9. Қиёсий ташхиси.
а. Аорта қоикок етишмовчилиги.
(1) Диастолик шовқин жуда нозик, Боткин-Эрба нуқта-сида ва юрак чўққисида эшитилади.
(2) I товуш сустлашган.
(3) Митрал қопқоқ очилиш товуши йўқ.
(4) Чап ьқоринча гипертрофиялашган, анча кенгайган, лекин чап бўлмача деярли катталашмаган.
(5) ЭКГда чапграмма-юрак электр ўци чап томонга бу-рилган.
(6) Қўшалоқ Траубе товуши.
(7) Қўшалоқ Дюрозье шовқини.
б. Туғма бўлмачалараро тўсиқ иллати.
(1) П товуш иккига бўлинган.
(2) Систолик шовқин тўш суягининг чап томонида П ёки Шқовурға орасида эшитилади ва чуқур нафас ол-ганда кучаяди.
(3) Кичик қон айланиш доирасида ифодаланган гипер-тензия ривожланса диастолик шовқин эшитилади.
(4) Рентген текширишида ўпканинг қон билан тўлган-лиги, чап қоринча катталашгани, юракнинг чап чега-расида жуда кенгайган ўпка артериясининг бўртиб чиқ-қанлиги аниқланади (8-расм).
10. Асоратлари.
(а) Қон туфлаш. Ўпка димланиши босқичида митрал сте-нозига хос белги. Бу тарам-тарам қон ва парда кўрини-шида намоён бўлади, гохида ёрилган томирдан кўп шиц-торда қон оқади, айниқса жисмоний мехнатда.
(б) Ўпка инфаркти - ёнбошда оғриқ, қон туфлаш, ва ҳарорат кўтарилиши билан кузатилади. Ўпканинг рент-ген текширувида асоси периферияга йўналган понасимон
соя аниқланади: митрал стенозида ўпка инфаркти пато-генези эмболия (кен-гайган ўнг қоринча-даги тромбатик бўтца) ва махаллий қон тўхташи билан боғлиқ.
(в) Йирик томирлар эмболияси - буйрак (белда оғриқ, гема-турия), мия (ҳушдан кетиш, фалаж), та-лоқ (чап қобирға ос-тида оғриқ), ичак (ичак тутилиши, қонли нажас) томир-ларида.
(г) Чап бўлмачанинг шарсимон тромби кучли ҳансираш, тўсатдан ривож-ланадиган кўкариш ва тезда вужудга келувчи қон айла-ниши етишмовчилиги билан кузатилади. Бу холатда куч-ли тахикардия хуружи ва юрак липиллаши содир бўла-ди.
11. Даволаш.
а. Консерватив усул билан даволаш енгил ва ўрта дара-жадаги чап қоринча етишмовчилиги белгилари бўлган беморларга тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |