Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]


-боб. Аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш


Download 364.5 Kb.
bet3/13
Sana02.10.2023
Hajmi364.5 Kb.
#1690555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ 392 13.05.2019 (1)

2-боб. Аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
1-§. Умумий қоидалар
17. Педагог кадрлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган педагог кадрлар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтади.
18. Таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари ушбу таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.
Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимларининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.
19. Педагог кадрлар ўрта махсус, касб-ҳунар, олий маълумотли, илмий даража олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда диплом деб аталади) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларига мос келадиган фанлар бўйича аттестациядан ўтади.
Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.
20. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.
Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома-таржимаи ҳол, сўнгги бир йил давомида ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) тўпланади.
21. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишини тасдиқловчи мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари, маданият бошқармалари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳамда олий таълим муассасалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссиялари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Download 364.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling