Мультимедиали презентацияларни ишлаб чиқишда қуйидаги тавсиялар кўл келиши мумкин: Мультимедияли дастурий воситалар ўқув материал-ларини ифодалашда анъанавий ҳисобланган усулларга қараганда кенг имкониятларга эга ва у бевосита ўқувчиларнинг билим олишга бўлган мотивацияларини кучайтиради, маълумотларни қабул қилиш тезлигига ижобий таъсир қилади, ўқувчиларнинг ақлий ва руҳий чарчоқларини камайтиради, бир сўз билан айтганда, таълим жараёни самарасининг ортишига икмконият яратади.
Мультимедияли презентацияларни ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги моментларни албатта назарда тутиш лозим:
Жорий синфдаги ўқувчиларнинг руҳий ҳусусиятларини;
Таълимнинг мақсади ва натижалари;
Билимлар фазоси структурасини;
Ўқувчиларнинг иш ўринларини;
Муайян дасрдагри конкрет муаммони ҳал қилиш учун энг самарали компьютер технологиялари танлаш;
Ўқув материалини ифодалашнинг рангларга бойлиги;
Ўқув материалларини компьютер экрани, телевизор экрани ёки видео-проекцион экрандан қабул қилишнинг психофизиологик қонуниятларини;
Визуал маълумотлар билан ишлаганда шуни ёдда тутиш лозимки, улар билан узоқ муддат ишлаганда, ўқувчиларда чарчоқлик юзага келиб, кўришнинг сезгирлиги пасаяди. Тадқиқотларга кўра, кўз кўпроқ бир хил кўринишдаги маълумотларга қараб турганда тез чарчайди. Бундай маълумотларга мисол қилиб майда харфларга ёзилган бир хил рангдаги матнларни олиш мумкин.
Слайдларни ишлаб чиқишда куйидаги қоидаларга риоя этиш тавсия қилинади:
Слайдлар имкон даражасида минимал сондаги сўзлардан ташкил топиши лозим;
Сарлавҳалар ва ўқув материаилнинг бирор қисмини ажратиб кўрсатишда аниқ ва йирик шрифтлардан фойдаланиш;
Слайдларга ўқувчилар дафтарларига ёзиб олишлари лозим бўлган таъриф, теорема, атамалар, таянч ибораларни киритиш афзал. Уларни презентация намойиши ўқитувчи ўқувчиларга эшиттирган холда ўқийди ва изохлайди;
Харф, рақам ва белгиларнинг ўлчамларини синф хонасининг энг охиридаги партада ўтирган ўқувчига ҳам кўринарли бўладиган қилиб танланади;
Слайд фони, харф ва чизиқларнинг ранги кўзни зўриқтирмайдиган рангда (масалан, кўзни энг тезчарчатадиган ранг руҳшуносларнинг тадқиқотларига кўра қизил ранг ҳисобланади) бўлиши лозим;
Чизмалар, расмлар, фотография ва бошқа иллюстрацион материаллар экранни максимал даражада эгаллаши лозим;
Слайдларни ортиқча материаллар билан тиқиштириш ҳам ярамайди;
Хар бир слайдни кўриш ва ундаги маълумотларни ўзлаштиришлари (экрандаги тасвирни кўриш ва ўрганиш, харакатлар кетма-кетлигини назорат қилиш, слайднинг барча элементларини кўриб улгуриш, охирги натижани тушуниш, керакли ўқув маериалларини экрандан дақтарга ёзиш ва ҳ.к.) учун етарли вақт (камида 2-3 минут) ажратилиши лозим;
Слайдлар учун белгиланган товушлар чўчитувчи, чинқироқ, асабга тегувчи характерларга эга бўлмаслиги .
Do'stlaringiz bilan baham: |