Ижтимоий педагогика


Тарбия ижтимоийлашув сифатида


Download 3.57 Mb.
bet29/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Тарбия ижтимоийлашув сифатида. Сунгги ун йилликлар давомида педагогика ва бошк,а фанларда ижтимоийлашув ва тарбия тушунчаларининг узаро муносабати кенг мухокама к,илиб келинмокда. Бугунги кун талабларидан келиб чик,иб, бу муаммога алох,ида эътибор кдратиш лозим. Шу билан бирга, баъзи муаллифлар тарбияни ижтимоийлашув билан алмаштиришга харакат к,илишса, бошкдлари эса тарбияни бола ижтимоийлашувининг бир кисми сифатида урганишмокда. Яна бир гурух олимлар ижтимоийлашув деганда, фукаровий ва ахлокий тарбияни тушунишади. Туртинчи гурух олимлар шахе ижтимоийлашувини тарбиянинг асосий махсади, деб Хиеоблашади. Кдрашлар бир-биридан маълум даражада фарк, хилгани билан, тарбия бола ижтимоийлашувининг асосий омилларидан бири эканлигини хамма тан олади. Тарбиянинг асосида ижтимоий харакат булиши, уни ижтимоийлашувдан фаркдайди. Ижтимоийлашув тушунчасини фанга киритган Макс Веберг уни муаммоларни ечишга кдратилган харакат, инсон хулк-атворининг тахминий вариантларини субъектив англаш сифатида таърифлаган.
Умуман олганда, ижтимоийлашув узлуксиз жараён б^либ, бунда инсон доимо жамият билан муносабатда булади. Тарбия тор маънода эса дискрет (узлукли) жараёндир. Чунки у муайян ташкилотларда амалга оширилиб, замон ва маконда чекланган булади. Тарбия педагогиканинг асосий категорияларидан биридир. Шунга кдрамай, ханузгача тарбиянинг умумэътироф этилган таърифи мавжуд эмас. Бунга унинг куп маънолилигини ижтимоий ходиса, фаолият, жараён, кддрият, тизим, таъсир, узаро муносабат сифатида курилиши мумкинлигини сабаб хилиб курсатсак булади. Бу тушунчаларнинг хеч кдйси бири тарбия мазмунини алохида олган холатда тулихочиб бера олмайди.
Куйида тарбиянинг ижтимоийлашувга нисбатан ижтимоий назорат хилинувчи жараёнга хос булган умумийлигини узида акс эттиришга харакат хилган таърифи келтирилган. Бирок,унда оилавий, диний, ижтимоий тарбиянинг хусусиятлари инобатга олинмаган. А. В. Мудрик куйидаги таърифни илгари суради:
Тарбия — инсоннинг жамиятга куникишига кумаклашувчи ва бу куникиш содир этиладиган гуру% ва ташкилотларнинг хусусиятларига мое келувчи шароитлар яратувчи инсоннинг онгли ривожланиши. Бу таърифни \ам тулик ва бутунлай тугри, деб булмайди. Унда муаллифнинг нуктаи назари уз аксини топтан.
Тарбия ижтимоий омилларни инсонгатаъсир курсатишининг таркибий кием и булиш билан бирга, уз хусусиятларига хам эта. Бу жараён бошкаларидан фаркди равишда, доимо бир максад сари йуналтирилган ва бу фаолият махсус тайёрланган одамлар томонидан амалга оширилади. Тарбия жараёнида бола ижтимоийлашувига таъсир килувчи бошка омиллар: мухит, ОАВлари, маданиятлар инобатга олинади. Бирок; шуни эсда тутиш лозимки, тарбия бошка ижтимоий омиллар ичида уз урнига эта булиб, бошка омилларнинг Урнини на тулик,тулдира олади, на бекор кила олади.
Тарбиянинг бола ривожланишига таъсири вак,т утган сари узгаради. Бола канчалик кичик булса, тарбия унинг шаклланишига шунчалик куп таъсир курсатади. Вак,т утгани сайин тарбиянинг бала шаклланишидаги хиссаси камайиб боради. Бу вактда боланинг у ёки бу ижтимоий кддриятни танлашдаги мустакиллиги ортади.
Борган сари ташки тарбиявий омилларнинг таъсири камаяди. Бирок бошка бир жараён — уз-узини тарбиялаш жараёни ривожланабошлайди. Боланинг уз шахсини мукаммаллаштириш, уз-узини ривожлантириш буйича мустакил фаолиятини англаши ортади. Маълумки, уз-узини тарбиялашга эхтиёж шахе ривожининг энг юксак шакли хисобланади. Бизнинг моделга биноан, инсоннинг Уз-узини тарбиялаши эхром бунёд этиш билан баробардир. Шунинг учун уз-узини тарбиялаш жараёни бир ум рта чузилади.
Тарбия, уз-узини тарбиялаш ва бошка ижтимоий омилларнинг (маданий, диний, тарихий анъаналар, ОАВлари, мактаб жамоаси, дустлар, болалар богчаси ва бошкалар) узаро ижобий таъсири натижасида боланинг жамиятга интеграциялашувининг табиий жараёни содир булади. Ижтимоий мухитнинг таъсири канчалик ахамиятли ва сермазмун булса, бола унда шунча эркин ва мустакил булади.
Боланинг ижтимоийлашуви унинг жисмоний ва рухий ривожланишининг хусусиятлари сабабли мураккаблашиши, ёки ижтимоий меъёр ва кадриятларни бола томонидан узлаштирилишида кандайдир сабаблар туфайли мухитнинг салбий таъсири окибатида нотугри йуналишда бориши мумкин. Бунинг натижасида бола меъёрий ижтимоий муносабатлардан
четда крлиб, махсус ёрдамга му\тож булиб колади. Бундай болаларнинг ижтимоийлашув жараёни, аввало, тарбия оркдли амалга оширилади. Бирок бунинг учун \ар бир тоифадаги болаларнинг ижобий жи\атларини фаоллаштирувчи тарбия методлари ва технологияларини ишлаб чикишлозим.
Умуман олганда, тарбиячи ва мутахассисларнинг вазифаси Кийин вазиятларда турган боланинг ижтимоий мослашувига каратилган булиб, у жамиятда кабул килинган конун ва меъёрларга фаол куникиши ёки салбий омилларнинг окибатларини енгиши керак булади.
Агар ижтимоий му\ит сифатларининг шаклланмаганлиги даражаси болага ижтимоий мукитга куникишга халакит берадиган даражада юкори булса, боланинг ижтимоий мослаша олмаслик колати содир булади. Бундай колларда бола томонидан йукотилган ижтимоий алокалар ва муносабатларни тиклашга Каратилган махсус чора-тадбирларни куллаш тавсия этилади.
Шундай килиб, боланинг жамиятда усиши ва ривожланиши жараёнида унинг ижгимоийлашуви содир булади. Агар бу жараён содир булмаса, унинг акси — дезадаптация руй беради. Бундай \олатда эса боланинг ижтимоий реабилитациясига э\тиёж тугилади.
Савол ва топшириклар:

  1. “Ижтимоийлашув” тушунчасига таъриф беринг.

  2. Ижтимоийлашув жараёни деганда нимани тушунасиз?

  3. “Ижтимоий мослашув” тушунчасигатаъриф беринг.

  4. Ижтимоийлашув воситаларига нималар киради?

  5. Ижтимоийлашув агентлари деганда кимлар назарда тутилади?

  6. Ижтимоийлашув механизмлари кандай маънони англатади?

  7. “Идентификациялаш” тушунчаси ижтимоий педагогикада Кандай максадда кулланилади?

  8. Ижтимоийлашув омилларини тушунтиринг ва уларга таъриф беринг.

  9. Ижтимоий ва кулга киритилган маком хакида нималарни биласиз?

Адабиётлар:

  1. Ахмедов Р., Сатторов А. Узбекистан: инсон хукукдари ва Конунлари.—Т.: Адолат, 1999.

  2. Шодиметов Ю. Соглом турмуш тарзи: ижтимоий-гигиеник ва экологик муаммолар. — Т.: Ибн Сино номидаги нашриёт, 1990.

  3. Социальная педагогика. Курс лекций. Под ред. М.А.Галагузовой. — М.: ВЛАДОС, 2003.

  4. Мудрик А В. Социальная педагогика. — М.: Академия, 2003.

  5. Подласый И. П. Педагогика: Новый курс. — М.: ВЛАДОС. - Кн. 2.

  6. Подласый И. П. Педагогика: 100 вопросов — 100 ответов. — М.: 2001.

  7. Ибрагимов X, Абдуллаева Ш. Педагогика назарияси — Т.: Фан ва техналогия, 2008

  8. Василькова КЗ. В., Василькова Т. А. Социальная педагогика. — М.: 2003.

    1. Тарбия — ижтимоий институт сифатида

Замонавий жамиятда ижтимоий институтларнинг бир бутун тизими мавжуд. Ижтимоий институт жамият аъзоларининг ижтимоий ресурслардан фойдаланиши жараёнида вужудга келган, уёки бу эхтиёжларини (иктисодий, сиёсий, маданий, диний ва бошк,а) кондириш учун биргаликдаги фаолиятларинингтарихан шаклланган тургун шаклидир. Тарбия ижтимбий институт сифатида, жамият аъзоларининг ижтимоийлашувини амалга оширишни нисбатан назорат килиш, маданий ва ижтимоий кддриятларини таргиб килиш, ижтимоий э\гиёжларни кондириш учун шароит яратиш, умуман олганда, жамиятнинг фаол аъзоларини етиштириш учун юзага келган. Тарбия ижтимоий институт сифатида муайян жамиятнинг ривожланиш боскичида пайдо буладиган феномен хисобланади.
Хар бир жамиятнинг тарихий ривожланиш жараёнида муайян боскичларда куйидагиларнинг содир булиши кузатилади:

  • тарбия оилавий, диний, ижтимоий турларга ажралади, уларнинг урни, ахамияти ва узаро муносабати узгармай колади;

  • тарбия жамиятдаги катта авлоддан ёш авлодга кдраб йуналади ва борган сари купрок,ёш гурухдарини кдмраб олади;

  • ижтимоий тарбия жараёнида унинг таркибий кисмлари ажралади: таълим олиш, кейинчалик эса маълумотли булиш;

  • коррекцией тарбия пайдо булади;

  • тоталитар, сиёсий ва жиноятга мойил жамиятларда гайри- ижтимоий тарбия амалга оширилади;

  • тарбиянинг вазифа, шакл, усул ва воситалари узгаради;

  • тарбиянинг ахамияти ортиб, у жамият ва давлатнинг алохида функцияси бул и б крлади \амда ижтимоий институтга айланэди.

Тарбия ижтимоий институт сифатида уз таркибига куйидагиларни кдмраб олади: оилавий, диний, ижтимоий, коррекцион тарбия мажмуаси; ижтимоий роллар йигиндиси; тарбиячилар, тарбияланувчилар, оила аъзолари, дин арбоблари, минтакдвий, худудий тарбия ташкилотлари ра\барлари, жиноий ва тоталитар гурухлар етакчилари; турли хилдаги тарбия муассасалари; ижобий ва салбий санкциялар йигиндиси; тарбиячиларнинг таълим ва профессионал тайёргарлиги даражаси.
Тарбия ижтимоий институт сифатида ижтимоий хаётда муайян вазифаларга эга булиб, унинг энг умумий вазифалари КУЙидагилардир:

  • жамият аъзоларида бир мак^сад сари царатилган дунёкарашни шакллантириш ва улар томонидан тарбия жараёнида амалга оширилиши мумкин булган бир катор эхтиёжларнинг кондирилиши учун шароитлар яратиш;

  • жамиятда фаолият юритиш ва уни ривожлантиришга крдир булган кадрларни тайёрлаш;

  • ижтимоий хаёт баркарорлигини маданиятни авлодларга мерос крлдириш оркали таъминлаш;

  • узгарувчан ижтимоий холатларга жамият аъзоларини мослашишини таъминлаш;

  • жамият аъзоларининг интилишлари, мак,садларининг бирлашишини ва ижтимоий, касбий, этноконфессиал гурухлар манфаатларининг уйгунлашувини таъминлаш.

Ижтимоий педагогнинг бу йуналишларга боглик, асосий фаолияти замонавий тарбия тамойиллари асосида курилади.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling