-на ва закари́на ва унса́на. Аллоҳумма ман аҳяйтаҳу минна фааҳийҳи аълал-исла́ми ва ман таваф-файта-ҳу минна фатаваффаҳу ъала-л-ийман»
Агар марҳум балоғат ёшига етмаган ўғил бола бўлса, ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳума-жъалҳу лана фаротан ва-жаъалҳу лана зуҳрон ва жъалҳу лана шафиъан ва мушаффаъан».
Агар марҳума балоғат ёшига етмаган қиз бола бўлса, бу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма жъалҳа лана фаротан ва жъалҳа лана зуҳрон ва жаълҳа шафиъатан ва мушаффаъатан».
Дуолардан бири ўқилгандан сўнг тўртинчи такбирда
«АЛЛОҲУ АКБАР»,
деб аввал ўнг, сўнгра чап томонга «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», — деб салом бериб жаноза намозидан чиқилади.
Яна шу қоидаларни айтиб ўтамиз.

Аввало, жанозага таҳорат билан бориш керак. Намоз таҳоратсиз ўқилмагандек, жаноза намози ҳам таҳоратсиз ўқилмайди. Бироқ тезда ва тўсатдан жанозада иштирок этишга тўғри келиб қолса-ю, таҳорат бўлмаса, тезда таяммум қилиб покланилади. Чунки бу намозни кечиктирмай ўқиш лозим.


Жаноза намозининг ҳар бир такбири бир ракъат намоз мавқейидадир. Шунинг учун кеч қолиб имомга иқтидо қилганлар намоз тамом бўлгандан сўнг улгурмаган такбирларини давом эттириб ҳамма тўрт такбирларни тўлдиришлари шарт.
Жанозага боришдан мақсад марҳум ё мархуманинг бу дунёда билиб ёки билмай қидган гуноҳларини кечиришини Аллоҳдан сўраб ўқиладиган тўрт такбирли намоз эканлигини тушуниб олишимиз зарур. Жаноза намози пайтида ўзини четга олиб намоз ўқишдан ийманиб турадиган кишилардан марҳум ё мархумалар учун, қолаверса ўзлари учун заррача фойдаси йўқ ва аксинча. Бурчак-бурчакларда пўпирис тутатиб турадиган кимсаларни ким деб айтишимиз керак, ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг.
Яна жаноза такбири «Аллоҳу акбар» айтилганда калла кўтарилмайди. Кимки калласини кўтарса гуноҳкор бўлади. Яна марҳумни охират йўлига кузатиб келгандан сўнг, мусулмонларга номуносиб ҳолатда худди зиёфатдагидек дастурхон тузатиб, ҳаракат қилиш яхши бўлмаса керак. Марҳумнинг руҳини шод этаман деб, безовта қилиб қўйиш ҳеч гар эмас. 

Download 45.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling