Илмий мақола таркиби (imr&D)


Download 23.53 Kb.
Pdf ko'rish
Sana30.10.2023
Hajmi23.53 Kb.
#1735183
Bog'liq
маколанинг таркибий тузилиши IMR&D



ИЛМИЙ МАҚОЛА ТАРКИБИ (IMR&D) 
С.Аллаярова - 
https://t.me/soliha_narzulloevna
 
https://t.me/iqtiboslilik
 
https://t.me/ilmiy_tadqiqot_2022
 
Мақоланинг қисмлари  
Изланиш-тадқиқот жараёни 
Кириш
Муаммо нимада? (муаммоли вазият) 
Материаллар ва методлар
Муаммога қандай (қайси усуллар 
воситасида) ечим топилган?
Натижалар
Нималар аниқланди?
Натижалар муҳокамаси 
Аниқланганларнинг илмий аҳамияти 
нимада? 
Хулосалар 
Қандай хулосаларга келинди (муаммоли 
вазиятни хал этишга нисбатан)? 
Миннатдорчилик 
Тадқиқот олиб боришда ва илмий ишни 
тайёрлашда кимлар ёрдам берди? 
Адабиётлар
Қандай манбаларга таянилди 
ЮҚОРИДАГИЛАРНИ БАТАФСИЛРОҚ КЎРИБ ЧИҚАМИЗ:
Кириш (Introduction) 
Нима маълум? 
Кириш қисмининг асоси тадқиқотга оид адабиётлар шарҳидир. Адабиётлар 
шарҳ (таҳлил)ининг ёзишнинг бир қанча турлари бор: тематик таҳлил, мета-
таҳлил, концептуал таҳлил, интегратив таҳлил, хронологик, географик ва 
ҳоказо. Адабиётлар шарҳини ёзишда умумийликдан хусусийликка, яъни 
тадқиқот объектидан тадқиқот предметига нисбатан ёндашиш лозим.
Ҳаволалар муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотнинг қийматини сўнгги 2-5 
йилликда нашр қилинган илмий манбалардан фойдаланганлик белгилаб 
беради.
Нима номаълум ва нима учун?  
Адабиётларнинг чуқур таҳлили натижасида аниқланган бўшлиқ (камчилик) 
тадқиқотнинг мақсадини шакллантиришга асос бўлади. Чунки айнан ўша – 
бўшлиқ сабабли воқеликда муаммоли вазиятлар пайдо бўлаётганлиги 


асосланади. Бу эса илмий тадқиқот олиб бориш заруратини келтириб 
чиқаради.
Мақсад
“ Мақоланинг мақсади ......... аниқлаш, асослаш, таъсирини ўрганиш, 
таснифлаш....ва ҳоказо”
Қандай бажарилди?
Қўйилган мақсадга эришишда қандай йўл танланди; бу ерда танланган 
методларнинг мазмунини ёритиш етарли. Амалиётга татбиқ қилиниши 
кейинги қисмда берилади.
Материаллар ва методлар (Methods) 
Муаллиф томонидан муаммони ўрганишда (мақолани ёзишда) шахсан 
фойдаланилган методлар ёритилади. Тадқиқотнинг методологик асоси учун 
фойдаланилган методларга ҳавола берилади, улар (бошқаларнинг 
методлари)га шарҳ ёзиш ўринли эмас. Муаллиф томонидан олдинги 
методларни қўлланилишига нисбатан ишлаб чиқилган методика тавсифи ҳам 
келтирилиши мумкин.
Методика мазмуни ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун батафсил ёритилиши 
лозим. 
Ушбу қисмда тадқиқотнинг объекти, воситалари, методлари, маълумотларни 
қайта ишлаш механизмларининг батафсил кўрсатилиши тавсия қилинади.
Натижалар (Results) 
Ушбу қисмда тадқиқот давомида олинган, йиғилган барча фактик далиллар 
келтирилади. Далиллар тизимлаштирилган, холис, равон, мантиқий 
изчилликда, матнни бойитувчи қўшимча материаллар (жадвал, графика, расм 
ва бошқалар) билан тақдим этилиши мақсадга мувофиқ. Изоҳлар, таҳлиллар 
ва хулосалар бу қисмда келтирилмайди.
Олинган натижаларга нисбатан ушбу қисмда тадқиқотнинг илмий янгилиги 
акс этиши мумкин. Мақолада илмий янгиликнинг бўлмаслиги – раддия 
олишнинг асосий сабабларидан бири. Шунинг учун натижалар аниқ тақдим 
этилиши керак.
Натижалар муҳокамаси (Discussion)  
Ушбу қисмда олинган натижаларнинг фан, соҳа учун аҳамияти 
тушунтирилади ва асосланади (айрим тадқиқот натижалари фан учун 
аҳамиятли бўлмаслиги ҳам мумкин). Натижаларнинг асосланиши муаллифдан 
олдинги тадқиқотларда олинган натижалар, муаммони ҳал этишга нисбатан 
мавжуд ёндашувларга нисбатан қиёсланади. Муҳокама сўнггида мақола 
муаллифи томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари фан (соҳа)да 
муайян ўзгариш ясаши билан тугалланиши лозим. Муҳокаманинг асосий 


вазифаси – тадқиқот хулосасини асослашдир (ёки хулосанинг ҳаққонийлиги 
далилидир). 
Хулоса  
Хулосада олинган натижаларнинг энг умумий мазмуни акс эттирилади. 
Хулоса бир неча қисмдан иборат бўлиши мумкин: назарий хулоса, амалий 
тавсия.
Хулоса қисмининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда олинган натижалар 
асосида мақоланинг илмий қиймати – илмий янгилик аниқ кўрсатилган 
бўлиши лозим. Яъни нима мақсадда тадқиқот олиб борилди (қандай 
муаммони ҳал этишга нисбатан), қайси усул ва воситалардан фойдаланилиб 
қандай натижаларга эришилди ва уларнинг илм-фан ривожига қўшган (ёки 
қўшиши мумкин бўлган) ҳиссаси хулосада акс эттирилади. 
Миннатдорчилик
Ушу қисмда муаллифга мақолани тайёрлашда, тақдқиқот олиб боришда кўмак 
берганларга миннатдорлик билдирилади. Агар мақола грант доирасида 
бажарилган бўлса албатта шартнома рақамини келтириш лозим.
Адабиётлар  
Адабиётлар рўйхати матндаги ҳавола ва иқтибос асосида шакллантириш 
тавсия қилинади. Журнал талабига мувофиқ улар алфавит кетма-кетлигида 
ёки матндаги кетма-кетликда расмийлаштилиши мумкин.
Мақола мавзусига мос бўлмаган адабиётларнинг келтирилиши мақолани 
нашрга тавсия қилинмаслигига сабаб бўлиши мумкин! 

Download 23.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling