Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 209.25 Kb.
|
1.Utkir va sur bronhit
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташхиси.
- Ҳароратни туширувчи ва оғрикни қолдирувчи во ситалар
Балғамни текшириш. Балғам, аксарият шиллиқли, шиллиқ-йирингли, баъзида йирингли ёки қон парчалари билан бўлиши мумкин.
Ташқи нафас функқияси - ўпканинг хаётий сиғими ва максимал вентиляцияси 15-20 %га камаяди. Кечиши. Ўткир бронхит бир неча кундан 1-2 хафтагача давом этади, лекин йўтал ўртача 3 хафтагача чўзилади. Баъзида зарарли воситаларнинг узоқ вақт таъсирида (чекиш, совқотиш), ҳамда касалликни даволаш ўз вақтида сифатли ўтказилмаса хасталик чўзилиши ёки бронхопневмония ёки сурункали бронхит каби асоратга дучор бўлиши мумкин. Ташхиси. Касаллик юқорида айтилган шикоятлар билан ўткир бошланиши, аускультацияда аввал қуриқ, кейинчалик нам хириллашлар эшитилиши билан тасдиқланади. Қиёсий ташхис ўтказилишида қуйидагиларни аниқлаш керак. Мазкур бронхит мустақил касалликми (бирламчими) ёки бошқа касалликлар (ўпка сили, грипп, терлама) белгиларими? Ҳар вақт аниқ ташхис қўйиш керак (ўткир бронхит, сурункали бронхитнинг қайталанган даври ёки пневмония). Ташҳисни тасдиқлаш учун юқорида кўрсатилган клиник ва лаборатория синамаларидан ташқари ўпкани рентгеноскопия ёки рентгенография қилиш керак. Ҳақиқатда эса ўткир бронхитда бу услубнинг аҳамияти чегаралангандир. Бронх йўлларини яллиғланиш суюқлиги билан тўлдирилиши натижасида ўпка илдизи сояси кучайганлиги кузатилади. Рентген услуби бошқа касалликларни истисно қилиши мумкин. Оқибати. Уткир бронхит асосан тузалиш билан тугайди (якунланади), қарияларда ва ёш болаларда, бронхиолит ривожланганда, зотилжам (пневмония) қўшилганда касаллик тақдири хафли бўлиши мумкин, баъзи холларда ўткир бронхит сурункали бронхитга ўтиши ва пневмосклероз ривожланишига олиб келиши кузатилади. Давоси. Касалликнинг биринчи кунлари беморни ярим ўринкўрпа холатида даволаш қоида тусига кирган. Кўплаб суюқлик, асосан ишқорий маъдан сувлар ичиш тавсия к;илинади. Тамаки чекиш умуман тақиқланади. Касалликнинг белгиларига қарши муолажа буюрилади. Ҳароратни туширувчи ва оғрикни қолдирувчи во ситалар -парақетамол 0,2г дан кунига 3 марта, анал гин 0,5 дан 3 махал, аскорбин кислотаси 0,3 дан 3 ма хал овқатдан кейин к;абул қилиш мўлжалланган. Download 209.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling