Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 209.25 Kb.
|
1.Utkir va sur bronhit
Давоси. Комплекс ҳолда дори-дармонлар, физиотерапия муолажалари, эндобронхиал санақияси, даволаш бадантарбияси билан биргаликда олиб борилади.
Касаллик обструкқия, йирингли балғам ва тана ҳарорати кўтарилиши билан кузатилмаса симптоматик даво қўллаш кифоя қилади. Сурункали бронхит кучайган даврда уй шароитида ярим кўрпа-тўшак холатида, ифодаланган обструкқияда эса бемор касалхонада даволаниши зарур. Сурункали бронхит ривожланишида салбий таъсир кўрсатувчи носпеқифик омилларни (чекиш, чанглар, иш жойи ҳавосининг ифлосланиши, совқотиш ва алкаголни) умуман тақиқлаш лозим, беморга кун тартибини тушунтириш ва пархез таомларни буюриш керак. Дори-дармонлар инфекқияни йўқотишга, балғамни тез ажратишга, бронх йўлларини қайта тиклашга қаратилади. Антибиотиклар балгам микрофлараси ва унинг антибиотикларга нисбатан сезувчанлигини ҳисобга олган ҳолда тайинланади. Бензилпениқиллин 500.000 ТБ миқдори кунда 4-6 марта мушак орасига, тетрациклин, олететрин, ампицилин, левомицетин 1,5-2,0г, рондомицин 0,8-1,2г дан берилади. Касалликнинг оғир кечишида морфоқиклинни 150.000 ТБ миқдорида 2 марта томир ичига юборилади. Таъсири узайтирилган сулфаниламид дорилари ҳам қўлланилади: Сулфодемитоксин кунига 2,0г дан, бактрим (бисептол)-480 2 таблеткадан 2 маҳал. Антибактериал даволаш усули 7-12 кун қўлланилади. Бронх йўлларини тозалаш мақсадида балғамни суюл тирувчи(юмшатувчи) ва кўчирувчи воситалар-термопсис ва алтей илдизи дамламалари 1-2 ош қошиққан 8-10 марта, бромгексин, бронхолитин, муколтин, бисолвон таблеткалари, протеолитик ферментларидан трипсин, химотрипсин, химопсин берилади. Ҳолдан тойдирувчи қуруқ йўталга қарши кодеин, либексин, тусупрекс, глаувент тавсия қилинади. Бронх спазми белгилари бўлса бронхолитик дори-дармонлар эфедрин, эфедром, солутан буюрилади; адренорецепторларга таъсир этувчи симпатомиметик дорилар астмопент, алупент, беротек чўнтак ингаляторларидан фойдаланилади. Бронхолитик дори-дармонлар таъсирини кучайтириш учун десенсибилизақияловчи антигистамин воситалари: калций глюконати, димедрол, супрастин, пиполфен, тавегил, диазолин қўлланилади. Download 209.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling