Иккиламчи ҳужжат оқими (ИҲО) ахборот манбаи сифатида
Download 74.57 Kb.
|
16 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникатив функцияси
- Иккиламчи ҳужжат оқимининг баҳолаш функсияси
- Моделлаштириш функсияси
- Ташкилий-бошқарув функцияси
Қидирув функсияси иккламч ҳужжат оқими турли хусусиятларга кўра (мавзу бўйича, нашр этилган йили, ҳужжат тури ва бошқалар бўйича) муайян ҳужжат ёки уларнинг мажмуини қидириш ва топиш имконияти билан ифодаланади.
Коммуникатив функцияси иккиламчи ҳужжат оқимининг иккиламчи манбаларда қайд этилган бирламчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва мазмуни ҳақида фойдаланувчиларни хабардор қилиши лозимлигида намоён бўлади. Иккиламчи ҳужжат оқимининг баҳолаш функсияси акс эттирилган ҳужжатларни турли мезонлар (долзарблиги, илмий ва амалий аҳамияти, ишончлилиги, оригиналлиги ва бошқалар ) бўйича мақсадли баҳолашни амалга оширишга мўлжалланган. Бу функсияни жамлаш мавзунинг,муаммонинг ҳозирги ривожланиш ҳолати тарихини акс эттириш зарурати билан боғлиқ. Моделлаштириш функсияси жамлаш функсияси билан чамбарчас алоқада бўлади. Демак, иккиламчи ҳужжат оқими бирламчи мобил бўлиб, 58 жамиятнинг маълум даврдаги ижтимоий-сиёсий, илмий, саноат ва бошқа фаолиятида рўй бераётган реал воқеаларни акс эттиради. Иккиламчи ҳужжат оқимини ўрганиш, маълум бир ҳужжат оқимини аниқлаш, уни берилган хусусиятларга кўра тузилиши ва пировардида мавзунинг, муаммонинг маълум тарихий даврдаги ривожланиш даражасини кўриш ва унинг кейинги ривожланишини башорат қилиш имконини беради. Ташкилий-бошқарув функцияси шундан иборатки, иккиламчи ҳужжат оқими илмий, амалий, нашриёт, ўқув ва бошқа ҳар қандай фаолиятни ташкил этиш, тартибга солиш ва бошқариш имконини беради. Иккиламчи ҳужжат оқими муайян муаммо ҳолатларини баҳолаш асосида мотивли қарорлар қабул қилишнинг ижодий жараёнига асос яратади. Барча даражаларда узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш ва тегишли ва тегишли масалалар ва мавзулар бўйича башоратли маълумотлар олиш учун шароит яратади. Бу функсиялар бир бутун сифатида иккиламчи ҳужжат оқимига хосдир. Бу функсияларнинг алоҳида турларида намоён бўлиш ўлчови ҳар хилдир. Ҳар бир иккиламчи ҳужжат оқими кўпроқ аниқ вазифаларга эга ва кўпроқ аниқ вазифаларни ҳал қилади. Шунга мувофиқ иккиламчи ҳужжат оқими бажарадиган аниқ ишлар ва вазифалар ёритиб берилади. Уларга рўйхатга олиш, ёрдамчи ва тавсиявий вазифалар киради Download 74.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling