Илмий-услубий, маърифий журнал


S H A R Q M A S H ’ A L I


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana16.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1358332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
SHM №4 2020 104

S H A R Q M A S H ’ A L I
110 
Иккинчидан, ушбу жумлада Қуръони Каримдан оят келтирилган. Таржимон фақат оддий 
таржима билан эмас, балки Қуръони Карим оятлари таржимасига ҳам катта эътибор берган. 
Яъни муқаддас Қуръони Каримнинг таржималарини синчковлик билан кўриб чиққан. 
Ибн Баттута шу тариқа Балхга етиб боради ва у ерда Уккоша ибн Миҳсан ал-Асадий деган 
авлиёнинг қабрларини зиёрат қилади. И.Тимофеев ва Н.Иброҳимов таржималари айнан ўз 
холича қолган. 
يدسلاا نصحم نب ةشاكع [Уккоша бин Миҳсан ал-Асадий] атоқли саҳобалардан бири бўлиб, 
Бадр, Уҳуд ва бошқа жангларда иштирок этган. Абу Бакр (р.з.) халифалик даврида ридда 
урушларидан бирида Тулайҳа ибн Ҳувайлидга қарши жангда ҳалок бўлган. Балхдан ташқари, 
Туркистон шаҳрида ҳам Уккоша (р.з.)га нисбат бериладиган қабр мавжуд. 
يلازغلا دماح وبأ [Абу Ҳомид Ғаззолий] – (1059-1111) атоқли мусулмон олими, илоҳиётчи, 
мутасаввиф, файласуф. Тусда туғилиб, Нишопурда ўқиган, салжуқ султонлари вазири 
Низомул-мулкнинг шогирди ва яқин дўсти, Бағдоддаги Низомия мадрасасининг мударриси. 
Шом, Миср, Фаластин, Макка ва Мадинага сафар, саёҳат қилган. Энг машҳур асари: “Ийҳо 
ал-улум-ад-дин” (“Диний илмларнинг тикланиши”). 
رمع سوح وبأ
يفسنلا
[Абу Ҳавс Умар ан-Насафий] – мусулмон ҳуқуқшунос олими (фақиҳ) “Тўрт 
мазҳаб фақиҳлари ўртасидаги баҳсли масалалар ҳақида рисола” асарининг муаллифи. Бу асарда 
моликия, ҳанбалия, шофиия ва ҳанафия мазҳабларидаги фарқ, тафовутлар баён қилинган. 
Юқорида келтирилган тарихий шахсларнинг исмлари шарқшунос олим ва таржимонлар 
томонидан аниқ, хатосиз берилган. Таржимонлар бу шахсларга алоҳида тўхталиб 
ўтмаганлар, чунки ушбу тарихий исмларни таржима қилиш муаммо туғдирмаган. 
Ибн Баттута Бешой тоғидаги зоҳид шайх Авлиё Ота зиёратгоҳига келади. 
ءایلولأا وبأ ,ءایلوأ اطأ [Авлиё Ота] И. Тимофеев буни Ата-Авлия деб таржима қилади. Унинг 
форсча номи ҳам бўлиб, هلاص دصیس [“Сесад сола”] яъни “Сесад” –уч юз, “сола” – йил дегани. 
Мазкур авлиё уч юз эллик йил умр кўрган. Ибн Баттута бу улуғ шайхга шундай таъриф 
беради. Халқ уни ғоят эъзозлайди. Бу ерга жуда кўп шаҳар ва қишлоқларнинг одамлари 
шайхни кўришга келадилар. Бир қарашда уни эллик ёшда дейиш мумкин. Айтишларича, ҳар 
йили шайхнинг сочи ва тишлари тўкилиб, янгилари чиқаркан (Н.Иброҳимов таржимаси). 
А. Саит. Айкут ўзининг “İbn Battûta Seyahatnâmesi” асарида қуйидагича таржима қилган: 
Sonra Şeyh Atâ Evliyâ’nın zaviyesinin bulunduğu Beşây dağına gittik. Atâ Türk dilinde baba 
demektir; evliyâ zaten Arapça. Böylece bu kelimenin anlamı “Allah dostlarının babası” demek 
oluyor. Bu adama Sîsâdsâle de denilir. “Sîsâd”, Farsça üçyüz demektir, “sâle” ise yıl anlamına 
geliyor. Onlar bu adamın üçyüzelli yaşında olduğunu söylüyorlar; onun hakkında güzel inançlar 
besliyorlar. Uzak yörelerden ona yöneliyor, buralara kadar yol tepiyorlar. Oraya gelenler arasında 
sultanlar ve zengin hatunlar da vardır. Onu gören elli yaşında zanneder! Her yüz senede saç ve 
dişlerinin еniden geldiği söyleniyor
1

Мазкур таржималарда таржимонлар асл нусхага таяниб иш қилганлар. 
Ибн Баттута “Саёҳатнома”сида олим ва диний-сўфий шахслар ҳақида ҳам сўз юритган. 
Лекин у бу шахслар ҳақида қисқа маълумот бериб, фақат уларнинг номларини айтиб ўтган 
холос. Бу асарнинг таржимаси тўлиқ бўлиши ва китобхонлар учун аниқ маълумотлар бериш 
мақсадида таржимон Н.Иброҳимов тарихий ва диний шахслар ҳақида ёзилган кўпгина ўрта 
аср ва замонавий адабиётларни кўздан кечирган, таҳлил қилган ва уларга оид шарҳларни баён 
этган. Масалан, Ибн Баттута Хоразмдан чиқаверишда бир зовия бўлиб, уни энг буюк 
1
A. Sait Aykut. İbn Battûta Seyahatnâmesi. -S. 633. 



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling