Ижтимоий-сиёсий газета 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №180 (180), 2020 йил 19 сентябрь, шанба
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
1-6 Янги Ўзбекистон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошланиши 1-бетда 3 2020 йил 19 сентябрь, 180-сон Мамлакатимизда давлат ва халқ якдиллиги, мақсадлар муштараклиги
Бошланиши 1-бетда
Му за ффа р АБ Д УЛ Л АЕВ о лг ан с ура тла р. Мансур БЕКМУРОДОВ, социология фанлари доктори, профессор Бошланиши 1-бетда 3 2020 йил 19 сентябрь, 180-сон Мамлакатимизда давлат ва халқ якдиллиги, мақсадлар муштараклиги, меҳр ва оқибат муҳити мустаҳкамланди. Мушоҳада Ренессанснинг ҳаракатлантирувчи кучи Ватанимизда кечган буюк цивили- зациялар халқимиз миллий характе- ридаги бош хусусиятлар — якдиллик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликдан куч ол- ган. Ана шу ўзак фазилатларимиз эса ички ва ташқи хавфларни даф этиш, биқиқликдан ҳамкорлик ва интеграция- га, илм ва маърифатга эришишнинг асоси ҳисобланган мустаҳкам бирла- шишга бўлган интилишни кучайтирган. Президентимиз учинчи Ренессансга эришиш учун имкониятларимиз етар- лигини алоҳида таъкидлади. Хусусан, “олдимизга қўйган улуғ мақсадларга эришиш учун барчамиз бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда ҳара- кат қилишимиз керак”лигига алоҳида урғу берди. Бирлашиш даражаси қанча юқори бўлса, юз берган вазиятларда мақбул ечимларга келиш имконияти ҳам катта бўлади. Ўзбекистон Президенти мамлака- тимизда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда аниқ тартибот ва ти- зим бўлишини ва ҳар бир иш илм-фан ютуқларига асосланмоғини, миллий тараққиётимизни инновацион техноло- гиялар, рақамли билимлар ва рақамли иқтисодиётга таянган ҳолда жадал юк- салтиришнинг энг мақбул йўлларини кўрсатиб берди. ЎЗБЕКИСТОН — УЧИНЧИ РЕНЕССАНС БЎСАFАСИДА Чўкиш эмас, юксалишга эришилди Пандемия сабабли миллатимиз бо- шига тушган ва тарихимизнинг бугунги оғир дамларида давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, одамларнинг бирламчи эҳтиёжларини қондиришни асосий вазифа қилиб белгилади. Бу- нинг учун эса уч муҳим босқичда ҳара- кат қилиш керак эди: биринчидан, моддий таъминотнинг негизи бўлган қишлоқ хўжалигида маҳ- сулот етиштириш, режаларни бажа- риш, ҳосилни сақлаш ва истеъмолчи- ларга беталафот етказиш тизимидаги барқарор маромни таъминлаш; иккинчидан, саноат ишлаб чиқари- шида мамлакатимиз тақдири учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўрта ва гигант индустриал корхоналар фаолия- тини тўхтатмай ишлашига эришиш; учинчидан, одамларнинг умумий хавфга қарши ягона мақсад атрофида мустаҳкам бирлашишига эришиш. Ана шу уч омилни оғишмай ҳаётга жорий этишда жуда катта ирода, ши- жоат ҳамда ақл ва амал шиддати зарур эди. Мана шу шижоат ва шиддат, оқи- лона изчилликнинг сербаракот маҳсу- лидан халқимиз баҳраманд бўлди. Жаҳонда инқироз чуқурлашиб бо- раётганига қарамай, мамлакатимиз молиявий жиҳатдан кучайди. Олтин- валюта жамғармамиз 5,5 миллиард долларга кўпайди. Миллий маҳсуло- тимизни хорижга экспорт қилиш ҳаж- ми ошиб, режага мувофиқ 9 миллиард доллардан иборат бўлди. 2020 йил- нинг ўзида 11 миллиард долларлик инвестиция киритилиб, юзлаб янги саноат корхоналарини ишга тушириш устида жадал иш олиб борилмоқда. Ҳар қандай тараққиёт даставвал саноат ва энергетика пойдеворини мус- таҳкам барпо этишдан бошланади. Бу пойдевор эса саноатнинг барча жабҳа- лари ривожини таъминловчи металлур- гия ва нефть-газ соҳалари ҳисоблана- ди. Шу икки жабҳа ривож топмас экан, бошқа соҳаларнинг кучи билан мамла- катни тизимли ва барқарор тараққиётга эриштириш амримаҳолдир. Янги Ўзбе- кистон ўзининг янги тараққиёт йўлида айнан саноатнинг пойдевор соҳалари- ни жадал ривожлантиришга киришгани ҳам бежиз эмас. Ана шундай кенг кўламли, чуқур ўйланган сиёсат туфайли Ўзбекистон иқтисодий, интеллектуал, технологик ва индустриал соҳаларда сезиларли ўсишга эришган давлатлар сафига кира олди. Йил мобайнида пандемия сабабли солиқлар ундирилишининг ке- чиктирилиши, турли тўловлар, жарима- лар ва йиғимларнинг камайтирилиши, табиий ва техноген офатлар юз бер- ганига қарамай, Ўзбекистонда давлат бюджетининг барқарорлиги таъмин- ланди, ойлик, нафақа ва стипендиялар оширилди. Миллионлаб фуқароларга моддий ва молиявий кўмак берилди. Мамлакатимизда давлат ва халқ якдил- лиги, мақсадлар муштараклиги, меҳр ва оқибат муҳити мустаҳкамланди. Меҳр-эътиборга муҳтож инсон бўлмайди Президентимиз давлатимиз мус- тақиллигининг бош мақсади ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига муносиб эҳтиром кўрсатиш, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш эканини таъкидлади. Бутун халқимиз ана шу эъ- тиборни ўз ҳаётида узлуксиз ҳис этмоқ- да. Ўзбекистонда ҳеч кимни ўз ҳолига, муаммолари домига ташлаб қўймаслик сиёсати юргизила бошланди. Узоқ йиллар давомида уй-жойли бў- лишни орзу қилиб келган ногирон шахс- лар, қийналиб фарзанд тарбиялаётган ёлғиз аёллар, кам таъминланган ои- лалар ўзларининг кичик ватанларига, яъни алоҳида уй-жойларига эга бўлди. Мустақиллик байрамининг 29 йилли- гига бағишланган тантанали йиғилиш- да Президентимиз Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling