Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida
“Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida”
Download 4.85 Mb. Pdf ko'rish
|
“Ilm fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- “Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9-sonli respublika ilmiy konferensiyasi
“Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida”
mavzusidagi 9-sonli respublika ilmiy konferensiyasi 222 МОЛИЯ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БАНКЛАРНИНГ РОЛИ Бойсунов Жамшид Бахриддин ўғли Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ёшлар масалалари ва маънавий –маърифий ишлар департаменти тьютори Аннотация: Ушбу тезисда молия бозори барқарорлигини таъминлашда монетар сиёсатнинг пул-кредит воситалари, усуллари, вазифалари, молиявий секторлар мутаносиблигини таъминлаш ва унда банкларнинг ролини янада кучайтириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги босқичида долзарб вазифалар бўйича таклифлар берилган. Таянч иборалар: Валюта, ликвидлик, банк тизими, либераллаштириш, нархлар барқарорлиги, инфляция, монетар сиёсат, модернизация. THE ROLE OF BANKS IN THE DEVELOPMENT OF THE FINANCIAL MARKET Abstract: In this thesis, proposals are given on the current tasks of the current stage of the implementation of economic reforms to ensure the balance of monetary policy tools, methods, tasks, financial sectors and to further strengthen the role of banks in ensuring the stability of the financial market. Key words:. Currency, liquidity, banking system, liberalization, price stability, inflation, monetary policy, modernization. 2022 йилда макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатувчи омиллар ва уларнинг хусусиятлари аввалги йиллардагидан кескин фарқ қилди. Бугунги кунда шаклланган иқтисодий ҳолат ва кутилаётган макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб, келгуси йилларда амалга ошириладиган макроиқтисодий сиёсатнинг пировард мақсади асосан макроиқтисодий “Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9-sonli respublika ilmiy konferensiyasi 223 барқарорлик ва инклюзив иқтисодий ўсишга қаратилади. Бунда асосий эътибор пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, инфляция даражасини 2024 йил сўнгига қадар 5 фоизлик таргетига пасайтириш, консолидациялашган бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 2023 йилда 3 фоиз ва 2024 йилда 2 фоиздан оширмаслик, хом-ашё бўлмаган тайёр маҳсулотлар экспортини реал ўсиши камида 20-25 фоиз бўлишини таъминлашга қаратилишини тақозо этади. [1]. Таъкидлаш зарурки, биргина пул-кредит сиёсатининг ўзи мамлакат иқтисодий салоҳиятини барқарор оширишнинг асосий манбаи бўла олмайди. Узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётда рақобат муҳитини яхшилаш, меҳнат унумдорлиги ва энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг ички ва ташқи рақобатбардошлигини кучайтириш, бизнесни ташкил этиш ва юритишни енгиллаштиришга қаратилган давомли таркибий ислоҳотларни амалга ошириш иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар ҳисобланади [2]. Мазкур омилларни ҳисобга олиб, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан жаҳон иқтисодиётининг ва асосий савдо ҳамкорларимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатлари қайта кўриб чиқилди ва 2023 йил учун ўсишнинг прогноз кўрсаткичлари пасайтирилди. Мамлакатимизда инфляция даражаси ва унинг омиллари борасида қайд этиш лозимки, 2022 йил бошида инфляциянинг йил якунида 8-9 фоизгача пасайиши кутилган эди. Юзага келган ташқи геосиёсий вазият ва унинг таъминот занжирларига таъсири, жаҳон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашёлар ва энергия ресурслари нархининг юқори ўсиши ҳамда ички талабни қўллаб- қувватловчи омиллар таъсирида инфляция даражасида кутилгандан юқори ўсиш кузатилди. Натижада, 2022 йил якуни бўйича йиллик умумий инфляция 12,3 фоизга тенг бўлди. Бу эса, Ҳукумат ва Марказий банкдан 2023 йил давомида ҳам инфляцияни пасайтириш бўйича янада таъсирчан чоралар кўришни тақозо этади [3]. 2022 йил давомида юқорида қайд этилган инфляцион босимлар таъсирини пасайтириш мақсадида “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитлари сақлаб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling