«ijtimoiy-madaniy faoliyat» kafedrasi «ijtimoiy madaniy faoliyat tarixi va nazariyasi» fanidan


Экоҳаракат қатнашчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 497.07 Kb.
bet21/27
Sana28.07.2020
Hajmi497.07 Kb.
#125023
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
IMF-2


Экоҳаракат қатнашчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 Экоҳаракат ўз қатнашчиларини Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ равишда ҳудудий принцип асосида бирлаштиради.  Экоҳаракат рўйхатга олинган аъзоларга эга эмас.Фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари Экоҳаракат қатнашчилари бўлиши мумкин.Қатнашчиларнинг Экоҳаракатда қатнашиш тартиби Экоҳаракат Марказий Кенгаши томонидан белгиланади.          



Экоҳаракат қатнашчилари ўзлари бевосита ёки вакиллари орқали қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Экоҳаракатнинг барча тадбирларида қатнашиш;

Экоҳаракатнинг раҳбар органларини сайлашда қатнашиш;

Экоҳаракат томонидан ўтказилаётган тадбирлар, шунингдек Экоҳаракат устав фаолиятини молиялаштириш маблағларининг шакллантирилиши ва харажат қилиниши ҳақида ахборот олиш.      

Экоҳаракат қатнашчилари қуйидаги мажбуриятларга эга:

Экоҳаракат фаолиятида фаол қатнашиш, шу жумладан, унинг мақсад ва вазифаларини, уларга эришиш йўлларини тарғиб қилиш;

Экоҳаракат Уставига риоя этиш;

Экоҳаракат раҳбар органлари қарорларини бажариш, Экоҳаракат фаолиятига зарар келтирувчи ва унинг обрўсини туширувчи ҳаракатларни қилмаслик. 

Экоҳаракат қатнашчилари Экоҳаракат мажбуриятлари бўйича, Экоҳаракат эса ўз қатнашчилари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.  

ЭКОҲАРАКАТНИНГ ТУЗИЛМАСИВА РАҲБАР  ОРГАНЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ 

Экоҳаракат қуйидаги ҳудудий бўлиниш асосида ташкил этилади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек заруратга қараб улар ичида ташкил этиладиган туман (шаҳар) бўлинмалари.

 Конференция, Марказий Кенгаш ва Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси Экоҳаракатнинг раҳбар органлари ҳисобланади.Марказий назорат-тафтиш комиссияси Экоҳаракатнинг назорат органи ҳисобланади.Конференция Экоҳаракатнинг олий раҳбар органи ҳисобланади ва беш йилда бир маротаба ўтказилади.   

Экоҳаракатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Конференцияси Марказий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган муддатларда чақирилади.

Навбатдан ташқари Конференция  Марказий назорат-тафтиш комиссияси ёки Ижроия қўмитанинг  қарори билан чақирилади. 

Конференция делегатлари Марказий Кенгаш белгилайдиган вакиллик нормаси бўйича Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаларининг Конференцияларида сайланадилар.Конференция Экоҳаракат фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Конференциянинг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:

Экоҳаракат Устави ва Дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

Экоҳаракат фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва муддатидан олдин лавозимидан озод этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўн беш нафар депутатини сайлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Экоҳаракатдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатини чақириб олиш;

Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини тасдиқлаш;

Марказий назорат-тафтиш комиссияси ва Марказий Кенгаш  тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

Экоҳаракатни тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

 Конференция қонунда белгиланган тартибда бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Марказий Кенгаш Экоҳаракатнинг конференциялари оралиғидаги даврда унинг раҳбар органи ҳисобланади. 

Марказий Кенгаш Экоҳаракат манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади, Экоҳаракатнинг Устав ва Дастурий вазифалари бажарилишини ташкил этади. 

Марказий Кенгаш аъзолари Экоҳаракатнинг Конференцияси томонидан беш йил муддатга сайланадилар.

Марказий Кенгаш аъзолари икки ва ундан ортиқ муддатга сайланишлари мумкин.

Марказий Кенгаш аъзоларининг сони Конференция томонидан белгиланади. 

Марказий Кенгаш янги аъзоларни киритиш, шунингдек муайян аъзоларни чиқариш ҳисобидан ўз таркибига ўзгартишлар киритади ҳамда ушбу масалаларни кейинчалик Экоҳаракатнинг яқин орадаги Конференцияси тасдиғига киритади.

Марказий Кенгаш Ижроия қўмита ва Экоҳаракат ҳудудий бўлинмалари  ҳисоботларини эшитади, муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади. 

Марказий Кенгаш Пленуми ушбу орган фаолиятининг асосий шакли ҳисобланади.

Марказий Кенгашнинг навбатдаги Пленумлари йилига камида бир марта чақирилади. 

Марказий Кенгашнинг навбатдан ташқари Пленуми Марказий Кенгаш аъзолари умумий сони ярмидан кўпининг таклифи билан шунингдек, Ижроия қўмита ташаббуси билан чақирилиши мумкин. 

Марказий Кенгаш ваколатларига қуйидагилар киради: Экоҳаракатнинг навбатдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Конференцияларини, шунингдек Экоҳаракатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Конференциясига делегатлар сайлаш бўйича ҳудудий бўлинмаларнинг  Конференцияларини чақириш; Экоҳаракат Конференцияси қарорлари ижроси, Экоҳаракатнинг Устав ва дастурий мақсад ҳамда вазифаларини амалга ошириш бўйича  қарор қабул қилиш; Экоҳаракатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилиш; Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш; Экоҳаракат томонидан таъсис этиладиган тадбиркорлик субъектлари, муассаса ва ташкилотлар штат жадвалини тасдиқлаш; Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш; ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги ва Экоҳаракатнинг  Ўзбекисто Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Конференциясига Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳудудий бўлинмаларидан делегатлар сайлаш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш;

Устав нормаларини қўллаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш;

Экоҳаракат рамзларини тасдиқлаш;

 Экоҳаракат йиллик бюджетини тасдиқлаш.

Марказий Кенгаш ушбу Уставда кўрсатилган ваколатларнинг айрим-ларини Ижроия қўмитага беришга ҳақли.

Ижроия қўмита Экоҳаракатнинг доимий асосда фаолият юритувчи  раҳбар органи ҳисобланади. 

Ижроия қўмита Конференция ва Марказий Кенгаш томонидан берилган ваколатлар доирасида, Устав ва дастурий вазифаларнинг амалий ижроси бўйича фаолиятни амалга оширади. 

Ижроия қўмита аъзолари Марказий Кенгаш Пленумида сайланади.

Ижроия қўмита таркибий сони Марказий Кенгаш қарори билан белгиланади. 

Ижроия қўмита Экоҳаракат Конференция ва Марказий Кенгашга ҳисобдордир.

Ижроия қўмита янги аъзоларни киритиш, шунингдек муайян аъзоларни чиқариш ҳисобидан ўз таркибига ўзгартишлар киритади ҳамда ушбу масалаларни кейинчалик Марказий Кенгашнинг яқин орадаги Пленуми тасдиғига киритади.

Ижроия қўмитанинг мажлислари заруратга қараб, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади.

Ижроия қўмитанинг ваколатларига қуйидагилар киради:

Ижроия қўмита раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди ҳамдалавозимидан озод этади;

Конференция ва Марказий Кенгаш Пленумининг чақирилиши ва ўтказилишини ташкил этади, кун тартиби лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Ўзбекиситон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва депутатлар  сайлаш бўйича Экоҳаракат Конференцияси ўтказилиши жойи ва вақтини аниқлайди;   

Конференция ва Марказий Кенгаш қарорларининг ижросини таъминлайди;

бухгалтерлик ва статистик ҳисоботларни юритади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Экоҳаракат қатнашчилари, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва бошқа фаолларни ўқитиш ҳамда малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади;  

давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш доирасида қабул қилинган махсус дастурлар ва режаларнинг ижросини таъминлайди;

Экоҳаракатнинг йиллик бюджети лойиҳасини ишлаб чиқадива тасдиқлаш учун Марказий Кенгашга тақдим этади;

Устав ва дастурий вазифаларни амалга ошириш учун корхона, муассаса, ташкилотларни таъсис этади, уларнинг раҳбарларини тайинлайди ва фаолияти-ни назорат қилади.

Ижроия қўмита ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича Ижроия қўмита раиси ёки тегишли йўналиш бўйича ўринбосарлари томонидан имзоланадиган қарорлар қабул қилади.

Ижроия қўмита раисининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Марказий Кенгаш Пленуми ва Ижроия қўмита мажлисларида раислик қилади;

қарорлар ва буйруқларни имзолайди;  

фаолиятга доир молиявий ҳужжатларни имзолайди, шу жумладан, Ижроия қўмита девони ва Экоҳаракат ҳудудий бўлинмалари  штат жадвалини тасдиқлайди;

Экоҳаракат номидан ишочномасиз ҳаракат қилади, ишочномалар беради ва унинг манфаатларини ифода этади.

Ижроия қўмита раиси ўринбосарлари фаолият йўналишларини тақсимлайди ва уларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

Ижроия қўмита девонини шакллантиради, унинг раҳбарини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;  

Ижроия қўмита девони тўғрисидаги Низомни, шунингдек Ижроия қўмита девони ходимларининг мансаб йўриқномаларини тасдиқлайди;

Ижроия қўмита девонининг раҳбари, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари шунингдек, Ижроия қўмита томонидан таъсис этилган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; 

Экоҳаракат босма органлари ва телестудия раҳбарларини тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади, улар фаолияти ҳақидаги Низомларни тасдиқлайди;

давлат органлари ва маҳаллий ҳокимиятлар, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;

Конференция, Марказий Кенгаш ёки Ижроия қўмита ваколатлари доира-сига кирмайдиган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ижроия қўмита девони раҳбари Ижроия қўмита девони ишининг тезкор бошқарувини амалга оширади, у ижроия қўмита раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ижроия қўмита девони раҳбари:

Ижроия қўмита девони таркибий бўлинмаларининг ишини ва уларнинг самарали  ишлашини  ташкил этади;

Ижроия қўмита раисининг ишончомаси ва буйруғи билан шартномалар, шу жумладан Ижроия қўмита девони ходимлари билан меҳнат шартномалари имзолайди, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларни очади, барча банк, молия ва бошқа ҳужжатларда биринчи имзо ҳуқуқидан фойдаланади, фаолият билан боғлиқ молиявий ҳужжатларни имзолайди, Ижроия қўмита девони ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатлар чиқаради;

Молиявий,  ижро ва меҳнат интизомига риоя этилиши, иш юритишни тўғри ташкил этилиш, шартнома, меҳнат шартномалари, келишувларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ишлаб чиқилиши, Ижроия қўмита раисининг буйруқлари ва фармойишларини бажарилиши учун жавоб беради;

Марказий Кенгаш, Ижроия қўмита ва Ижроия қўмита раисининг топшириқларини бажарилишини ташкил этади ёки бажаради.

Экоҳаракатнинг Марказий назорат-тафтиш комиссияси:

Экоҳаракатнинг марказий назорат органи бўлиб, Экоҳаракатнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва назорат қилади;

беш йил муддатга Экоҳаракатнинг Конференциясида сайланади. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларининг сони Конференция томонидан белгиланади.  

Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзолари икки ва ундан ортиқ муддатга сайланишлари мумкин.

Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг мажлисида Экоҳаракатнинг навбатдаги Конференцияси муддатига раис ва унинг ўринбосарлари сайланади. 

Марказий Кенгаш ва Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда Ижроия қўмита девони раҳбари  бир вақтнинг ўзида Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг ҳам аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Экоҳаракат ва унинг тузилмалари молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш;

Экоҳаракатнинг молия, тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги фаолиятида амалдаги қонунчиликни бузиш ҳолатларининг олдини олиш;

Экоҳаракатнинг молия-хўжалик фаолияти йиллик текширувини амалга ошириш.

Молия-хўжалик фаолияти текширилаётганда барча мансабдор шахслар ва штатдаги ходимлар Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг талабига биноан зарур ҳужжатларни тақдим этиш ва тушунтириш беришга мажбурдир.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳар йиллик текширув натижалари бўйича маълумот тайёрлайди ва кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш учун Марказий Кенгашга тақдим этади.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Экоҳаракатнинг барча органларига, шу жумладан, Конференциясига ҳам тақдимнома ва таклифлар киритишга ҳақли.

Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаларининг Назорат-тафтиш комиссия-лари Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг талабига биноан бўлинмалар-нинг Экоҳаракат раҳбар органлари қарорларини бажариш, Устав ва молиявий интизомга риоя этиш бўйича фаолияти юзасидан зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишга мажбурдирлар.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси фақат Экоҳаракатнинг Конференциясига ҳисобдордир.

Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг аъзолари Экоҳаракат-нинг барча бўғинларидаги раҳбар органлари мажлисларида маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Марказий назорат-тафтиш комиссияси ушбу Устав ва Конференция қарорларидан келиб чиқиб бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 



Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмалари:

 Экоҳаракат Марказий Кенгашининг қарорлари билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек заруратга қараб улар ичида туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилади.

Экоҳаракатнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари тегишли адлия органларида ҳисобга қўйилади ёки давлат рўйхатидан ўтказилади.

Марказий Кенгаш қарори асосида ҳудудий бўлинмаларга юридик шахс мақоми берилиши мумкин.

Конференция, Кенгаш ва Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳудудий бўлинманинг  раҳбар органлари ҳисобланади.

Назорат-тафтиш комиссияси ҳудудий бўлинманинг назорат органи ҳисобланади.

Экоҳаракатнинг барча ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, ушбу Устав, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги Низом, Экоҳаракат юқори турувчи органларининг қарорлари ва дастурий ҳужжатлари асосида фаолият юритади. 

Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаларининг қарорлари Экоҳаракатнинг Устави, Дастури ҳамда ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги Низомга номувофиқ бўлса, Марказий Кенгаш томонидан ҳудудий бўлинмаларнинг ушбу қарорлари бекор қилиниши ёки ижроси тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Экоҳаракат ҳудудий бўлинмасининг олий органи бўлиб, унинг Конференцияси ҳисобланади. Навбатдаги конференция Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси Кенгаши томонидан беш йилда камида бир марта чақирилади.

Экоҳаракатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Конференциясига делегатлар сайлаш бўйича ҳудудий бўлинмаларнинг  Конференциялари Марказий Кенгаш томонидан чақирилади.

Экоҳаракат ҳудудий бўлинмасининг навбатдан ташқари Конференцияси ҳудудий бўлинма Ижроия қўмитасининг қарори ёки ҳудудий бўлинма Назорат-тафтиш комиссияси томонидан чақирилади ҳамда бу ҳақда Экоҳаракат Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасига ёзма равишда хабар қилинади.

Экоҳаракат ҳудудий бўлинмасининг навбатдан ташқари конференцияси, шунингдек Экоҳаракат Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳам чақирилиши мумкин.

Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси Конференцияси:

Экоҳаракатнинг раҳбар органлари қарорларига мувофиқ ҳудудий бўлинма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

беш йил муддатга ҳудудий бўлинма Кенгашини сайлайди, унинг таркиби ва аъзолари сонини белгилайди;

беш йил муддатга ҳудудий бўлинманинг Назорат-тафтиш комиссияси аъзоларини сайлайди;

Экоҳаракат Конференциясида қатнашиш учун ҳудудий бўлинмадан делегатларни сайлайди;

ҳудудий бўлинма Кенгашининг ва Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини тасдиқлайди.

Конференция ҳудудий бўлинманинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни ҳам қабул қилишга ҳақли.

Ҳудудий бўлинма Кенгаши тегишли ҳудудий бўлинманинг Конфе-ренциялариоралиғидаги даврда раҳбар органи ҳисобланади ва унинг манфаат-ларини ифода этади ҳамда унинг номидан фаолият юритади.



Ҳудудий бўлинма Кенгашининг йиғилишлари заруратга қараб, лекин йилига камида икки марта ўтказилади. Кенгашнинг қарори ҳисобдор органлар ва қуйи бўлинмалар учун мажбурийдир.

Ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмита аъзоларини сайлайди. Ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмита раисининг ҳисоботларини эшитади.

Ҳудудий бўлинма Кенгаши Конференциялар оралиғида, кейинчалик навбатдаги Конференцияда тасдиқлаш билан ўз таркибидан чиқиб кетган аъзолар ўрнига янгиларини сайлашга ваколатлидир. 

Ҳудудий бўлинма Кенгаши ва Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари ҳудудий бўлинма Конференциясининг делегатлари ҳисобланади.

Ҳудудий бўлинма Кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

ҳудудий бўлинманинг навбатдаги Конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш;

Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси тавсиясига асосан ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитаси раисини сайлаш ва лавозимидан озод этиш;

ҳудудий бўлинма тадбиркорлик тадбиркорлик субъектлари, муассаса ва ташкилотлар штат жадвалини тасдиқлаш;

ҳудудий бўлинманинг йиллик бюджетини тасдиқлаш.

Ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитаси тегишли ҳудудий бўлинманинг доимий асосда фаолият юритувчи раҳбар, ижроия органи ҳисобланади.   

Ҳудудий бўлинма Кенгашининг мажлислари оралиғидаги даврда Ижроия қўмита берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудий бўлинманинг манфаат-ларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади.

Ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитаси: 



ҳудудий бўлинма конференциялари ва Кенгаши йиғилишлари чақири-лиши ва ўтказилишини ташкил этади;

Экоҳаракатнинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий бўлинма Конференцияси ва Кенгаши қарорларининг ижросини таъминлайди;

ҳудудий бўлинма раҳбар кадрлари ва бошқа фаолларини ўқитиш ҳамда малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади; 

давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилиш доирасида махсус дастурлар ҳамда режаларнинг қабул қилиниши ва ижро этилишини таъминлайди

Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси йиллик бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун ҳудудий бўлинма Кенгашига тақдим этади;

Экоҳаракат Уставида кўрсатилган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси айни вақтда ҳудудий бўлинма раҳбари ҳисобланади ва қуйидаги ваколатларга эга:

ҳудудий бўлинма конференцияси, Кенгаши ва Экоҳаракат юқори турувчи органлари қарорларининг ижросини таъминлайди, шу мақсадда қуйи бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;   

ҳудудий бўлинма Кенгаши ва Ижроия қўмита мажлисларини олиб боради, қарорларини имзолайди;

ҳудудий бўлинманинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳудудий бўлинма номидан ишончномасиз иш юритади, ишончномалар беради, битимлар тузади ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитасига умумий раҳбарлик қилади;

ҳудудий бўлинма Кенгаши Ижроия қўмитаси девони ходимлари билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

ҳудудий бўлинма ваколатига доир молиявий ҳужжатларни имзолайди;

Экоҳаракат Уставида кўрсатилган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин. 



Ҳудудий бўлинманинг Назорат-тафтиш комиссияси ҳудудий  бўлинма Кенгаши ва қуйи бўлинмалар молия-хўжалик фаолиятини, бюджетни шакллан-тириш ва лозим даражада ижро этилишини назорат қилувчи орган ҳисобланади.

Ҳудудий бўлинманинг Назорат-тафтиш комиссияси ўз таркибидан комиссия раисини сайлайди. 

Ҳудудий бўлинманинг раҳбари, Кенгаш ва Ижроия қўмита аъзолари Назорат-тафтиш комиссияси аъзоси этиб сайланиши мумкин эмас.

Назорат-тафтиш комиссияси:

молия-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

ҳудудий бўлинманинг молия-хўжалик фаолиятини текширади;

ўз фаолияти ҳақида ҳудудий бўлинманинг конференцияларида ҳисобот беради;

ҳудудий бўлинманинг молия-хўжалик фаолияти йиллик текширувини амалга оширади;

ҳудудий бўлинманинг молия-хўжалик фаолияти бўйича мақсадли ва режадан ташқари текшириш ўтказиши мумкин.

Назорат-тафтиш комиссияси аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан барча раҳбар органларга, шу жумладан, ҳудудий бўлинманинг конференциясига ҳам тақдимнома ва таклифлар киритишга ҳақли.   

Назорат-тафтиш комиссияси тегишли ҳудудий бўлинманинг конфе-ренциясига ҳисобдордир.

Ҳудудий бўлинманинг Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, ушбу Устав, ҳудудий бўлинма тўғрисидаги Низом ва Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг норматив ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритади.

Ҳудудий бўлинмаларни очиш ва тугатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан мол-мулкдан фойдаланиш тартиби Марказий Кенгаш томонидан тасдиқланадиган ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги Низомда белгиланади.

Экоҳаракатнинг давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари:

Экоҳаракат Ўзбекистон Республикасининг қонунлари доирасида давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан муносабатларга киришиши мумкин.

Экоҳаракат бошқа давлатларнинг жамоат бирлашмалари ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиши мумкин. 

Экоҳаракат фаолиятини молиялаштириш, унинг мол-мулки ва хўжалик фаолияти қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Экоҳаракат қонунда белгиланган тартибда Устав ва Дастурида кўрсатилган устувор мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун қуйидаги молиявий манбалардан фойдаланиши мумкин: 

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан бериладиган қонунчиликка зид бўлмаган хайрия ёрдамлари, шунингдек, экологик ҳашарлар ва бошқа экологик акцияларни ўтказишдан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларига биноан Устав мақсадларига мувофиқ бўлган ва уларга эришишга хизмат қилувчи тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

Экоҳаракатнинг буюртмалари асосида субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртма тарзида Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ ажрати- ладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондининг маблағлари;  

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушум ва даромадлар.

Экоҳаракат ушбу Уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, транспорт воситалари, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан, чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулкка эга бўлиши ва фойдаланиши мумкин.

Экоҳаракат ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.

Ҳудудий бўлинмаларга фойдаланиш учун берилган мулк Экоҳаракатнинг мулки ҳисобланади.

Юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар ўзларининг мулкига эга бўлиши мумкин.

Экоҳаракат ҳар йили умумий маълумот учун ўз бюджетини эълон қилади ҳамда ўз фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари тўғрисида ваколатли органларга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.

Экоҳаракатнинг  тадбиркорлик фаолиятидан ва у томонидан ташкил этиладиган хўжалик субъектлари томонидан олинган даромадлар Устав вазифаларини бажариш учун фойдаланилади ва Экоҳаракат қатнашчилари ва ходимлари ўртасида тақсимланмайди. 



ЭКОҲАРАКАТДА ҚАРОРЛАР қуйидаги тартибда қабул қилинади.

Экоҳаракатнинг ҳар бир органи - Конференция, Марказий назорат-тафтиш комиссияси, Марказий Кенгаш, Ижроия қўмита, шунингдек ҳудудий бўлинманинг Конференцияси, Назорат-тафтиш комиссияси, Кенгаши ва Ижроия қўмитаси,  агар унинг мажлисида мазкур орган делегатлари ёки аъзоларининг ярмидан кўпроғи иштирок этаётган бўлса, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади, ушбу Уставда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

Барча қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашаёт-ганларнинг оддий кўпчилик овозини олиш орқали қабул қилинади (Устав ва Дастурга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Экоҳаракат фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарорлар бундан мустасно).

Экоҳаракат Конференциясининг қарори яширин овоз бериш йўли билан ҳам қабул қилиниши мумкин. 

Экоҳаракатнинг Устави ва Дастури, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар Конференциянинг қарори билан қабул қилинади. Экоҳаракатнинг Устави ва Дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конференция қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва Конференцияда иштирок этаётган делегатларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.  Экоҳаракатни қайта ташкил этиш Конференцияда қабул қилинган қарорга мувофиқ амалга оширилади.Экоҳаракатни тугатиш Конференция қарори ёки суд орқали амалга оширилади. Конференция қарори агар унда иштирок этаётган делегатларнинг тўртдан уч қисми уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Экоҳаракатни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Экоҳаракат тугатилганда кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк Экоҳаракат қатнашчилари, шунингдек раҳбар органларининг аъзолари ёки ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.

Экоҳаракат тугатилган тақдирда унинг барча ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда давлат архивига сақлаш учун топширилади.  

Qoraqalpog‘iston Respublikasi viloyatlar va Toshkent shahrida O‘zbekiston ekologik harakatining hududiy bo‘linmalari faoliyat olib bormoqda.

Ekoharakat – jamiyatning barcha kuchlari, O‘zbekistonning bugungi fuqarolari va kelajak avlodlari qulay tabiiy atrof muhitda yashash huquqiga ega bo‘lishlari, aholi salomatligini yaxshilashga, muhofaza qilishga, tabiiy resurslarning barcha manbalaridan samarali foydalanishga yo‘naltirilgan say’-harakatlarni safarbar qilishga intiladi. “Sog‘lom muhit – inson salomatligi” Ekoharakatning bosh shioridir.

Jamoatchilik e’tiborini ekologik sog‘lomlashtirish va atrof-muhit muhofazasi muammolarini izchil suratda hal etish zaruratiga qaratgan holda Ekoharakat mamlakatimizning barcha fuqarolarini Ona Vatanimizning bebaho tabiiy boyliklarini kelgusi avlodlar uchun asrab-avaylashdek oliy vazifani bajarishda faol ishtirok etishga chaqiradi.



Ekoharakat “Jamiyat” ijtimoiy-siyosiy va “Ekohayot” ijtimoiy-iqtisodiy gazetalariga hammuassis hisoblanadi. Yosh avlodni Ona tabiat va uning ne’matlariga mehr-muhabbat ruhida tarbiyalash, ularda ekologik bilim va madaniyatni shakllantirish, uzluksiz ekologik ta’lim-tarbiya tizimiga ko‘maklashish maqsadida “Buloqcha” (“Rodnichok”) bolalar ekologik jurnali o‘zbek va rus tillarida chop etilmoqda.


Download 497.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling