Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 209.25 Kb.
|
1.Utkir va sur bronhit
- Bu sahifa navigatsiya:
- Клиник кўриниши. Шикояти
- Кўриниши.
- Рентгенда
Патологик анатомияси.
Патологик жараён бошланишида бронхлар шиллиқ пардасида қизариш, шиш, турқитлар диапедези билан кечади, кейинчалик киприксимон эпителийни дегенератив ўзгариши содир бўлади ва бронх деворида эрозиялар вужудга келади, бронхитнинг огир кечишида яллиғланиш бронхнинг ҳамма қаватини шикастлайди. Клиник кўриниши. Шикояти - касалликнинг бошланишида умумий беҳоллик, юқори нафас йўлларининг ўткир яллирланишига хос белгилар - томоқ ва тиш суяги атрофида қичишиш ҳиссиёти, тумов, товушнинг бўғилиши безовта қилади. Яллиғланиш бронхларга тарқалгач хансираш, изтиробли дағал қурук; йўтал ёки жуда оз миқдорда қийин ажралувчи сирачсимон (ёпишқоқ.) балғам, баъ зан қонли балгам ажралади. Йўталиш вақтида кўкрак қафасида, аксарият қовурғалараро, тўш суяги орқасида ва қорин мушаклари сохасида оғриқ пайдо бўлади. Касалликнинг 2-3 кунидан балғам ажралиши енгиллашади, йўтал юмшаяди ва аста-секин камаяборади. Ўткир бронхитда одатда ўрта ва йирик бронхлар шика стланади, лекин ёш болаларда ва қарияларда паталогик жараён майда бронхларга ҳам тарқалиши мумкин. Бунда майда бронхларнинг ва бронхиолаларнинг диффузли зарарланиши кузатилади, натижада ҳансираш вужудга келади ва беморнинг умумий аҳволи оғирлашади. Нафас олиш ва юрак уриши тезлашади. Ўчогли бронхитда тана ҳарорати нормал ёки субфебрил, оғир диффузли тури да эса, 38-39° С гача кўтарилиши мумкин. Кўриниши. Ўткир бронхитда беморнинг тана тузилишида ва кўринишида ўзгариш кузатилмайди. Перкуссияда кўкрак қафасида ўзгариш аниқланмайди. Аускультақияда везикуляр ёки кучайган (дағал) везикуляр нафас аниқланади. Бронхларда ёпишқоқ секрет бўлганида ёйилган қуруқ хуштаксимон ёки визиллаган хириллашлар эшитилади, йўталдан сўнг хириллашнинг камайиши кузатилади, кейинчалик кичик ва ўрта пуфакчали жарангсиз нам хириллашлар пайдо бўлиши мумкин. Рентгенда деярлик ўзгариш бўлмайди, агар бемор оғир холатда бўлса, бронх расмининг кучайганлиги кўринади. Қонда ЭЧТ оз миедорда бўлса ҳам тезлашади, лейкоцитлар миқдори кўпайиши ва таёқча ядроли нейтрофилли хужайралар силжиши кузатилади. Download 209.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling