Ижтимоий-сиёсий газета 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №180 (180), 2020 йил 19 сентябрь, шанба
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
1-6 Янги Ўзбекистон
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига “темир дафтар”га киритилган оиладан 22 минг 891 таси иш билан таъминланиб, халқ депутатлари ҳудудий кенгашлари
- 2020 йил 19 сентябрь, 180-сон
Пурвиқор тоғлар, қояларга
қўнаётган булутлар, манзилига йўл олган ирмоқлар, ястаниб ётган қир-адирлар, бепоён далалар, кўланкаси майдон кўллар... Бу Қашқадарё манзаралари. Вилоятнинг умумий ер майдони 28 минг 600 квадрат километр бўлиб, республика умумий ер майдонининг 6,4 фоизини, экин майдонлари 679 минг гектарни ёки мамлакатимиз экин ер майдонларининг 16,8 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистондаги мавжуд жами лалми экин ерларининг 34 фоизи ёки 259 минг гектари ҳам Қашқадарё ҳудудида. Лутфулла СУВОНОВ, “Янги Ўзбекистон” мухбири УЛКАН САЛО/ИЯТ ВА ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ Вилоятда 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига асосан 15,2 триллион сўмлик 1615 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 19 минг 617 та янги иш ўрни яратиш белгиланган. Тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари самараси ўлароқ, жорий йилнинг ўтган 8 ойида 720,2 миллиард сўм инвестиция ҳисобига 401 та тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилди ва 1757 та иш ўрни яратилди. 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига “темир дафтар”га киритилган оиладан 22 минг 891 таси иш билан таъминланиб, халқ депутатлари ҳудудий кенгашлари қарорига асосан “темир дафтар”дан чиқарилди. Қайта ўрганишлар жараёнида яна 16 минг 860 та оила янгиланган “темир дафтар”га киритилди. 5 2020 йил 19 сентябрь, 180-сон ЖАМИЯТ Ўқишни тамомлаб, мебель цехи очдим. Стол, стул, ошхона гарнитуралари ясай бошладим. Даромадим эвазига Андижон шаҳридаги “Жа- ҳон бозори”дан дўкон олдим. Оилали бўлдим. Ҳаммаси яхши кечаётган эди. Тўқликка шўхлик қилиб қўйганимни сезмай қолдим. 2013 йилда “Одноклассники” ижтимоий тар- моғи орқали ноқонуний сайтларга кириб, экстре- мистик мавзудаги ман этилган видеороликларни кўришга берилиб кетдим. Шу тариқа ноқобил инсонлар таъсирига тушиб қолганимни билмай ҳам қолдим. Натижада... Тўққиз йилга озод- ликдан маҳрум этилдим. Нима топдим-у, нима йўқотдим? Бу ҳақда обдон ўйлашга етарлича фурсатим бўлди. Жазони ўташ муассасасида кутубхона очил- гач, ишдан бўш вақтларимда таниқли адибла- римиз Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов асарларини ўқидим, газета ва журналларни варақладим. Ҳаётимга ўзгача кўз билан қарай бошладим. Маънавиятга эътибор берилаётганида катта маъно борлигини англадим, чунки ўқимишли инсон зарарли ғояларга, сароб мақсадларга эр- гашмайди. Буни англадим. Ўқиганим сари қилганларимга пушаймонли- гим ортаверди. Уйда эса онаизорим, икки ўғлим ва бир қизим, турмуш ўртоғим қолган эди. Волидамнинг кўнг- лини ололмаганим, фарзандлар тарбияси би- лан шуғулланиш ўрнига қилган ножўя ҳаракатим учун жавоб бераётганим мени қаттиқ азобларди. Опаларим ва синглим турмуш қуриб, алоҳида яшар эдилар. Улар онамиздан хабар олсалар- да, рафиқам хизматида бўлса-да, фарзандлик бурчимни адо этолмаганимни ўша жойларда ўз- гача ҳис қилиб яшадим. Унинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмаслигидан ўкиндим. Бу — йўқотганларим эди. Топганларим — цемент, оҳак заводида иш- лаш, кунлик тозалов-ободонлаштиришга чиқиш бўлди. Шу арзимаган юмуш билан Ватаним, яқинларим — халқим олдидаги айбимни юваёт- ган бўлсам ҳам, бу таскин етарли эмасди. Етти йиллик умрим шу тарзда кечди. Қачонлардир озодликка чиқсам, астойдил ўнгланишга, фар- зандларим, оилам, маҳаллам, Ватаним олдида- ги айбларимни ювишга аҳд қилдим. Кунларнинг бирида қай бир объектда ишлаёт- ган эдим, тўсатдан: “Ирматов! Сен афв этилдинг. Уйга қайтасан, нарсаларингни йиғиштир”, деган Бандлик Шукроналик Хушхабар Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling