Ижтимоий-психологик тренинг
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
ҲОЛАТДАН ЧИҚИШ:
(вазиятга қараб бошланади) 1. Мен ниҳоятда яхши дам олдим; 2. Ҳис этилган чарчоқ, толиқиш, айрим оғриқлар аллақачон қўлла- римдан, белимдан ва оёқларимдан чиқиб кетди; 3. Бошим дам олган, ҳордиқ чиқарган ва анча енгил тортган ҳолат- га қайтди; 4. Ўзимни ниҳоятда яхши ва бахтиёр ҳис этаяпман; 5. Кайфиятим жуда яхши; 6. Мен хотиржамман, ўзимга ўзим ишонаман; 7.Аста – секин ва бемалол кўзимни оча оламан; ... ( вазиятга қараб давом эттирилади ва якунланади) *** Ҳозирги давр барча фан соҳалари сингари психология фанида ҳам назарий ва амалий психологиянинг бир кўриниши сифатида психотре- нинглар кенг ўрганилмоқда ва тадқиқ қилинмоқда. Биз ушбу ўқув услубий қўлланмада ижтимоий психологик тренинг- 92 лар, уларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, моҳияти ва улардан фой- даланишнинг қисман бўлса-да назарий ва амалий жиҳатларини ёри- тиб беришга ҳаракат қилдик. 1. Ижтимоий-психологик тренинг машғулотлари асосида мулоқот сифатлари ва муносабатларини шакллантирувчи, унинг самарадорли- лигини таъминловчи, шахслараро муносабат ва мулоқот сифатларини ошириш фаолиятини шакллантирувчи социал-психологик, ҳиссий- эмоционал, маънавий-маданий ва ҳудудий омиллар таъсирини тадқиқ этиш мумкин. 2. Мулоқот сифатларини ривожлантиришда психологик тренинг- ларни инсон камолотида тутган ўрни, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш қонуниятлари, устоз-шогирд муносабатлари, мулоқот- чанлик фаолиятини шакллантиришда самарали фойдаланиш имкони- ятига эга. 3. Шахслараро муносабатни белгиловчи ҳамкорлик фаолияти ўсмирларнинг ёш хусусиятига, шахс камолотига, хулқ-атвор шаклла- рига, хусусий яқинлик даражасига, жамоадаги психологик муҳитга боғлиқ тарзда шаклланиш тафовутларини ўрганишга имконият ярата- ди. 4. Ўқув фаолияти жараёнида ўқувчиларнинг билимларни ўзлашти- ришда ижтимоий психологик тренингнинг психологик хусусиятлари- ни, миллий-маданий ва ижтимоий-ҳудудий асосларини таҳлил этиш, ёш хусусиятларида намоён бўладиган ижтимоий психологик муам- моларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи муҳим омилларни ҳисобга олиб такомиллаштириш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро муносабат- ларида мулоқотчанликнинг самарадорлигини таъминлаш мумкин. Тренинг машғулотлари нафақат психологлар, балки олий ўқув юрт- лари, коллеж, лицей, мактабларда фаолият кўрсатувчи психолог-педа- гоглар учун ҳам шунингдек, турли давлат муассасалари корхона-таш- килот ходимлари ва бошқарувчилари, шифохоналарда, реабилитация марказларида ҳам самарали фойдаланса бўладиган амалий машғулот тури ҳисобланади. Ушбу кўзда тутилаётган ҳолатлар шахс шаклланиш сифатларини ривожлантиришда юзага келадиган муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш имкониятини оширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling