Ижтимоий-сиёсий газета 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №180 (180), 2020 йил 19 сентябрь, шанба
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
1-6 Янги Ўзбекистон
Одамларнинг
муаммолари ўз вақтида ҳал этилмоқда Гулсум ШОДИЕВА, “Янги Ўзбекистон” мухбири Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу умидлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш лозим. Масалан, туманнинг “Янги Камолон” МФЙ ҳудудида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ҳожимурод Раҳмонов соғлиғи ёмонлашга- ни сабабли юришга қийналаётганини бил- дириб, қўлтиқтаёқ олиб беришда амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат маъсул ходимлар томонидан тезкорлик билан ўрга- ниб чиқилди ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан унга қўлтиқтаёқ олиб берилди. Шунингдек, “Кўкча Дарвоза” МФЙ ҳудуди- да яшовчи туғма 1-гуруҳ ногирони Акбар Абдураҳмоновнинг онаси Барно Акбарова ўғли ҳаракатланиши учун қийналаётганини, шу боис, ногиронлар аравачаси ажратишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган. Ариза ўрганилиб, фуқарога ногиронлик аравача- си ажратилди. Барно Акбарова карантин шароитида кўрсатилган бу хайрли ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, “Белтепа” МФЙда яшовчи Нодира Умарова қабулхонага вояга етмаган уч фарзанди борлигини билдириб, карантин сабабли вақтинча ишсиз бўлиб қолгани учун мод- дий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари сўраб мурожаат қилган. Албатта, бу муро- жаат ҳам тезда рўйхатга олиниб, фуқаро- га моддий ёрдам кўрсатилди, уйига озиқ- овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Аҳоли муаммолари билан ишлашда ёшлар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мурожаатлар таҳлил қи- линганда, аксарият ёшларимизни банд- лик, ўқишга кириш, ўқишни кўчириш, қай- та тиклаш, ер майдони ажратиш, кредит олиш каби масалалар ўйлантираётгани маълум бўлмоқда. — Ёшлар мурожаатлари асосида Халқ қабулхонаси, секторлар, ташкилот ва идо- ралар ҳамкорлигида туманда яшовчи 414 нафар ёш йигит-қизнинг бандлиги таъ- минланди, — дейди Бахтиёр Миробидов. — Мисол учун, Шайхонтоҳур туманининг “Каттаҳовуз” МФЙ ҳудудида жойлашган “ClEAN ICE” МЧЖ корхонаси тиббий буюм- лар ишлаб чиқаради. Қўшимча иш ўринла- ри яратиши учун ушбу МЧЖга “Агробанк” томонидан имтиёзли кредит ажратилди. Натижада мурожаат қилувчи ёшларнинг 16 нафари шу корхонага ишга жойлашди. Шунингдек, туман Халқ қабулхонаси ва туман секторлари раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида карантин даври- да 17 нафар йигит-қиз волонтёр сифати- да дезинфекция ишларига жалб этилди. Тумандаги МФЙлардан ишга қабул қилин- ган ёшлар, асосан, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларни дезинфекция қи- лиш билан шуғулланмоқда. Уларга ойлик иш ҳақлари ўз вақтида берилиши туман Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари томонидан мунтазам назоратга олинган. Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари институти бугун аниқ йўналиш асосида ишламоқда. Гарчи синов- ли кунларда юзма-юз мулоқотлар вақтинча чекланган бўлса-да, халқ билан виртуал мулоқот давом этмоқда. Ҳар бир ҳудуддаги реал вазият, аҳоли муаммолари узлуксиз ўрганилмоқда. Аниқланган муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чоралари кўриляп- ти. Асосий мақсад ҳар қандай шароитда ҳам халқимизни ўз ҳаётидан рози қилишдир. Тошкент металлургия заводи: Янгибозорда янги хорижий корхона Халқимизга хос фазилат — меҳр-оқибатнинг қиёси йўқ Унинг тупроғи қишлоқ хўжали- ги, деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачиликни, қулай географик жойлашуви ишлаб чиқариш ва саноатни, бетакрор табиати эса туризмни кенг ривожлантиришга имкон беради. Булар бутун дунё иқтисодиётининг устуни бўлиб турган соҳалар эканини инобатга олсак, Қашқадарёнинг салоҳия- ти нечоғлиқ катта экани яққол кўринади. Ҳеч муболағасиз айтиш мум- кинки, кейинги йилларда мам- лакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ис- лоҳотлар Қашқадарёда бутун бўй-басти билан намоён бўл- япти. Қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, газ, электр, ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқлардаги янгиланиш ва ўз- гаришлар одамларни келажакка ишонч билан интилиб яшашга ундамоқда. Камбағалликни қисқартириш йўлидаги муҳим қадамлар Вилоятда 2020-2022 йил- ларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига асосан, 15,2 триллион сўмлик 1615 та ло- йиҳани амалга ошириш ҳисобига 19 минг 617 та янги иш ўрни яра- тиш белгиланган. Тадбиркорликни ривожлан- тириш чора-тадбирлари сама- раси ўлароқ, жорий йилнинг ўтган 8 ойида 720,2 миллиард сўм инвестиция ҳисобига 401 та тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилди ва 1757 та иш ўрни яратилди. Кўрсаткичларнинг ижобий тенденциясида тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси катта бўлаётгани қувонарлидир. Ви- лоятда аҳоли бандлигини таъ- минлаш ва доимий даромад манбасини шакллантириш мақ- садида жорий йилнинг ўтган дав- рида 3274 та кичик бизнес субъ- екти янгидан ташкил қилинди ва 10 мингга яқин янги иш ўрни очилди. Кичик бизнес субъект- ларига 3,6 триллион сўмга яқин кредит ажратиб берилди. Йил якунига қадар яна 3711 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил қилинади, 1400 тасининг фаолияти тикла- нади ва 11590 кишининг банд- лиги таъминланади. Жумладан, Қарши туманидаги LТ “Тekstil International” қўшма корхонаси, Косон туманидаги “Бунёдкор” МЧЖ, Китоб туманидаги “Китоб ип йигирув” АЖ, Яккабоғ тума- нидаги “Рус дост текстиль” МЧЖ ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳ- рисабз текстиль” МЧЖ корхона- лари томонидан жами 34,8 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳалар ишга ту- ширилиши ҳисобига 3050 та янги иш ўрни пайдо бўлади. Вилоят маркази Қарши шаҳ- рида 276 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йил- ларда шаҳар тубдан ўзгариб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида 3 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, тадбиркорлар томонидан 30 дан зиёд объект — меҳмонхона, тўй- хона, умумий овқатланиш шохоб- чалари, дорихона ва клиникалар қурилиб, фойдаланишга топши- рилди. — Шаҳарда аҳолини иш би- лан таъминлаш, доимий даромад манбаига эга аҳоли қатламини кенгайтириш, “темир дафтар”да қайд этилган оилаларни камба- ғалликдан чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётир, — дейди Қарши шаҳар ҳокимининг би- ринчи ўринбосари Дўстмурод Султонов. — Бунда янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш қув- ватлари, лойиҳалар муҳим аҳа- миятга эга бўлмоқда. Кейинги уч йилда шаҳарда 2093 та кичик биз- нес субъекти ташкил қилинди. Хусусан, саноат тармоғида “Ширин ният барака” масъулияти чекланган жамияти томонидан мева ва сабзавотларни қури- тиш линияси ишга туширилиши натижасида 50 та янги иш ўрни яратилди. Уларнинг аксарияти “темир дафтар”да қайд этилган оилалар аъзолари ва ёшлар экани, айниқса, аҳамиятлидир. Бугунги кунда улар томонидан ҳар ойда қарийб 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорга етказилмоқда. Корхона маҳсулотлари Россия, Германия каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. — Бир неча йилдан бери иш- сиз ўтиргандим, маҳалламизда мазкур корхона фаолияти йўлга қўйилганидан кейин шу ерга ишга кирдим, — дейди Юлдуз Муста- фоқулова. — Ишим ўзимга ёқади. Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган. Энг асо- сийси, ишхонам уйимизга яқин. Қаршида ташкил этилган ки- чик саноат зонасида жойлашган “Safe Collection” масъулияти чек- ланган жамиятига қарашли ти- кувчилик цехи лойиҳаси 1,2 мил- лиард сўм эвазига ҳаётга татбиқ этилган. Тайёр кийим-кечак ва бош кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада 50 турдаги маҳсулот тайёрлан- моқда. Корхонада 35 та иш ўрни яратилган бўлиб, асосан, кам таъминланган, эҳтиёжманд ои- лалар аъзолари ишлайди. Зебо Ибодова корхонада ишлаётгани- дан бениҳоя мамнун. Меҳнатдан роҳат топаётгани гап-сўзларидан шундоқ сезилади. — Хотин-қизлар учун доим ҳам иш топилавермайди, — дей- ди тикувчи Зебо Ибодова. — Ле- кин ҳудудимизда тадбиркорлар кўпаймоқда ва биз каби хотин- қизларнинг уйидан узоқ бўлмаган жойда фойдали меҳнат билан шуғулланишига имкон яратил- моқда. Шукрки, мана шу кор- хонада қизиққан соҳам бўйича ишлаяпман. Бундан оила аъзо- ларим ҳам мамнун. “Илтимос, мени “темир дафтар”дан чиқаринг” “Темир дафтар”га киритилган оилаларни иш билан таъминлаш, уларга моддий ёрдам бериш чо- раларини кўришдан ташқари, бу оилалар учун бошқа даромад манбаларини яратишга ҳам ало- ҳида эътибор қаратиляпти. Вилоят бўйича ҳар бир хона- доннинг яшаш шароити ўргани- либ, 52 минг 249 та оила эҳтиёж- манд сифатида “темир дафтар”га киритилган эди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида биринчи босқичда 41 минг 832 та эҳтиёжманд оиланинг меҳнатга лаёқатли, лекин ишсиз 44 минг 930 на- фар аъзосининг бандлиги таъ- минланди. 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига “темир дафтар”га киритилган ои- ладан 22 минг 891 таси иш билан таъминланиб, халқ депутатлари ҳудудий кенгашлари қарорига асосан “темир дафтар”дан чи- қарилди. Қайта ўрганишлар жа- раёнида яна 16 минг 860 та оила янгиланган “темир дафтар”га ки- ритилди. Ҳозирги кунда “темир даф- тар”да 46 минг 218 нафар оила мавжуд. Бу оилаларнинг меҳнат- га лаёқатли, ишсиз 46 минг 861 аъзосини жорий йилнинг сен- тябрь-декабрь ойларида ишга жойлаштириш режаси ишлаб чиқилган. Жумладан, оилавий тадбир- корлик ва ҳунармандчилик йў- налишида 3703 нафар, жамоат ишларига жалб қилиш ҳисоби- га 11542 нафар, ўзини ўзи банд қилишга 18641 нафар, ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига 2576 на- фар ва 10399 нафарининг бошқа йўналишларда бандлиги таъмин- ланади. Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 44,8 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Қарши шаҳридаги “Қамчибек Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам уч мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Айни пайтда 33 та оиладан 18 таси “те- мир дафтар”дан чиқарилди. — Камбағалликдан чиқариш учун оилаларга моддий ёрдам беришнинг ўзи камлик қилади, — дейди “Қамчибек Қўрғонча” МФЙ раиси Анвар Ҳакимов. — Бу борада аҳолини иш билан банд қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу- нинг учун ҳам “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларини маҳалла- даги тадбиркорлик субъектлари, тижорат дўконларига ишга жой- лаштиришга кўмаклашилди. Бун- дан ташқари, 9 та эҳтиёжманд оилага субсидия ажратилиб, их- чам иссиқхона қуриб берилди. Роҳат Болтаеванинг икки фар- занди ҳали вояга етмаган, тур- муш ўртоғи вафот этган. Ишлай деса, болаларини ёлғиз қолди- риб бўлмайди. Ишламай деса, рўзғорига янаям оғир бўлади. Шу боис, унга томорқасининг ўзидан даромад топиши учун имконият яратиб берилди. — Апрель ойида иссиқхона қуриб беришган эди, — дейди Р.Болтаева. — Иссиқхонага бод- ринг, помидор, булғор қалампири экиб, яхшигина даромад кўрдим. Шу пайтгача маҳалладаги хотин- қизларга кўйлак тикиб бериб, тушган пулни рўзғоримга сарф- лардим. Қарасам, тикувчиликдан яхшигина даромад топса бўлар- кан. Давлатга боқиманда бўлиш- ни ўзимга эп кўрмай, етти фоизли имтиёзли кредит олиб, учта тикув машинаси харид қилдим. Маҳал- ламиздаги ўзимга ўхшаган уч нафар хотин-қизни ҳам бу ишга жалб қилиб, ҳунар ўргатдим. Ҳо- зир болалар ва аёллар учун ки- йим-кечак тикиб, даромад қиляп- ман. Ана шу даромад ҳисобидан уйимни таъмирдан чиқардим, яна қўшимча уй соляпман. “Ҳарамжўй” маҳалласида яшовчи, “темир дафтар”да рўй- хатда турувчи Нигора Тоҳирова 30 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига бугун ўзи каби саккиз на- фар хотин-қизни иш билан таъ- минлади. — Давлатимиз томонидан кўр- сатилаётган барча моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келяпман, — дейди Н.Тоҳирова. — Вояга етмаган тўрт фарзандим бор. Пандемия шароитида кўрса- тилган ёрдам туфайли оиламиз қийналгани йўқ. Бунинг учун мин- натдормиз. Халқимизда “Қўлдан берганга қуш тўймайди”, деган ҳикмат бор. Шунинг учун ҳам дав- латимиз берадиган ёрдамга қараб ўтирмасдан, банкдан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, сак- кизта тикув машинаси харид қил- дим. Маҳалла “темир дафтар”га киритилган оилалардаги аёллар- ни иш билан таъминлаш шарти билан жой қилиб берди. Ҳозир саккиз нафар аёл билан футбол- ка, кўрпа-тўшак жилдлари, иш ки- йимлари тикяпмиз. Даромадимиз яхши. Мени “темир дафтар”дан чиқаришларини сўраб ариза бер- ганман. Чунки моддий ёрдамга муҳтож, мендан ночорроқ оила- лар бор. Бугун Қашқадарё амалий на- тижа билан мустаҳкамланаётган, ўз меваси, ҳосилини бераётган ўзгаришлар оғушида. Энг му- ҳими, уларнинг самарасини бу воҳада яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этяпти. Бир сўз билан айтганда, ви- лоятда кам даромадли киши- ларни камбағалликдан чиқариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзлаб эҳтиёжманд аҳо- лининг эртанги кунга ишончини ошириб, моддий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling