Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]


-§. Касб-ҳунар таълими ҳамда ўрта махсус таълим педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш


Download 364.5 Kb.
bet7/13
Sana02.10.2023
Hajmi364.5 Kb.
#1690555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ 392 13.05.2019 (1)

6-§. Касб-ҳунар таълими ҳамда ўрта махсус таълим педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
46. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида касб-ҳунар таълими педагог кадрларини (ишлаб чиқариш таълими усталарини) аттестациядан ўтказиш учун касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Касб-ҳунар таълими маркази, тизимида касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбар ходимлари (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий вакили (комиссия раиси ўринбосари), Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг масъул ходими ёки олий таълим муассасаларининг соҳага масъул проректорлари, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
47. Қуйидагилар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
48. Олий таълим муассасаларида улар таркибидаги ўрта махсус таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссиялари тузилади.
Олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссиялари таркиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида ўрта махсус таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссиялари таркиби олий таълим муассасасининг соҳага масъул проректори (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий вакили (комиссия раисининг ўринбосари), олий таълим муассасасининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
49. Қуйидагилар олий таълим муассасаларининг ўрта махсус таълим аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.

Download 364.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling