Ижтимоий-сиёсий газета 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №180 (180), 2020 йил 19 сентябрь, шанба
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
1-6 Янги Ўзбекистон
ҳал этишга киришди.
Камбағаликка қарши курашувчи махсус вазирлик ташкил этилди. Камбағалликни қисқартиришнинг режаси, дастури ва “йўл харитаси” тузилди. Бу масаланинг ечими барча бўғиндаги давлат идоралари, ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари иш услуби ва фаолият самарадорлигининг асосий мезонига айлантирилди. Камбағаллик масаласига ақл билан ёндашув, одамларнинг қийин ҳолатга тушиб қолиши сабабларини ўрганиб, бамаслаҳат ҳамда тизимли ишлаш муаммога мақбул ечимлар топишга кенг йўл очди. Ҳозирги пайтда камба- ғалликни қисқартириш борасида амал- га оширилаётган ишлар ўз самарасини беряпти. Ишсиз фуқароларнинг муайян касб- ҳунарларни пухта ўзлаштирганидан сўнг касбий фаолият билан шуғуллани- шига ёрдамлашиш, ғалладан бўшаган ерларни одамларга адолатли бўлиб бериш орқали уларнинг мустақил ра- вишдаги деҳқончилик қилиб турмушини фаровон қилишга шароит яратиш каби тадбирлар шулар жумласидандир. Шу- нингдек, иссиқхона қуриш, ундан да- ромад олиш сирларини миникластер усулида ўргатиш, иссиқхона юритиш бўйича ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, ҳар бир қишлоқ хонадо- нида уй эгаларининг хоҳишига кўра, ка- мида 50 тадан товуқ, сигир, эчки, қуён ва бошқа жонлиқ боқилишига, балиқчи- лик, асаларичилик, уруғчилик, ниҳол- чилик ва бошқа турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига кўмак- лашиш ҳам давлатимиз эътибор мар- казида бўлди. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир инсондаги рўёбга чиқмаган имконият ва истеъдод амалиётга жорий этила бошлади. Камбағалликка қарши кураш кўлами нафақат давлат даражасида, балки жамият ва алоҳида одамлар да- ражасига кўчиб, ҳал бўлмоқда. Ренессанс даври фуқароси қандай бўлади? Ренессанс даврига кирган мамла- катимиз фуқаролари зиммасига улуғ- вор вазифалар ижросини таъминлаш- да катта масъулият юкланади. Энг аввало, ҳар бир инсон янги Ўзбекистон фуқароси деган юксак мақомни англаб етиши ва унга муносиб бўлишга онг- ли равишда интилиши лозим. Зеро, мамлакатимизда юксак суръатларда амалга оширилаётган ислоҳот, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳамда уларнинг амалдаги рўёби жараёнида бевосита иштирок этиш ҳам одамни беихтиёр янгича яшаш тарзига ўтиш- га ундайди. Ватанимизда рўй бераёт- ган барча янгиланишлар, қурилаётган иншоотлар, минглаб янги корхоналар, аҳолига кўрсатилаётган енгилликлар, барча нарсаларнинг ўз номи билан аталиши одамларнинг ҳаётга муно- сабати ва турмуш тарзининг тубдан ўзгаришига олиб келади. Айниқса, жаҳон халқларини қийин аҳволга сол- ган коронавирус даврида, давлатнинг меҳри, ғамхўрлигини кўрган халқимиз- нинг руҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабати тубдан ўз- гармоқда. Ренессанс даврига кирган Ўзбекис- тон фуқароси барча ҳолат ва жараён- лардан, сиёсат ва иқтисодиёт, маданият ва маиший турмуш ўзгаришларидан огоҳ бўлиши, бунинг учун эса ўзини ўзи узлуксиз ривожлантириб бориши, вир- туал ва одатий ҳаёт янгиликларидан бохабар бўлиши, китобхонлик, мутолаа билан машғуллик ҳар бир инсоннинг кундалик кўникмасига айланиши зарур. Ҳар бир ўзбекистонлик ўз тарихи, маданияти, давлатининг сиёсати, она тилини пухта билиши ва севиши, бу қадриятларнинг жамият, давлат ва ҳар бир инсон ҳаётида доимий ва барқарор амал қилиши учун курашчан фуқаро си- фатида шаклланиши керак. Ренессанс даври фуқароси яқинла- рига муҳаббатли, меҳрли, дарду таш- вишларига ҳамдард, ўзаро кўмакка ҳа- миша шай, елкадош ва бошқаларнинг манфаатларини ўзиники билан тенг кўра олиш фазилатига эга бўлиши шарт. Янги Ўзбекистонда истиқомат қилув- чи инсонда тадбиркорлик руҳи шакл- ланиши ва юксак даражада ривожла- ниши, Ренессанс даври одами эса ўз оёғида ҳамиша барқарор тура олиши ва доимий ривожланувчанлик туйғусига эга бўлиши лозим. Ҳар бир фуқаро янги Ўзбекистон- нинг нечоғлиқ катта салоҳият, табиий, технологик ресурслар ва инсон капи- талини ривожлантириш билан боғлиқ катта имкониятларга эга эканини теран англаши ва бу бой захирани самарали ва жадал ишга тушириш ватанимиз та- раққиёти учун катта тарихий аҳамият касб этишини билиши, бу имконият- ларни англаш ва ишга тушириш мам- лакатимизда мисли кўрилмаган Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling