Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Ўзбекистондаги демократик жараёнлар


Download 1.58 Mb.
bet31/35
Sana07.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1081880
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА

Ўзбекистондаги демократик жараёнлар жаҳон цивилизацияси билан уйғунлашувининг яна бир имкониятидир.
Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиб боришида демократик жараёнларни ва ривожланган давлатларнинг сиёсий тажрибаларини ижодий ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон қонунчилигини халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлаштириш, нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш хокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятларига бўлиш, мамлакат президентини муқобиллик асосида сайлаш фикрлар кўп хиллиги ва кўп партиявийлик тизимини қарор топтириш демократик қадриятларни ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиб бораётган-лигидан далолат беради.
Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига кириб боришдаги тажрибаларини фалсафий идрок этиш ва умумлаштириш айниқса муҳимдир. Президент И. А. Каримиовнинг қатор асарларида юксак маънавият жамият тараққиётида муҳим омил эканлиги тўғрисида ғоя янгича фалсафий тафаккурнинг методологик асоси, жаҳон тараққиёти тажрибаларига таянишнинг ёрқин намунасидир. Миллий ғоя ва миллий мафкура ўзида мамлакатимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшилиш назарияси ва йўлларини яққол акс эттиради.
Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшилиш тажрибаси, унинг миллий ғояси ва мафкураси ривожланаётган мамлакатлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги замон цивилизациясининг муҳим ҳусусиятларини ва Ўзбекситоннинг цивилизацияни тараққиёт йўлидан жаҳон хамжамиятига қўшилиб боришини, миллий ғоя ва мафкурани фалсафий идрок этиш талабларда ватан туйғуси, маърифатпарварлик, миллий ғурур, бурч. маъсулият ҳиссини тарбиялашга ёрдам беради.


Таянч тушунчалар:
Давлат мустақиллиги, интеграция, иқтисодий интеграция, сиёсат, ташқи сиёсат.


Назорат учун саволлар:
1. «Интеграция», «интеграциялашув» тушунчаларининг маъносини изохланг.
2. Глобаллашув жараёнлари ва интеграция орасидаги муносабат деганда, нимани тушунасиз?
3. Жаҳон хамжамиятига интеграциялашув нималарда ўз ифодасини топади?
4. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари нималардан иборат?
5. Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятига интеграциялашувининг асосий йўналишлари қайсилар


Адабиётлар:
1. Ислом Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т., «Ўзбекистон» 1997 йил, 296-323 бетлар.
2. Ислом Каримов. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан хамкорлик йўли. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси XI сессиясидаги маърузаси. – Т., «Ўзбекистон овози», 26 апрель 2003 йил.
3. Falsafa. М.Ахмедова тахрири остида. – Т., 2006 йил, 470-479 бетлар.
4. Муножатхон Нурматова. Ўзбекистон ва жаҳон хамжамияти. – «Ижтимоий фикр. Инсон хуқуқлари» журн., 2004 йил, 4-сон.
5. Дилшод Комилов, Норбой Каримов. Халқаро молиявий ташкилотлар. – «Хамкор» газетаси, 2002 йил, 6 июнь.
6. Қобилбек Каримбоев. Хавфсизлик ва ижодий тараққиёт йўлидаги хамкорлик – XXI аср зазетаси, 2004 йил, 10 июнь.
7. З.Музаффаров. Минтақавий интеграция росмана иқтисодий саъй-харакатларни тақазо этади. – «Халқ сўзи». 2003 йил 27 сентябрь.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling