Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Узоқ муддатли оралиқдаги инвестиция


Download 0.92 Mb.
bet18/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU

Узоқ муддатли оралиқдаги инвестиция. Асосий капиталга қўйилган инвестициялар асосан узоқ муддатли бўлади. Асосий капиталнинг хизмат қилиш, яъни ундан фойдаланиш муддати мавжуд бўлиб, у чегараланган бўлади. Асосий капитал хизмат кўрсатиш муддати давомида фирма учун даромад келтиради.
Узоқ муддатли оралиқдаги капитал қўйилмадан олинадиган фойдани ҳисоблаш учун асосий капиталнинг хизмат кўрсатиш муддатини ва ундан фойдаланиш давомида ҳар йилда олинадиган даромадни билиш керак бўлади.
Фараз қилайлик, - инвестицияни чекли қиймати, -хизмат кўрсатиш йилида асосий капиталдан олинадиган чекли (қўшимча) даромад. У ҳолда биринчи йил учун капиталнинг чекли оқлаш нормасини қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин:
1. Бозор мувозанатининг бузилиш оқибатлари.
Соф ижтимоий неъмат - бу барча фуқаролар томонидан, жамоа томонидан истеъмол қилинадиган неъмат бўлиб, ушбу истеъмол алоҳида инсоннинг ушбу неъмат учун пул тўлаши ёки тўламаслигига боғлиқ эмас.
Соф ижтимоий маҳсулот икки хил хусусиятга эга: истеъмол қилишда танланмаслик ва истеъмолдан ажратилмаслик. Шундай хусусиятга эга бўлган ижтимоий неъматга армия ва милиция хизмати киради. Истеъмолда танланмаслиги хусусияти шуни билдирадики, соф ижтимоий неъматни бир киши томонидан истеъмол қилиниши бошқа бир кишининг ушбу неъмат истеъмолини камайтирмайди. Бундай неъматлар рақобатдан ҳоли, нима учун деганда, қўшимча истеъмолнинг чекли харажати нолга тенг.
Истеъмолдан ажратилмаслик хусусияти шундан иборатки, ҳеч бир кишига истеъмол қилиш (ҳатто у ушбу истеъмол учун тўлашдан воз кечса ҳам) ман қилинмайди.
Соф хусусий неъмат - бу шундай неъматки, унинг ҳар бирлиги маълум тўловга сотилади. Соф ижтимоий неъматнинг соф хусусий неъматдан асосий фарқи - у бўлакларга бўлинмайди ва бўлакларга бўлиниб ҳам сотилмайди. Соф ижтимоий маҳсулотнинг бўлакларига нарх белгилаш ҳам мумкин эмас. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талабни аниқлаш ҳам ўзига хосдир. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган талаб чизиғи жами маҳсулотнинг чекли нафлилигини ифодалайди (5-расм).
Истеъмолчилар сони қанча бўлишидан қатъий назар, улар барча соф ижтимоий неъматни истеъмол қилади. Лекин, ҳар бир шахс соф ижтимоий неъматни истеъмол қилишдан ҳар хил наф олади. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талаб шахслар оладиган чекли ютуқларни (мавжуд ҳажмдан оладиган) вертикал бўйича қўшиш орқали аниқланади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling