Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 209.25 Kb.
|
1.Utkir va sur bronhit
- Bu sahifa navigatsiya:
- Клиник кўриниши
- Кўздан кечирганда
- Рентген текширувида
- Бронхоскопия ва бронхография
Патологик анатомияси. Касалликнинг бошлангич дав рида бронхлар шиллиқ пардаси гиперемияси ва гипертро фияси кузатилади. Кейинчалик яллиғланиш шиллиқ ости ва мушак қаватига тарқалади: буларнинг ўрнида бирикти рувчи тўқима (чандиқ) ўсади, шиллиқ қават ва тоғай пла стинкалари атрофияга учрайди. Натижада бронхлар шак ли ўзгаради: бронх йўлларининг торайиши, баъзи жойларда кенгайиши (бронхоэктазия) билан кузатилади. Жараёнга ўпка тўқимаси (перибронхиал тўқима) ҳам қўшилиши мумкин, натижада интерстиқиалли пневмония, кейинчалик эса пневмосклероз ва ўпка эмфиземаси ривожланади.
Клиник кўриниши бронхларда яллиғланиш жараёнининг тарқалиш хажмига, бронхлар ўтказувчанлигининг бузулиш даражасига, бронхлар калибрига ва асоратларига боғлиқ. Касалликнинг асосий белгилари: йўтал, балғам кўчиши, хансираш. Йўтал касаллик бошланишида асосан эрталаб уйқудан тургандан кейин оз миқдорда балгам ажралиши билан кечади. Йўтал йилнинг совуқ, нам-зах даврларида кучаяди, иссиқ, қуруқ кунларда бўлмаслиги ҳам мумкин. Вақт ўтиши билан йўтал аста-секин кучаяди, баъзан хуруж қилиш кун давомида ва кечаси безовта қилиб уйқусизликка олиб келади. Бундай кам махсулли йўтал аксарият қобирғалараро ва қорин тўрри мушаклари ўта таранглашиши натижасида кўкракда, қорин усти соҳасида оғриқ бўлиши билан кузатилади. Балғам ажралиши сурункали бронхитда катта аҳамиятга эга. Касаллик бошида балғам жуда кам мивдорда ажралади, ёпишқоқ, шилимшиқли ёки шилимшиқ аралаш йирингли табиатга эга, баъзида қон аралашмаси билан кузатилади. Балгамнинг суткали миқдори 50мл дан ошмайди, агар йирингли бронхитда бронхоэктазиялар бўлса, миқдори ортади. Хансираш - касалликнинг жадаллашиб бориши ва жараёнга майда бронхларнинг қўшилиши муносабати билан ўпканинг ҳаво алмаштириш фаолияти бузилиши ва бронхлар йўли торайиши (обструкқия) натижасида вужудга келади, дастлаб жисмоний ҳаракат қилганда, кейинчалик эса тинч холатда ҳам безовта қила бошлайди. Кўздан кечирганда, кўкрак қафаси пайпаслаганда, перкуссия қилинганда узоқ вақт ўзгаришлар аниқланмайди, кейинчалик паталогик жараённинг жадаллашиши, ўпка эмфиземаси ва пневмосклерози ривожланиши натижасида нафас олишда ёрдамчи мушакларнинг фаол иштирокини, бўйин томирларининг бўртиб чиқади, тери қопламлари ва кўзга кўриниб турадиган шиллиқ пардаларининг кўкимтир тусга киргани, юзнинг керикиб турганини кўриш мумкин. Эмфизема қўшилиши туфайли кўкрак қафаси бочкасимон кўринишда бўлади, перкуссияда қутичасимон товуш эшитилади. Аускултасқияда нафас чиқишининг чўзилганлиги (эксперитор ҳансираш), дагал везикуляр ёки сусайган везикуляр нафас мухитида аксарият қуриқ, баъзида эса нам хириллаш эшитилиши мумкин. Тана ҳарорати асоратсиз сурункали бронхитда нормал ёки хуруж қилганда субфебрил бўлиши мумкин. Рентген текширувида кўпчилик беморларда ўпкада ўзгариш бўлмаслиги мумкин, фақатгина перибронхитда (бронхнинг ташқи девори яллиғланганда) майда бронхлар йўллари шилимшиқ балғам билан тўлганда бронхларнинг диффузли кучайган расмини кўриш мумкин. Бронхоскопия ва бронхография бронх шохларининг шакли бузулгани, шиллиқ қаватини атрофия ва гипертрофия кўринишдаги ўзгаришларини аниқлайди. Қонда касаллик қузиган даврда лейкоцитлар миқдори кўпаяди, ЭЧТ тезлашади. Балгамда кўп миқдорда нейтрофилли лейкорцитлар, эритроцитлар, кўклар флораси, балғам ёпишқоқлигини оширувчи нордон мукополисахаридларни кузатиш мумкин. Download 209.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling