Ижтимоий-сиёсий газета 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №180 (180), 2020 йил 19 сентябрь, шанба
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
1-6 Янги Ўзбекистон
бошланди.
Самарқанд давлат чет тиллар инс- титути билан ҳамкорликда ўзбек ва хитой тилларида тайёрланган “Са- марқанд кечаси” деб номланган китоб ҳам адиб ижоди мухлислари, тадқи- қотчилари, маҳорат йўлларини из- лаётган олим ва адибларимиз ҳамда ёш адабиётшуносларимиз учун муно- сиб совға бўлади. Мирзаюсуф РУСТАМБОЕВ, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист: — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-тех- ник институтида Заҳириддин Му- ҳаммад Бобур ижодини кенг тарғиб қилиш мақсадида ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га мувофиқ, ҳафта- нинг ҳар чоршанбаси “Бобурхонлик куни” деб эълон қилинди. Адиблар хиёбонида институт ҳар- бий хизматчилари томонидан таниқ- ли шоирлар, ёзувчилар, бобуршунос олимлар ҳамда санъат намояндала- ри иштирокида қирққа яқин маъна- вий-маърифий тадбир, Бобур ҳаёти, ижоди ва унинг ҳарбий маҳоратига бағишланган республика онлайн ил- мий-амалий конференцияси ўтка- зилди. Хиёбонда мунтазам ташкил этилаётган очиқ дарсларга академик Абдулла Аъзамов, Ўзбекистон халқ Улуғбек АЗИЗОВ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори: “ўзимизнинг шоир” деб атайди. Файн- берг пойтахтда туғилиб, Ўзбекистонни қадам-бақадам кезиб чиқди. Шу боис, унинг ижодида она Ватанни мадҳ этиб ёзилган шеърлар алоҳида тош босади. 1999 йили “Пахтакор” футбол жамоаси фожиали авиаҳалокатининг 20 йил- лиги муносабати билан тайёрланган “Уларнинг тўп майдони осмонда” (сце- нарий муаллифи – А. Файнберг) филь- мида жаранглаган қўшиқ матни ҳам шоир қаламига мансуб эди. Александр Файнберг ҳаёти ва ижо- ди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчила- ри ва талабалари томонидан катта қи- зиқиш билан ўрганиляпти. Бу борадаги ишларни талаба ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун белгиланган ис- тиқболдаги вазифалар режа асосида амалга оширилади. Жумладан, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Адиб- лар хиёбонига бир неча марта ташриф буюрилди. А.Файнберг ҳаёти ва ижо- дига доир очиқ дарс, давра суҳбати, Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда семинар- лар ўтказилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси кўмаги билан “Китоб маъна- вият сарчашмаси” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди. Шунингдек, шоир ҳаёти ва ижо- ди бўйича турли мавзулардаги ёзувчиси Муҳаммад Али, профессор Боқижон Тўхлиев, доцентлар Буро- бия Ражабова, Қодиржон Эргашев, Эргаш Очилов, Ўзбекистон халқ ар- тисти Муҳаммадали Абдуқундузов ва бошқалар таклиф қилинди. Маънавият соатларининг бирида “Юлдузли тунлар” романи юзасидан қизғин баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Албатта, бу каби суҳбатлар уларнинг қалбида одамийлик, бағрикенглик, кечиримлилик каби туйғуларни уй- ғотади. Ҳар бир очиқ дарс ва машғу- лотлардан кейин курсант ва офицер- лар Бобур ҳақидаги бадиий, илмий характердаги китобларни ўқиши эса алоҳида эътирофга лойиқдир. Бун- дай маърифий, адабий тадбирлар аждодларимиз қолдирган адабий, илмий ва маънавий меросни нафақат ёшларимиз, балки барчамизнинг ўқиб-ўрганишимизга сабабчи бўлмоқ- да. Бундан ташқари, мазкур тадбир- лар курсантларимизда юксак ватан- парварлик туйғуларини тарбиялаш, юрт тупроғини, ватанни Бобурдек севишга, унинг соғинчини Бобурдек ҳис қилишга ундайди. Шу ўринда инс- титутда уч нафар мустақил изланувчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига доир илмий тадқиқот ишларини олиб бораётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Моҳир саркарда ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йўлбарснинг туғилиши” номли бадиий ва ҳужжатли фильмни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Мил- лий агентлиги, Бобур номидаги хал- қаро жамоат фонди ҳамда “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан ме- морандум имзоланди. Айни кунларда Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти каби ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тадбирларни ўт- казиш режалаштирилмоқда. Ўйлай- мизки, ҳамиша эзгуликни тараннум этган Бобур ижодидаги асл моҳиятни очиб беришда бундай ҳамкорликлар муҳим ўрин тутади. видеороликлар тайёрланиб, ижти- моий тармоқларга жойланмоқда. Уни- верситет веб-сайтида (http://uzswlu. uz/) алоҳида электрон саҳифа яратил- ган. Ушбу манзил орқали ўқувчилар адибнинг ҳаёти ва ижоди, асарлари, таржималари ҳақида кенг маълумотга эга бўлишлари мумкин. Университет- нинг магистратура босқичи талабаси Авазхон Ҳайдаров Александр Файн- бергнинг рус тилида битилган шеъ- рий тўпламини тўлалигича ўзбек ва инглиз тилларига таржима қилгани ҳам диққатга сазовордир. Шоирнинг ижодий меросини илмий жиҳатдан ўрганиш мақсадида 2021 йилнинг биринчи ярмида “Александр Файн- берг — ўзимизнинг шоир” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши кутилмоқда. Маърифатга йўғрилган муаззам маскан — Адиблар хиёбонида ўтказилаётган маърифий- маънавий кечалар талаба ёшларнинг адабиётга қизиқишларини оширмоқ- да. Зеро, адабиётга берилган юксак эътибор бадиий дид ва юксак савияга эга бўлган янги авлоднинг шакллани- шида муҳим омил бўлади. Адиблар хиёбонида ТАБАРРУКДИР ОСТОНАСИ, ЭЛНИНГ МАЪРИФАТХОНАСИ Иброҳим ЙЎЛДОШЕВ, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори: қилиб, шу юрт, шу замин учун жонла- рини фидо қилган боболаримиз ҳақ- қи-ҳурмати Ватанимизни жон қадар асрамоғимиз лозим”, деган эди. Юртимиз ўтмиши, бугуни ва эртаси ҳақида қайғуриб, бетакрор асарлар яратган шоиримизнинг ижодини ўрга- ниш бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида айни пайтда бир қатор хайрли ишлар амалга оши- рилмоқда. Жумладан, шоир мероси- га бағишланган махсус онлайн ўқув курси жорий этилиб, талаба ёшларга адиб асарлари чуқур ўргатилмоқда. Шунингдек, таълим муассасасида та- лаба ёшлар учун “Муҳаммад Юсуф издошлари” ижодий тўгараги ташкил этилди ва ушбу тўгаракка Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо раҳбарлик қиладиган бўлди. Институт ҳовлиси- даги марказий кўшк шоир номи билан аталди ва жиҳозланди. Шунингдек, ёшлар шоир ижодидан мунтазам ха- бардор бўлиши, у яратган асарлардан маънавий озуқа олиши учун институт Ахборот-ресурс марказида Муҳаммад Юсуф асарлари жойлашган алоҳида бўлим фаолият бошлади. “ЎзДСМИ хабарлари” илмий-назарий, ама- лий-услубий, маънавий-маърифий журналининг келгуси сонини айнан Муҳаммад Юсуфнинг ибратли ҳаёти ва ижодига бағишлаб нашр этишга тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Институтда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад Юсуф кўкрак ни- шони ва унинг номидаги махсус сти- пендия жорий қилинди. Жорий йилнинг 15 октябрь сана- сида республика ижодкор ёшлари иштирокида “Ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш ва уларни ва- танпарварлик руҳида тарбиялашда Муҳаммад Юсуф ижодининг ўрни” мавзусида республика илмий-ама- лий конференцияси, 2021 йил апрель ойида Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни муносабати билан унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Муҳаммад Юсуф — Ватан ва муҳаббат куйчиси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш белгилан- ган. Туркия давлатининг нуфузли “Қар- дош адабиётлар” журналининг бир сонини шоир хотирасига бағишлаб чоп этиш режалаштирилган. Шунинг- дек, институтда талаба ёшларнинг битирув малакавий ишлари, магистр- лик диссертациялари мавзуларининг Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди би- лан боғлаб ўрганилиши, “Муҳаммад Юсуф — Ватан куйчиси” номли қисқа метражли фильм яратиш, шоир ижо- дидан иборат шеърлардан мушоира кечалари ўтказиш, шоир шеърлари билан ижро этиладиган қўшиқлар тан- ловини ўтказиш борасида ҳам тайёр- гарлик ишлари олиб борилмоқда. Ботир УСМОНОВ, Тошкент кимё технологиялари институти ректори: анчагина таниқли бўлган шоир шеър- ларининг бирида “Мен Бердақнинг соф қонидан томчиман...”, дейди кам- тарлик билан. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, давлат ва жамият арбоби Иб- ройим Юсупов ўзининг Ватанга бўлган чексиз муҳаббатини бир умрга шеъ- риятга муҳрлаб кетди. Адиблар хиё- бонида мунтазам ташкил этилаётган маърифий тадбирларимизга Ибройим Юсупов ижодини ўрганган, уларнинг асарларини таржима қилган олимларни таклиф қиляпмиз. Талабалар ўртасида давра суҳбатлари, турли танловлар, викториналар, шоир шеърлари бўйича мушоиралар ўтказяпмиз. Хусусан, Ажи- ниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Ибро- йим Юсупов адабий-маънавий мероси- ни ўрганамиз” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Июнь-август ойлари давомида “Ижодкор ёниб яшаши керак” мавзуси- да иншолар танлови ўтказилди. Тан- ловга 35 га яқин ижодий иш келиб туш- ди. Ғолиблар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан аниқланиб, ижо- дий ишлар матбуотда эълон қилинди. Олий таълим муассасалари та- лабалари ўртасида ташкил этилган “Энг яхши видеороликлар” танлови ҳам катта муваффақият билан ўтка- зилди. Адиб ижодига бағишланган махсус веб-сайт ва институтнинг расмий сайтида шоир ижодига ба- ғишланган бўлим ташкил этишни ҳам режалаштирганмиз. Ахборот-ресурс марказимизда эса шоирнинг таржи- ма қилинган китоблари кўргазмаси намойиш қилинди. Тез орада “Ибро- йим Юсупов хонаси” ҳам ташкил эти- лади. Шунингдек, ижодкорлар, про- фессор-ўқитувчилар ва талабалар учун Ибройим Юсупов номидаги мах- сус стипендия, кўкрак нишони таъсис этилди. Ҳозирги кунда махсус сти- пендия ва кўкрак нишони соҳиблари- ни саралаш ишлари давом этмоқда. 20-25 сентябрь кунлари Ибройим Юсупов ҳаёти ва ижодини чуқур ўр- ганиш ва тарғиб қилиш мақсадида “Аждодларни хотирлаш бурчимиздир” шиори остида Қорақалпоғистонга экс- педиция уюштиришни режалаштир- япмиз. Мазкур экспедиция давомида шоир таҳсил олган мактаб, институт билан танишиш, ижод мактабига, адиб фаолият юритган “Амударё”, “Еркин Қорақалпоғистон” журналлари таҳри- риятига, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасига, Нажим Давқораев номи- даги тил ва адабиёт институтига ҳам- да адиб туғилиб ўсган Чимбой тумани Азот овулига ташрифлар режалашти- рилган. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling