Ижтимоий-сиёсий газета 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №180 (180), 2020 йил 19 сентябрь, шанба


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana30.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1733421
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-6 Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси
Бош муҳаррир: 
Салим Дониёров
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
томонидан 2020 йил 13 январда 1047-рақам билан рўйхатга олинган.
Нашр индекси — 236. Буюртма — 2319. 
42311 нусхада босилди.
Ҳажми — 3 табоқ. Офсет усулида босилган. Қоғоз бичими А2. 
Баҳоси келишилган нархда.
Таҳририятга келган қўлёзмалар тақриз 
қилинмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
Газетанинг етказиб берилиши учун обунани 
расмийлаштирган ташкилот жавобгар.
Газета таҳририят компьютер марказида 
саҳифаланди.
Газетанинг полиграфик жиҳатдан сифатли
чоп этилишига “KOLORPAK” МЧЖ масъул.
Манзилимиз:
100029, Тошкент шаҳри,
Матбуотчилар кўчаси, 32-уй
Навбатчи муҳаррир: Бекқул Эгамқулов
Мусаҳҳиҳ: Мафтуна Мингбоева
Дизайнер: Хуршид Абдуллаев
“Янги Ўзбекистон” газетаси учун масъул:
бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари 
Бахтиёр Абдусатторов
Девонхона: (0-371) 233-70-98 Котибият: (0-371) 233-56-60 Эълонлар: (0-371) 233-57-15 E-mail: yuz-gazetasi@mail.ru
ЎзА якуни — 21:10 Топширилди — 22:45
6
Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали COVID-19 пандемиясига қарши курашаётган 
шифокорларнинг иш жараёнидан туширилган суратлар пайдо бўлди. 
Хизматдан ҳориб, шифохона йўлагида дам олаётган ёки жиққа терга ботган ҳимоя кийимини 
алмаштираётган кун қаҳрамонларининг ушбу суратларини кўриб, ҳар бир ватандошимиз 
кўнглида турли ҳис-туйғулар жўш ургани шубҳасиз.
2020 йил 19 сентябрь, 180-сон
МАЪНАВИЯТ
МЕ/НАТИНГИЗ 
¯
АРШИСИДА 
ТАЪЗИМДАМИЗ!
ВАТАН АЙВОНИДАН 
УЧГАН ¯УШЧАЛАР
— Ҳа, шу уйда яшайман, — дедим.
— Ўн иккинчи хонадон қайси, нечанчи қа-
ватда жойлашган?
Афтидан беморнинг ҳузурига тезроқ бо-
риб, ёрдам кўрсатишга ошиқаётгани яққол 
кўриниб турган тез тиббий ёрдам шифоко-
рига ўша хонадон жойлашган қаватни кўр-
сатиб юбордим.
Кун иссиқ, кўчадаги ҳарорат танани қиз-
дирар, одам ҳатто нафас олишга қийна-
лади. Савдо шохобчасидан керакли маҳ-
сулотларни олиб, уйга қайтгунимгача ҳам 
иссиққа чидолмадим, толиқиб уйга қайтдим.
Ана шундан кейин ёши мендан катта-
роқ ўша шифокор аёлнинг кўриниши ва 
ҳолати кўз ўнгимдан кетмай қолди. Ёзнинг 
сўнгги кунлари, коронавирус пандемияси 
пайтида мен оила аъзоларим ва фар-
зандларимни ушбу кўринмас балодан ас-
раш учун уйда қолган паллада шифокор 
аёлнинг жангга кирган жасур аскар синга-
ри бу бало билан тенгма-тенг олишаётга-
нидан таъсирландим. Мен ҳарир либосда 
кўчадаги иссиққа 15 дақиқага чидамаган 
бир пайтда бир неча қават ҳимоя кийи-
мида, айниқса, оёғидаги оғир этиги билан 
шахдам қадамлар ташлаётган шифокор 
аёлнинг жасоратидан ғурурландим. Унинг 
ҳам оиласи, фарзандлари бордир, илҳақ 
бўлиб кутишаётгандир. Иш тугаб, уйига 
отланганида кўнглида қанча ҳадик, қанча 
хавотир яшар? 
Оммавий ахборот воситалари ҳамда 
ижтимоий тармоқлар орқали тожсимон ви-
русни юқтириб олган беморлар ҳаётини 
сақлаб қолиш йўлида фидокорона меҳнат 
қилаётган шифокорлар ҳақидаги кўрсатув 
ва лавҳаларни мунтазам кузатиб бораёт-
ган журналист сифатида айнан улардан 
бири билан юзма-юз учрашганим фикру 
хаёлимни буткул банд этди... 
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ин-
соният ўз бошидан қанчадан-қанча кескин 
ва зиддиятли воқеаларни кечирган. Ана 
шундай мураккаб жараёнларда миллат 
қаҳрамонларининг фидокорона меҳнати 
боис, ғалабага эришилган. COVID-19 пан-
демияси шароитида бутун дунё аҳли ши-
фокорларни чинакам қаҳрамон сифатида 
эътироф этмоқда. Шу ўринда юртимиз ши-
фокорларининг меҳнатлари ҳам эътирофга 
молик эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. 
Президентимиз айни шу мақсадда уларнинг 
бир гуруҳини Мустақиллик байрами арафа-
сида давлатимизнинг юксак унвон, орден 
ва медаллари билан тақдирлади. 
Бугун кўнглида ватан меҳри жўш уриб 
турган ҳар бир ватандошимиз тиббиёт хо-
димларига чин дилдан тасаннолар айтаёт-
гани рост. 
Давлатимиз раҳбари айни мураккаб ва-
зиятда тиббиёт ходимлари меҳнатини муно-
сиб баҳолаб, бундай деди: “... Дунё бўйлаб, 
хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг 
ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-онала-
римиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида 
туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун 
жасорат намунаси бўлмоқда. Ҳурматли 
тиббиёт ходимлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини 
гаровга қўйиб, пандемия билан курашаёт-
ган шифокорлар, ҳамширалар, санитар хо-
димларга бутун Ўзбекистон халқи номидан 
чексиз миннатдорлик билдираман”. 
Яқинда ижтимоий тармоқлар ор-
қали COVID-19 пандемиясига қарши 
Кун қаҳрамонлари
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни 
Дилфуза МАҲКАМОВА,
Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси,
Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори
курашаётган шифокорларнинг иш жараё-
нидан туширилган суратлар пайдо бўлди. 
Хизматдан ҳориб, шифохона йўлагида дам 
олаётган ёки жиққа терга ботган ҳимоя ки-
йимини алмаштираётган кун қаҳрамонла-
рининг ушбу суратларини кўриб, ҳар бир 
ватандошимиз кўнглида турли ҳис-туйғулар 
жўш ургани шубҳасиз.
Шоира Зулфия Мўминова ўзининг фейс-
букдаги саҳифасида шундай суратдан би-
рини жойлаб, қуйидаги постни қолдиради: 
“Муҳтарам дўст! Шу кунларда мана шу 
суратга боқиб, кўзларимдаги ёшни тўх-
татолмаяпман. Бу ғурур кўз ёшлари. Бу 
миннатдорлик кўз ёшлари. ВАТАН шундай 
севилади. Жасорат шундай кўрсатилади. 
Юртга муҳаббат шундай, бошни эгиб, кўк-
сига муштламай, қаро терга ботиб, сўзсиз 
исботланади. Сиз кимсиз, ўғлим?! Уйқусиз-
ликдан қизарган кўзларингиз, жисму жонин-
гиздан оқаётган тернинг шўрлари менинг 
кўзларимга кирди, жоним ачимоқда. Бемор-
лар омон қолиши учун жонингизни жаббор-
га берганим, кимсиз?! Миллат омон қолиши 
учун ҳатто жонини берган ҳамкасбларининг 
ҳам ўрнига хизматда турганим, кимсиз?! Бу 
кунлар ўтсин. Биз сизни барибир топамиз, 
камтариним! Сиз ҳар бир шифохонадасиз. 
Карантин зоналаридасиз, ҳарбий госпитал-
ларда, вирусология институтида, юқумли 
касалликлар шифохоналарида, илмий ла-
бораториялардасиз. Сиз бизга ҳаёт қадар 
қадрлисиз!
Сизнинг бу суратингиз ҳар бир хонадон-
да туриши керак.
Сизнинг бу суратингиз ҳар биримизнинг 
виждонимизга ҳавола.
Бошқа гапиролмайман...”.
Ҳа, бугун юртимизда фаолият юри-
таётган турли соҳа вакиллари тиббиёт 
ходимларига ўз миннатдорлигини турли 
кўринишларда изҳор этмоқда. Жумладан, 
ижодкорлар ўз битикларида, журналистлар 
ўз мақолалари орқали ва ҳоказо. ОАВ ва 
ижтимоий тармоқларда бундай чиқишлар 
сони ортиб бораётгани шифокорлар кўнгли-
га заррача таскин ва кўтаринки руҳ олиб ки-
раётган бўлса, биз ўз инсоний бурчимизни 
адо этдик, мақсадимизга эришдик, деймиз. 
Мутафаккир аллома Абу Али ибн Сино 
бундан бир неча аср муқаддам “Тирикчилик 
ҳақидаги ўйлар шифокорни бемор ва тиб-
биётдан чалғитмаслиги учун у қиммат отда 
юриши, қиммат узук тақиши, яхши уйда 
яшаши керак”, дея таъкидлаган эди. 
Президентимиз жорий йилда парламент-
га мурожаатида соғлиқни сақлаш тизимини 
ривожлантиришга ҳам алоҳида тўхталиб, 
юқоридаги фикрга уйғун равишда, жумла-
дан, бундай деган эди: “Соғлиқни сақлаш 
тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат 
сифатини ошириш бўйича ислоҳотларимиз-
ни ҳам қатъият билан давом эттирамиз. Ши-
фокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақоми-
ни кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга 
нисбатан ҳурматни ошириш, ушбу касб эга-
лари учун муносиб меҳнат шароити яратиш 
ва даромадини кўпайтириш бўйича амалий 
чора-тадбирлар кўришимиз даркор”.
Шу боис, жорий йилда мазкур соҳа 
вакилларининг меҳнати ҳам моддий, 
ҳам маънавий жиҳатдан муносиб тақ-
дирланмоқда, мунтазам рағбатлантириб 
бориляпти.
— Ҳа, болам, — дердилар онам 
ҳам боладек қувониб. — Яна ўзи 
келди. Болаларининг оёғига бойла-
ган тўпча ипагим бошқачайди, минг 
шукр, яна она қалдирғоч омон-эсон 
уйини топиб келди. Қадами қутлуғ 
қуш бу, хосиятли, баракали қушгина-
да, келганига жоним фидо бўлсин-эй! 
Қара, ташлаб кетган уйини ҳар баҳор 
топиб келишининг ўзи мўъжиза-ку! 
Вой, бу қушгинанинг кўзчасига дунё-
нинг картаси чизилган чоғим. Юрак-
кинаси ўзидан катта бўлса керак. Бе-
чора холамнинг боласи шу қушчалик 
бўлмади-я, инига қайтмади, топол-
май қолди туғилган тупроғини...
Ҳар гал юртимизда, кўнглимизда 
бўлаётган ободликларни кўрганим-
да болалик хотираларимга муҳрлан-
ган суратлар жонлангандай бўлади. 
Шундай ёрқин кунларни кутиб яша-
ган, отадек меҳрибон инсон — усто-
зимни соғинганимни ҳис этаман...
Олти ёшимда мактабга бордим. 
Маҳаллада бирга ўйнаб юрадиган ду-
гоналарим мактабга кетгач, “мен ёлғиз 
қолдим”, деб хархаша қилаверганим-
дан, дадам мени етаклаб мактаб ди-
ректорининг ёнига олиб борди. У ерда 
нима гап бўлганини билмайман-у, эр-
таси куни мен ҳам онам жилдматодан 
тикиб берган сумкани кўтариб мактаб-
га бордим. Устозимиз жуда меҳрибон, 
мулойим инсон эдилар. Синфдагилар 
қатори тезгина ўқиш-ёзишни ўрганиб 
олдим. Айниқса, устозимиз яхши жа-
воб берган ўқувчини “аъло” баҳо би-
лан бирга, ширинлик ва туршаклар 
билан сийлагани кўп болаларнинг 
ўқишга бўлган қизиқишини орттирар-
ди. Алифбе байрамида ҳаммадан 
кўп шеърлар айтдим, рақс тушиб қу-
вонган пайтим олқишлаб ўтирганлар 
орасида акамни кўриб йиғлаб юбо-
рай дедим. Дугоналаримнинг онала-
ри қўғирчоқ, гуллар кўтариб байрам 
тараддудини кўриб келган, онамдан 
дарак йўқ эди. Феълимнинг айнига-
нини кўрган акам саҳна четига келиб: 
“Йиғлаб юборманг, уят бўлади. Сиз 
янаги йилгаям Алифбе байрамида 
қатнашаркансиз, ўшанда дадам, онам 
иккаласиям келаркан. Байрамингиз 
тугаса, мен сизга дўкондан танлаган 
нарсангизни олиб бераман”, деди 
шивирлаб. Бола эканман-да, яхши 
ўқиганларга икки марта Алифбе бай-
рами бўларкан, деб ўйлаб анчагача 
қувониб юрибман. 
Бир куни мактабимизга комиссия 
келди. Синф журналини ўқиб, бир-
бир йўқлама қила бошлади. Негадир 
менинг фамилиям тилга олинмади. 
Қўл кўтариб, “Устоз, мен чиқмадим”, 
дедим ўксиниб. Келган киши ўқитув-
чимизга савол назари билан қаради. 
Устозимиз бир менга, бир ўша одамга 
қараб, иккиланган кўйи жавоб берди:
— Бу қизим ҳали мактаб ёшига 
етмаган. Журнал ёнидаги дафтарга 
шунчаки ёзиб юраман. Отаси илти-
мос қилиб... 
Устоз гапининг давомини ичига 
ютиб юборди. Синфимизга комиссия 
бўлиб кириб ўтирган амакининг ранги 
ўзгарди. Қошини чимириб, қовоғини 
уйиб олди. Хаёлимда устозимга тар-
саки тортиб юборадигандек қўрқиб 
кетдим, юрагим гупиллаб уриб, бо-
шимга оғриқ кирди.
— Ие, бу нима деганингиз, дом-
ла?! Сонда йўқ, саноқда йўқ болани 
таниш-билиш қилиб ўқитиб юравера-
сизми? Кимдир бешикдаги боласини 
кўтариб келиб, кўз-қулоқ бўлиб туринг, 
деса, майли, дейсизми? Мен бу маса-
лага жим қараб туролмайман. Эрта-
га боланинг тақдири нима бўлади? 
Нонни “нанна” дейдиган ёшда мактаб 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling