Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 209.25 Kb.
|
1.Utkir va sur bronhit
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
- Патогенези.
СУРУНКАЛИ БРОНХИТ
бронхларнинг диффузли, жадал лашувчи яллиғланиши бўлиб, кўпинча ўз вақтида даво қилинмаган ва давоси охиригача олиб борилмаган ўткир брон хитнинг оқибати хисобланади ёки касаллик бошланишидан аста-секин сурункали бронхит кўринишида ривожланади. Тарқалиши. Сурункали бронхит кўп тарқалган касал лик хисобланади. Ҳозирги вақтда саноати ривожланган дав латларнинг ва катта шаҳарнинг 3%дан 10%гача бўлган аҳолиси ушбу паталогик жараён билан зарарланган деб ҳисобланади. Этиологияси. Касалликнинг асосий сабабчиси - бронхитнинг шиллиқ қаватига узоқ вақт давомида салбий таъсир қилувчи омиллар: тамаки тутуни; уй ва ишлаб чиқариш жойларида содир бўладиган чанг лар ва газлар; қайталаниб турувчи нафас йўли инфекқияси (респираторли вируслар, пневмококлар, Пфейфер таёкчаси). Касалликнинг вужудга келтирувчи мойил омиллар: ўпканинг сурункали яллиғланиши ва йирингли жара ёни; юқори нафас йўлларида сурункали инфекция ўчоқлари; бурундан нафас олишнинг бузилиши; узоқ муддат совқотиш; спиртли ичимликларни суйи истемол қилиш; организм реактивлигининг сусайиб кетиши; наслнинг маълум даражада салбий тасири. Патогенези. Ҳаво таркибидаги ҳар хил заҳарли ара лашмалар таъсирида: Бронхлар шиллиқ пардасининг структур-функционал белгилари ўзгаради - бронх безларининг гипертрофияси ва гиперфункцияси содир бўлади, бу эса кўп миқдорда шиллиқ ажралишини (гиперкриния) кучайтиради, шиллиқ таркиби ўзгаради, унда нордон мукополиса харидлар кўпаяди, натижада балғам ёпипирқлиги ва эластиклиги (дискриния) ортади. Бундай шароитда киприксимон эпи телий бронхлар сатхидаги балгамни ташқарига чиқариб, бронх деворини тозалайолмайди. Бу холат шилимшиқли суюқликни бронхлар ичида димланишига олиб келади. Шиллиқ парда безларининг узоқ вақт гипертрофияси бронхлар мукоқиллиар аппаратини ҳолдан тойдиради, натижада киприксимон эпителий хужайралари дистро фия ва атрофияга учрайди. Бронхлар ўтказувчанлиги ва дренаж фаолияти бузилади-обструкция (бронх йўли торайиши)нинг вужудга ке лишида яллиғланиш шиши, мушак қаватининг қисқариши ва бронх деворида шилимшиқли суюқликнинг кўплаб йиғилиб қолиши мухум аҳамиятга эга Бронхлар шиллиқ пардаси яллиғланади-бронхларнинг шилимшиқли суюқлиқни ташқарига чик;ариб ташлаш (дренаж) фаолияти бузулиши натижасида чанг таркиби даги бактериялар шиллиқ пардага ёпишиб қолади ва ик киламчи инфекқия ривожланишига сабабчи бўлади. Бронхларнинг сурункали яллиғланиши оқибатида бронхлар деворининг склерози, шиллиқ безлар, мушаклар, эластик толалар,тоғайлар атрофияси вужудга келади. Download 209.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling