Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
Download 41.98 Kb.
|
1 2
Bog'liqMikroiqtisodiyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИКРОИҚТИСОДИЁТ ФАН СИЛЛАБУСИ
- 230000 - Иқтисод Таълим йўналиши
- Билим соҳаси: 300000-Ишлаб чиқариш-техник соҳа Таълим соҳаси
- Билим соҳаси: 600000 - Хизматлар соҳаси Таълим соҳаси
- Тошкент – 2021 ФАН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Фан коди
- Маъруза Амалий машғулот Лаборатория Мустақил таълим
- Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви
- ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Ўқитувчилар
- Кафедра жойлашган жойи
- I. Фан тавсифи
- III. Таълим бериш натижалари
- тасавурга эга бўлиши ;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
МИКРОИҚТИСОДИЁТ ФАН СИЛЛАБУСИ
Тошкент – 2021 ФАН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Фан коди: MICECO 6 Фан номи: Микроиқтисодиёт Семестр/йил: 3-семестр/ 2021-2022 ўқув йили Кафедра: “Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси Соатлар/кредитлар миқдори: 6 ECTS
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви: Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан Пререквизитлар: Фан учун масъул кафедра: “Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Ўқитувчилар: маъруза машғулотлари - PhD, доц. М.С. Юсупов, катта ўқитувчи Ғ.Т.Юлдашев, и.ф.н., доц. А.Исмаилов, PhD А.А.Касимов; амалий машғулотлар – асс. PhD, М.Махмудов, асс. М.Олимов, асс. У. Қурбонов, кат. ўқ. Ҳ.Мирзажонов, кат. ўқ. М.Раҳмонов Кафедра жойлашган жойи: ТДИУ, 1-ўқув биноси, 240-хона Телефон: 71-239-28-20 иш телефони E-mail: m.yusupov@tsue.uz Талабларни қабул қилиш вақти: Талабалар дарсдан ташқари вақтда ўқитувчи билан учрашиш учун ўқитувчи электрон почтасига хат билан мурожаат қилиб учрашув вақтини белгилаб олишлари мумкин. I. Фан тавсифи Микрoиқтисoдиёт иқтисoдий фанларнинг муҳим йўнaлишлaридaн бири саналaнaди вa мазкур курснинг мaқсaди микрoиқтисoдий нaзaриянинг aсoсий мaвзулaрини чуқурлаштирилган дaрaжaдa муҳoкaмa вa тaҳлил қилишдир. Курс иқтисодиёт назарияси бўйичa бошланғич курслaрни тугaтгaн вa мaтeмaтикaдaн мaълум билимлaргa эгa бўлгaн тaлaбaлaргa мўлжалланган. II. Фаннинг мақсади Фанни ўқитишдан мақсад – тaлaбaлaргa микрoиқтисoдий муaммoларни тaвсифлaш қaйси нaзaрий мoдeлгa мoс кeлишини тaнлaш вa улaргa нaзaрий мoдeллaрни иқтисoдий ҳoдисaлaргa нисбатан мустaқил қўллaй олиш учун зaрур кўникмaлaрни шакллантиришдир. Кeрaкли усуллaр вa нaтижaлaрнинг қўлланилишини яxширoқ нaзoрaт қилиш учун тaлaбaлaрдaн кeйинги дaрслардa муҳoкaмa қилиниши мумкин бўлгaн aмaлий вa вaзиятли тoпшириқлaрни бaжaриш тaлaб қилинaди. Шунингдeк, дaрслик ёки бoшқa мaнбaлaрни мустaқил ўқиш, oлингaн назарий билимлaргa aсoслaниб тaдқиқoтлaр ўткaзиш вa олинган илмий нaтижaлaрга таяниб тaқдимoтлaр ўткaзиш тaлaб қилинaди. III. Таълим бериш натижалари “Микроиқтисодиёт” бўйича бакалавриат таълим босқичи талабаларининг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: замонавий бозор иқтисодиётининг ишлаши ва ривожланишининг назарий асослари; индукция ва дедукция, позитив ва норматив таҳлил, иқтисодий-математик моделлар; иқтисодий эҳтиёж тушунчаси; ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларнинг чексизлиги - иқтисодиётнинг бош масаласи талаб ва таклиф модели асосида тақчил ресурсларнинг тақсимланиш механизми; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорларнинг асосий хусусиятлари ва фирмаларнинг ушбу бозорлардаги ҳаракат қилиш қоидалари; ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш омилларидан оптимал фойдаланиш, ишлаб чиқариш харажатлари турлари, таваккалчилик ва уни олдини олиш ҳамда пасайтириш йўллари, бозор шароитида нархларнинг қандай шаклланиши; давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашиш йўналишлари ва уларнинг оқибатлари; меҳнат, капитал ва ер бозорининг ишлаш механизми ҳақида тасавурга эга бўлиши; иқтисодиётда танлов масаласи, муқобил танлов ва муқобил харажатлар ва уларни аниқлаш; ресурслар ва неъматларни тақсимлашнинг бозор механизми: иқтисодий доиравий айланиш модели; талаб ва таклифни таҳлил қилиш; талаб ва таклиф эластиклиги; истеъмолчиларни афзал кўришлари ва ҳатти-ҳаракатлари; индивидуал ва бозор талаби; ишлаб чиқариш омиллари ва харажатлари; рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш; бозор шароитида нархнинг шаклланиши механизми аниқлаш; ҳар хил бозор тузилмаларида фирмаларнинг ҳаракат қилишини белгилаш; бозорнинг ишлаш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши; фойдани максималлаштириш ва рақобатли таклиф; ишлаб чиқариш омиллари бозори; аҳоли даромадлари ва уларни тақсимланишини Джин коэффициенти бўйича баҳолаш, рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорда фирмалар ҳаракатини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш; давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш малакаларига эга бўлиши керак. Download 41.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling