Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Иқтисодий ислоҳатлар ва цивилизациялашган бозор


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/53
Sana08.03.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1248665
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)

Иқтисодий ислоҳатлар ва цивилизациялашган бозор. Узоқ 
йиллар давомида шаклланган иқтисодий структурада туб ўзгаришларни 
зудлик билан қисқа вақт ичида амалга оширишнинг салбий оқибатлари 
олдини олишга ва пухта ўйланган страгетик режаларни амалга оширишга 
алоҳида эътибор берилди. Ислохатларни амалга ошириш миллий манфаатлар 
учун хизмат қилиши зарурлиги одамлар ислохатлар учун эмас, балки 
ислохатлар одамлар учун хизмат қилиши зарурлиги эътиборга олинди. 
Ислоҳатлар амалга аксарият қисми иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволда 
бўлиб, мулкнинг 
давлат 
тасарруфидан 
чиқарилиши 
ва 
хусусийлаштирилиши жараёнида аҳволининг икки тоифага ажралиши 
хаддан ташқари бойиб ва қашшоқлашиб кетишилар муқаррар равишда турли 
норозиликлар ва ижтимоий ларзаларнй келтириб чиқариши мумкин эди. 
Ана шуларни ҳисобга олиб, И. А. Каримов бозор муносабатларига ўтиш 
сифатида аҳволини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган кучли сиёсат ғоясини 
илгари сурди. 


210 
Бозор муносабатларини амалга ошириш бир неча босқичлардан иборат 
қилиббелгиланди. Ҳар бир босқичда маълум иқтисодий тадбирлар амалга 
оширилди. Булар : 
- мулкни хусусийлаштириш; 
- мулкнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши; 
- мулкнинг хилмалар хил шаклларини вужудга келтириш; 
- аграр ислохатларни амалга ошириш
миллий валютани муомалага киритиш; 
- янги иқтисодий инфрастуктуранинг яратилиши; 
- ривожланган 
мамлакатлар 
билан 
хамқорликда 
қўшма 
корхоналарнинг 
барпо этилиши; 
- инновация сиёсатини амалга ошириш; 
- хорижий инвестиция, техника ва технологияларни мамлакат 
иқтисодиётига жалб этиш ва бошқалар. 
Ҳуллас бозор муносабатларига ўтишнинг маданий- цивилизацияли 
характерга эга эканлиги Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг 
муҳим 
хусусиятидир. «Чинакам 
цивилизациялашган 
бозор 
муносабатлари.бозор воситалари фақат юксак маънавият, юксак 
ахлоқийлик, ватанпарварлик негизларида барпо этилиши мумкин». 
Иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва бозор муносабатларини 
шакллантиришда республикамизнинг ҳолати, имкониятларидан келиб 
чиқиб, ислоҳатларнинг мақсади ҳалқ ва давлатмуносабатлари томон 
йўналтирилди. 
Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятига киришига имкон берадиган қулай 
шарт- шароитлар қуйидагилардир: 
- миллий армия ва хавсизлик тизимининг яратилганлиги; 
- миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш. 
Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллар 
Президент И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилди. Бу жараённинг 
умуминсоний жиҳатлари ва жаҳон цивилизациясига хос томонларининг 
амалга ошиши муайян муддатни талаю қилади.Бу муддатда амалга 
ошириладиган барча ишлар ўтиш даврининг заруриятидан келиб чиқади. 
Мустабид тузум даврида жаҳон цивилизациясидан ажратиб қўйилган 
Ўзбекситон бу борада икки йўналишда фаолият юиритишга мажбур 
бўлмоқда. Биринчидан, мустақилликни мустахкамлаш, миллий қадриятларни 
тиклаш ва асраб авайлаш асосида ўзига мос йўлдан бориш. Иккинчидан эса, бу 
жараёнда умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини таъминлаш жахон 
цивилизацияси ютуқларидан кенг фойдаланиш, демократик қуриш 
вазифалари амалга оширилмоқда. Бир қарашда икки хил йўлга ўхшаб 
кўрилган, бу тараққиёт усули, аслида умумий жараёнининг .узвий боғлиқ 
икки жиҳати, бир-бирини тақозо этадиган томонларининг диалектикасидир. 
Ўзбекистонининг И. А. Каримов томониданасослаб берилган ўзига 
хос тараққиёт йўли қуйидаги тамойиллар билан тавсифланади: 
1. Иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги; 


211 
2. Давлатнинг бош ислохотчи эканлиги; . 
3. Қонун устуворлиги ; 
4. Кучли ижтимоий сиёсат; 
5. Бозор муносабатларига босқичма- босқич ўтиш.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling