Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]


-§. Умумий ўрта таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш


Download 364.5 Kb.
bet5/13
Sana02.10.2023
Hajmi364.5 Kb.
#1690555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ 392 13.05.2019 (1)

3-§. Умумий ўрта таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
28. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида, вилоятлар халқ таълими бошқармаларида, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида (кейинги ўринларда халқ таълими бошқармалари деб аталади) умумий ўрта таълим муассасаларидаги (барча тип ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатлардаги) умумтаълим фанлари бўйича олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги, тизимида умумий ўрта таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
29. Қуйидагилар халқ таълими бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
30. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
31. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун халқ таълими бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.
32. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
33. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.
4-§. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
34. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида, вилоятлар маданият бошқармаларида, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида (кейинги ўринларда маданият бошқармалари деб аталади) болалар мусиқа ва санъат мактабларининг, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун маданият бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Маданият бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Маданият вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Маданият бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби маданият бошқармаси бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
35. Қуйидагилар маданият бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
36. Туман (шаҳар) маданият бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби тегишли маданият бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) маданият бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
37. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун маданият бошқармалари аттестация комиссияларига буюртманома бериш.
38. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби тегишли туман (шаҳар) маданият бўлими мудирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасаси раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) маданият бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва таълим муассасаси Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
39 Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.

Download 364.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling