Иймон калимаси «Лá илáҳа иллАллóҳу Муҳаммадур росýлуллóҳ.»


БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМИ САЛОТ (НАМО3) КИТОБИ


Download 45.33 Kb.
bet9/9
Sana19.06.2023
Hajmi45.33 Kb.
#1601422
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Намозлар

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМИ САЛОТ (НАМО3) КИТОБИ
I-боб. Меърож кечасида намоз қандай фарз қилинган?

(Меърож Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага ҳижратларидан бир йил аввал, Имом Нававийнинг айтишларича, Рабиъ ул-аввал ойида бўлган эрди). Абу Суфён Хирақлга: «Пайғамбар алайҳиссалом бизга намоз ўқимакни, ҳалол ва пок бўлмакни буюрадилар», — деб айтган эканлар.


Абу Заррга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган эканлар: «Маккада эканлигимда уйимнинг шипи очилиб, Жоброил алайҳиссалом тушдилар. Кўкрагимни ёриб, ичини зам-зам суви бирлан ювдилар, кейин иймону Хикмат тўла тилла жом келтирдилар-да, уни кўкрагимга қуйдилар, сўнг кўкрагимни ёпдилар. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом қўлимдан ушлаб мени энг яқин биринчи осмонга олиб чиқдилар. Биринчи осмонга чиққанимда Жаброил алайҳиссалом осмонбонга: «Эшикни очғил!» — деб айтдилар. У: «Ким бу?» — деди. «Жаброилман», — дедилар. Осмонбон: «Сен билан бирга бирон киши борми?» — деди. «Ҳа, мен билан Муҳаммад алайҳиссалом бор», — дедилар Ҳазрат Жаброил. Осмонбон: «Муҳаммад алайҳиссаломнинг осмонга чиқмоғига рухсат бўлдими?» — деди. Жаброил алай- ҳиссалом: «Ҳа», — дедилар. Эшик очилгач, биринчи осмон ичкарисига кўтарилдик. У ерда бир киши ўтирибди. Унинг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам одам гавжум. Ўнг томонига қараса, кулади, чап томонига қараса, йиғлайди. Ўша киши менга қараб: «Хуш келибсиз: пайғамбар, яхши ўғил!» — деди. «Бу киши ким?» — деб сўрадим Ҳазрат Жаброилдан. «Бу Одам алайҳиссалом ва мана бу ўнг ва чап томонларида турганлар Одам болаларининг руҳларидир. Булардан ўнг томондагилари жаннат аҳли ва чап томондагилари дўзах аҳлидир. (Шунинг учун ҳам) Одам алайҳиссалом ўнг томонларига қараганларида қуладилар, чап томонларига қараганларида йиғлайдилар», — дедилар Жаброил алайҳиссалом. Кейин, мени иккинчи осмонга олиб чиқиб, осмонбонга:» «Очғил!» — дедилар. Иккинчи осмонбон ҳам биринчи осмонбон айтган сўзларни айтди, сўнг дарвозани очди».
«Абу Зарр бизга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам осмон қаватларида Одам алайҳиссаломни, Идрис, Мусо, Исо ва Иброҳим салавотуллоҳи алайҳимларни кўрдилар», — деб айтди. Лекин уларни қайси осмонда кўрганларини аниқ айтмади. Фақат Одам алайҳиссаломни биринчи осмонда ва Иброҳим алайҳиссаломни олтинчи осмонда кўрганларинигина зикр қилди, холос», — дейдилар Анас разияллоҳу анҳу ва ҳикояни давом этдирадилар: «Ҳазрат Жаброил пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни Идрис алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтаётганларида, Идрис алайҳиссалом: «Хуш келибсиз яхши пайғамбар, яхши биродар!» — дедилар. Шунда Расулуллоҳ «бу ким?» — деб сўрабдилар «Бу Идрис», — дебдилар Ҳазрат Жаброил. Кейин, Мусо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтибдилар, у киши: «Хуш келибсиз. яхши пайғамбар, яхши биродар!» — дебдилар. Расулуллох: «Бу ким?» — деб сўрабдилар. «Бу Мусо», — дебдилар Ҳазрат Жаброил, Кейин, Исо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтибдилар. Шунда у киши: «Хуш келибсиз, яхши биродар, яхши пайғамбар!» — дебдилар. Расулуллоҳ: «Бу ким?» — деб сўрабдилар. «Бу Исо алайҳиссалом», — дебдилар Ҳазрат Жаброил. Кейин. Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтибдилар. У киши: «Хуш келибсиз, яхши пайғамбар, яхши ўғил!» — дебдилар. «Бу ким?» — деб сўрабдилар Жаноб Расулуллох. «Бу Иброҳим алайҳиссалом», — дебдилар Ҳазрат Жаброил».
Ибн Аббос ва Абу Ҳаййа ал-Ансорий: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дегандилар, — дейишади: «Кейин мени шунчалик баландга олиб чиқдики, ҳатто ўша жойда (ёзув-чизув қилаётган) қалам шарпаларини эшитдим». Ибн Ҳазм ва Анас ибн Молик: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деб айтган эдилар», — дейишди: «Оллоҳ таоло умматимга 50 вақт намоз фарз қилди, мен шуни олиб қайтдим. Мусо алайҳиссаломнинг ёнларига келганимда: «Умматингизга Оллоҳ таоло нимани фарз қилди?» — дедилар. «50 вахт намозни», — дедим. «Қайтинг раббингиз ҳузурига, чунки умматингиз бунга чидамайдир», — дедилар Мусо алайҳиссалом. Мен қайтдим, раббим ярмини кечди. Сўнг, Мусо алайҳиссаломминг олдиларига келиб: «Ярмини кечди», — дедим. «Қайтинг раббингизнинг олдига, чунки умматингиз бунга ҳам тоқат қилмайдир», — дедилар Мусо алайҳиссалом. Қайтдим, раббим яна ярмини кечди. Мусо алайҳиссаломнинг ёнларига қайтиб келиб, яна ярмини кечганлигини айтдим. «Қайтинг раббингизнинг олдига, умматингизнинг бунга ҳам тоқати келмайдир», — дедилар Мусо алайҳиссалом. Раббим олдига қайтиб бордим. Шунда раббим: «Беш вақт намоз фарз қилдим, лекин савоби эллик вақт намоз савобига тенгдир, эндиги сўзим қатъийдир, бошқа ўзгартирилмайдир», — деди. Мусо алайҳиссаломнинг ёнларига қайтиб келдим. «Қайтинг раббингизнинг олдига», —деб эдилар, «Раббимдан уяламан», — дедим. Кейин, Ҳазрат Жаброил Сидрат ул-Мунтаҳони турли-туман ранглар шунчалик чулғаб олганким, унинг не эканлигин билолмадим. Кейин, жаннатга киритилдим. Унинг сўқмоқлари дурру гавҳарлар бирлан қопланган, туфроғи эрса мушк эркан».
Ойша уммулмуъминин: «Аллоҳ таоло намозни фарз қилган пайтида икки-икки ракъатдан фарз қилди; мусофир учун икки ракъат, муқим яшовчи учун икки ракъат. Сафарда ўқиладиган намоз ўша икки ракъатлигича қолди. Лекин муқим кишилар намози (3—4 ракъатга) кўпайтирилди», — деганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий тўплаган «Ҳадис» китобининг эътиборингизга ҳавола этилган мазкур боби 1991 йили Қомуслар Бош таҳририяти томонидан чиқарилган «Алжомиъ ас-саҳиҳ» китобидан айнан олинди (107—109-бет- лар).
Муҳтарам китобхон!
Агар Сизда намоз ҳақида бирон-бир савол ёки тушунмовчилик туғилса, ана шу мўътабар манбаъга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз. Ишонамизки, ундан ўзингизни қизиқтирган масалаларнинг ечимини топа оласиз.
Ҳақ қуллуғин тилоюрсан саҳар турмоқни одат қил,
Ўзунг ўтдин йўлоюрсан, саҳар турмоқни одат қил.
Саҳар турғонлар эр бўлди, илаҳидан улуш олди,
Аё ғофил, санга навулди,* саҳар турмоқни одат қил.
Саҳар турмай ишинг битмас, бу қул мақсудиға етмас,
Саҳар уйқуси суд этмас, саҳар турмоқни одат қил.
Саҳар айса бир Аллоҳ, йўяр юз минг гуноҳ валлоҳ,
Қилурсан тоатинг дилхоҳ, саҳар турмоқни одат қил.
Саҳардаги бир истиғфор, кунинда юз ойғунча вор,
Қулоқ солғил бунга эй, ёр, саҳар турмоқни одат қил.
Саҳар турғач таҳорат қил, ғами гўру қиёмат қил,
Онинг фикрин бу соат қил, саҳар турмоқни одат қил.
Саҳар турмоқни рағбат қил, қаронғу кеча меҳнат қил,
Бориб гўрингда роҳат қил, саҳар турмоқни одат қил,
Саҳар турмоқ ибодатдир, саҳар турмоқ саодатдир,
Саҳар турмоқ иноятдир, саҳар турмоқни одат қил.
Саҳарда чўқ изи раҳмат, оёк-бошингта минг давлат,
Сенга керакса бу давлат, саҳар турмоқни одат қил.
Кел эй рожи(й) басе банда, гуноҳ қилдинг нечун мунда,
Қутулойин десанг анда, саҳар турмоқни одат қил.


Download 45.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling