Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
-§. Мактабгача давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
Download 364.5 Kb.
|
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ 392 13.05.2019 (1)
2-§. Мактабгача давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг. 22. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларида, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида (кейинги ўринларда мактабгача таълим бошқармалари деб аталади) мактабгача таълим ташкилотларидаги олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади. (22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон) Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда касаба уюшмаси деб аталади) вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади. 23. Қуйидагилар мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади: олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш; туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш; олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш. 24. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади. Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади. 25. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади: биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш; муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш; биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун мактабгача таълим бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш. 26. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади. Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирларининг буйруқлари билан тасдиқланади. Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва Кузатув кенгаши вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади. 27. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади: иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш; иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш. Download 364.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling