Ижтимоий педагогика


Download 3.57 Mb.
bet30/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Тарбия тамойиллари. Тарбия тамойиллари тарбияни амалга ошириш коидалари булиб, улар асосида назариялар ишлаб чикилади ва тарбиянинг шакл метод ва воситалари амалга оширилади.
Тарбиянинг инсонпарварлик тамойили. Тарбияни инсонпарварлаштириш зарурати хацидаги роя чех педагоги Ян Амос Коменскийнингасарларида уз ифодасини топган булиб. XVIII асрдан бошлаб у турли давлат педагогларининг тадкикот объектига айланган. Бу гоя XVIII асрда француз мутафаккири Жан Жак Руссо ва рус педагоги Л. Толстойнинг эркин тарбия назарияларида, XX асрда инсонпарварлик психологиясида ва инсонпарварлик педагогикасида хам уз аксини топган.
Ижтимоий педагогика нуктаи назаридан инсонпарварлашув тамойили педагогнингузтарбияланувчисига, унинг ривожланиш жараёнида, масъулиятли ва мустакил субъектга нисбатан муносабатда булишини к$<зда тутади. Тарбиянинг инсонпарварлашув тамойилини амалга ошириш болалар. усмирлар, ёшларнинг шаклланишига ижобий таъсир курсатади.
Бу тамойилнинг амалга оширилиши натижасида:

  • тарбия ижтимоийлашув обьекти булмиш инсон кай даражада гайри ижтимоий кадриятларни эмас, балки ижобий меъёр ва кадриятларни узлаштиришини аникпайди;

  • тарбия инсон узин и ижтимоийлашув субъекти сифатида Хис килиши, уз субъективлигининг намоён килиши ва тараккий этиши учун шароит яратади;

  • тарбия инсон учун жамиятга мослашув даражасини ишлаб чикишга имконият яратади;

  • тарбия инсонни турли ёш боскичларида турли хавфлар билан тукнаш келишига йул куймаслиги ёки инсоннинг ижтимоийлашув кУРбонига айланиши эхтимолини камайтириши мумкин.

Тарбиянинг инсонпарварлашув тамойилини амалга ошириш тарбияланувчида рефлексия ва уз-узини тартибга солишни ривожлантиришга, унинг ташки олам билан муносабатларини шаклланишига, гурур хиссининг ошишига, жамиятда демократик ва гуманистик муносабатлар ташувчиси инсоннинг шаклланишига ижобий таъсир курсатади.
Янада кенгрок маънода, инсонпарварлашув тамойилининг амалга ошиши инсонлар орасидаги алокаларнинг яхшиланишига Хамда ижтимоий тараккиёт учун курашда инсонларнинг бирлашишига ёрдам беради.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling