Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
5 1-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФАНИНГ – ПРЕДМЕТИ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 1. Фалсафа ва ижтимоий фалсафа, улар ўртасидаги умумийлик ва алоқадорлик. 2. Ижтимоий фалсафанинг баҳс мавзуси, мақсад ва вазифалари. 3. Ижтимоий фалсафанинг жамиятдаги ўрни ва асосий функциялари. 4. Ижтимоий фалсафанинг ижтимоий – гуманитар фанлар орасидаги ўрни. Ҳозирги давр инсоният тарихининг бурилиш даврларидан биридир. Буни шу кунларда жахонда хусусан мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган демократик ўзгаришларда яққол кўриш мумкин. Хозирги даврда бутун жахонда ва мамлакатимиз хаётида содир бўлаётган ижтимоий ходиса ва жараёнларини тўғри тушуниб олиш, уларга тўғри муносабатни шакллантириш, уларни хозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб тўғри бахолаш, улардан тўғри хулосалар чиқариш ва пировард натижада ижтимоий воқейликни билиш хар бир кишидан фалсафа фанининг сохаларидан бири бўлган ижтимоий фалсафа ҳақида чуқур билимга эга бўлиши лозим. Маълумки ижтимоий борлиқ ҳақида хаққоний билимга эга бўлиш учун аввало “ижтимоий фалсафа” тушунчасининг моҳияти ва мазмунига тўхталишга тўғри келади. Бу тушунча баъзан “жамият фалсафаси” “социал фалсафа” “инсон фалсафаси” шаклида хам қўлланилади. Ижтимоий фалсафа тушунчаси ижтимоийлик, ижтимоий ходиса ижтимоий жараён тушунчалари билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг таркиби ва мазмунида мухим ўрин тутади. Бу тушунчалар жамиятда рўй берадиган воқеа ва ходисалар жараёнларни ифодалайди. Инсоннинг биосоциал мохиятини намоён этиш имкониятига эга бўлган ижтимоий борлиқ ижтимоий жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари ижтимоий фалсафанинг фан сифатида бахс мавзусини ташкил этади. Жамият бир бутун яхлит тизим сифатида ривожланадими? Унинг харакатлантирувчи кучлари нимада? Инсон “меъёри”нинг намоён бўлишининг ибтидоси бўлган ижтимоий борлиқ нима? Унинг мураккаб хилма-хил қирралари нималардан ибодат? Инсон қандай пайдо бўлган, унинг сиру-асрорлари нимада? Шахснинг жамият тараққиётида роли қандай тушунмоқ керак? Инсон ижтимоий борлиқ мохиятини унинг истиқболини олдиндан билишга қодирми? Умумбашарий муаммолар, ва уларни хал қилиш йўллари қандай? Терроризм хавфи, уни олдини олиш бартараф этиш мумкинми? Юқорида қайд қилинган саволларга жавоб бериш ва кишиларда илмий фалсафий дунёқарашни шакллантириш ижтимоий фалсафани мухим вазифасидир. Ижтимоий фалсафий билимлар қадим-қадимдан мавжуд бўлган. Дастлабки илмий, инсоний ижтимоий фалсафий билимлар Шарқ 6 мамлакатларида вужудга келганлиги жахон олимлари томонидан эътироф этилган. Қадимги Шарқ мамлакатларида (Хиндистон, Хитон, Миср, Хоразм, Бақтрия, Суғдиёна, Шош, Афросиёб) инсон, жамият, адолат ва адолатсизлик ҳаёт ва ўлим фалсафасига оид билимларнинг ноизчил бўлсада вужудга келиши кундалик хаётий эҳтиёж, деҳқончилик ва чорвачилик ривожи, инсон, жамоани мухофаза қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган. Марказий Осиёдан инсон ва табиатга оид ижтимоий фалсафий қарашлар “Авесто”да хикмат мақол ва ривоятларда ўз ифодасини топган. Қадимги юнонларнинг Шарқ мамлакатлари билан савдо алоқалари илмий- маданий соҳалардаги алоқалари учун кенг йўл очиб берган эди. Айни пайтда бу алоқалар қадимги Юнонистондаги ижтимоий фалсафий билимларнинг ривожланиши учун ҳам қулайликлар яратган. Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда Эвилет, Суқрот, Афлотун, Протогар, Гераклит, Арастунинг инсон давлат, жамият, хақидаги билимларнинг ривожига оид таълимотларини алоҳида таъкидлаш лозим. Қадимги юнонларга хос изланувчанлик хурфикрлик, кўплаб ижтимоий фалсафий оқимларнинг, тўгарак ва мактабларнинг шаклланишига олиб келган. Антик дунё яратган инсон ва жамият фалсафаси Осиё мутафаккирларининг ижодий фаолиятида ривожлантирилди, уларнинг илмий қарашлари жамият инсон хақидаги фанининг тараққиётида мухим роль ўйнаган. Рим империясининг қулаши фақат сиёсий сохадаги эмас, балки илмий-маданий сохаларда хам таназзулини кучайтирган эди. Бироқ, инсон ва жамият ҳаёти билан боғлиқ таълимотлар, изланишлар бутунлай тўхтаб қолмаган. Бу даврда яратилган илғор ижтимоий фалсафий анъаналар Марказий Осиёда янада ривожланди ва бу соҳада янги кашфиётлар қилинди. IХ-ХП асрларда араб халифалари Хорун ар- Рашид, унинг ўғли Маъмун ва хоразмшоҳ Маъмуннинг хомийлигида ўша даврнинг ўзига хос фанлар академиялари вужудга келган. Хусусан, IX аср ўрталарида Бағдодда «Байт ал-ҳикма» (Донишмандлар уйи), Хоразмда «Маъмун академияси» вужудга келди. Марказий Осиёдан етишиб чиққан Мусо ал Хоразмий, Аҳмад ал Фарғоний, Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Марғилоний ва бошқалар математика, астрономия, медицина, жамиятшунослик, фикҳ ва сиёсатга оид фанларни ривожлантирдилар. Шарқда илмий ижтимоий фалсафий билимларнинг ривожланиши диний ақидаларни инкор этмагани ҳолда инсонни янада камол топтиришга, борлиқ моҳиятини ақл ва тафаккур воситасида билишга асосланган эди. Шарқ олимлари қадимги юнон мутафаккирларининг илғор анъаналарини давом эттирганлар, илмий билишнинг янги усулларини таклиф этганлар. Шарқ фалсафий тафаккури баркамол инсон шахсини шакллантириш, ижтимоий муносабатларни янада такомиллаштиришга, табиат ва жамият, инсон сирларини билиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган эди. Марказий Осиё мутафаккирларининг илғор илмий қарашлари ва асарлари Европада илм-фаннинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Европаликлар Албарон (Ал- Беруний), Авиценна (Ибн Сино), Ал-Ферганус ( Ал- Фарғоний), Улуғбек ва бошқаларнинг илмий меросини чуқур 7 ўргандилар, уларнинг анъаналарини давом эттирдилар. Буюк италян мутафаккири Данте Алегери ўзининг «Илоҳий комедия» (XVI аср) асарида Марказий Осиёдан етишиб чиққан мутафаккирларни жаҳоннинг буюк алломалари қаторига қўйди ва улуғлади. Марказий Осиё олимларининг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссалари математика, алгебра, астрономия, минералогия, геодезия, география, медицина, тарих, тилшунослик, мантиқ, фалсафа ривожида яққол кўзга ташланади. Мусо ал Хоразмий математиканинг янги соҳаси бўлган алгебрага асос солди. Ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асари билан медицинани илмий асосга қўйди ва унинг асарлари Европада кўп асрлар давомида муҳим қўлланма бўлиб келди. Мирзо Улуғбекнинг астронимияга оид «Зижи жадиди Кўрагоний» асари фанга қўшилган муҳим ҳисса бўлди. У ҳозир ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Бу тадқиқотларнинг барчасининг заминида инсон ақли заковати, жамият ва давлат тахлили масаласи ётган. Мавжуд адабиётларда таъкидланишича, Европада фаннинг алоҳида фаолияти шакли сифатида ривожланиши XVI- XVII асрларга тўғри келади. Бу даврда Иоганн Кеплер, Галилео Галилей, Жордано Бруно, Исаак Ньютон асарлари вужудга келди. Буюк инглиз мутафаккири Фрэнсис Бэкон, француз олими Рене Декарт илмий билиш методларини ишлаб чиқдилар. Фаннинг табиатни ўзлаштириш ва жамиятни такомиллаштиришдаги аҳамиятига юксак баҳо бердилар, «Билим- кучдир» шиорини илгари сурдилар. Бу даврда фан ва фалсафа, жамият фалсафаси бир-биридан кескин ажралмаган эди. Улар ўз асарларини «позитив экспериментал фалсафа» деб атар эдилар. Европада илм-фаннинг айниқса социум фалсафаси ривожланиши кишиларнинг олам ҳақидаги қарашларини тубдан ўзгартирди. Жамиятга дунёвий фанлар нуқтаи назаридан қараш имконияти вужудга келди, яъни ижтимоий воқейликка бир ёқлама диний қарашдан кескин фарқ қиладиган илмий қараш шаклланди. Жаҳон ижтимоий-фалсафий таълимотининг вужудга келиши ва ривожланишига Шарқ ва Ғарб олимлари муносиб ҳисса қўшганлар. Ижтимоий тараққиётнинг маълум бир даврларида Шарқ мамлакатлари етакчи мавқеини эгаллаганлар. Осиё ва Европа мамлакатлари халқларининг жаҳон фалсафа фани ривожидлаги ролини бирёқлама бўрттириш ёки камситиш назарий жиҳатдан хатодир. Ҳар қандай фан ўз моҳиятига қўра умумбашарийдир. Ер юзидаги ҳар бир халқ катта-кичиклигидан қатий назар, унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келди. XIX асрнинг ўрталарида табиатшунослик фанларида қилинган буюк кашфиётлар (эволюцион назария, ҳужайра назарияси, энергиянинг сақланиши ва ўзгариши қонуни) фалафий дунёқарашнинг ўзгаришига, жамият тўғрисидаги илмий назарияларнинг вужудга келишига туртки берди. XIX асрнинг охирларига келиб, фаннинг муҳим соҳаларида эришилган ютуқлар фан тараққиётида янги давр бошланганлигидан далолат берди. Физика соҳасида: оптика, термодинамика, электр ва магнетизмнинг ўрганилиши, химия соҳасида кимёвий бирикмалар хоссаларининг ўрганилиши, Д. И. Менделеевнинг элементлар даврий системасининг 8 яратилиши, математикада аналитик геометрия ва математик анализ кабиларда яққол кўринди. Бу даврда социологиянинг мустақил фан сифатида ривожланиши ижтимоий зиддиятларни оқилона ҳал этиш ва жамият истиқболларини белгилаш имконини берди. Европа олимларининг табиатшунослик фанлари соҳасида эришган ютуқлари янги фалсафий таҳлимотларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Хусусан, И. Нъютон томонидан физика соҳасида қилинган кашфиётлар табиат ва жамиятнинг илмий манзарасини яратишга, Чарльз Дарвиннинг илмий кашфиётлари эса, бутун олам эволюцияси тўғрисидаги фалсафий қарашнинг шаклланишига, оламнинг яхлит бирлиги, органик ва ноорганик табиат ҳамда жамиятнинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги фалсафий қарашларнинг шаклланишига олиб келди. XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракатининг машҳур вакиллари : Исмоилбек Гаспирали, Абдулла Авлоний, Беҳбудий, Аҳмад Дониш, Фитрат, Абдулла Қодирий ва бошқалар Ўзбекистонда фан ва маърифатни кенг ривожлантириш ғоясини илгари сурдилар. Ўлканинг ўрта асрчилик бидъатларига қарши мавжуд сиёсий тузумни ислоҳ қилиш зарурлигини англаб етдилар. Жаҳоннинг илғор фан ва техника ютуқларидан ўлка аҳолисини баҳраманд этишга ҳаракат қилдилар. Бироқ Россия барча Туркистон томонидан Туркистоннинг мустамлакага айлантирилиши оқибатида жадидчиларнинг маҳрифатпарварлик ҳаракатлари ривожлана олмади. Мустабид тузум Туркистон халқларининг илм-фан ва замонавий техника сирларини эгаллаши учун маълум шарт- шароитлар яратган бўлса ҳам унинг бой маънавий меросидан баҳраманд бўлиши, аждодларнинг илғор илмий-маданий анъаналарини ривожлантиришга имкон бермади. Миллий мустақиллик туфайли халқимизнинг кўп асрлик тарихга эга бўлган маънавий-интеллектуал меросини ўрганиш, жаҳон илм-фан ва техникаси ютуқларидан баҳраманд бўлиш, жаҳоннинг машҳур илм даргоҳларида ўқиш- ўрганиш имконияти вужудга келди. Айниқса, бозор муносабатларига ўтиш, замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, баркамол инсон шахсини шакллантиришда илм- фан хулосаларига таяниш ҳаётий заруриятга айланди. Республикамиз Президенти И.А.Каримов ўзининг «Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» ва бошқа асарларида илм - фанни ривожлантириш ислоҳотлар мувафаққиятининг гарови, моддий фаровонлик асоси эканлигини ҳар томонлама асослаб берди. Узбекистоннинг жаҳондаги "тараққий этган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, тараққий этиши, шубхасиз, унинг илм-фан салоҳиятига бевосита боғлиқдир. Мамлакатимизда 1997 йили қабул қилинган ва собитқадамлик билан амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Қонун мамлакатимиз илмий салоҳиятини юксалтириш, жаҳон стандартлари талабларига жавоб бера оладиган мутахассис- кадрлар 9 тайёрлаш вазифасини қўйди. Ижтимоий фалсафани антропология билан айнийлаштириш ярамайди. Ижтимоий фалсафа учун инсоннинг ўзи эмас, балки ундаги инсонийлик (ижтимоийлик) муҳимроқдир. Ҳолбуки, антропология инсонни айни бир вақтда ҳам биологик, ҳам психологик мавжудот сифатида ўрганади. ижтимоий фалсафа учун инсоннинг асосий ижтимоий мавжудот сифатлари, унинг тарихдаги роли ва шу орқали ижтимоий барқарорликни таъминлиш, цивилизацияли тараққиёт йўналишларини белгилаш муҳимроқдир. Ижтимоий фалсафа жамиятда рўй берадиган ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилишда қуйидаги принципларга таянади: Жамиятга яхлит ва бир бутун тизим сифатида ёндашиш. Бунда тизим элементларига бир-бири билан узвий боғлиқ деб қаралади; улар ўртасидаги сабаб-оқибат алоқалари ва ички қонуниятларни ўрганишга алоҳида эътибор берилади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling