Ilmiy jurnal


Расм. Умумий ўрта таълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаб


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

 
1. Расм. Умумий ўрта таълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаб
ўқувчиларининг “Агрессивлик кўринишларини аниқлаш” методикаси диаграммаси 
 
Ўз навбатида вербал агрессия билан бир қаторда тажанглик УЎМ ўқувчиларида агрессиянинг 
тенгдошларига нисабатн аҳамиятли қиймати агрессия шакли сифатида кузатилди (4,53 ва 3,20; 
р<0,01). Мавжуд агрессия шаклида ўсмирларда аҳамиятсиз ҳолатларга хос салбий туйғуларини 
намоѐн этар эканлар натижада тенгдошларига қўпол ва сержаҳл муносабат ўрнатадилар. 
Агрессиянинг бундай кўриниш олиши ўқувчиларнинг асаб тизимида тормозланишга нисбатан 
қўзғалишнинг устуворлиги ҳамда сензитивликнинг ортиши туфайли бўлиши ҳам мумкин. Бундай 
шароитда агрессия воқеа-ҳодисаларга нисабат юқори таъсирчанлик, янги вазиятлардан қўрқиш, 
хавотирланишнинг ўсиб бориши билан ҳамоҳангликда кузатилади. 
Олинган натижалардан кўриниб турибдики, ўсмирларга хос агрессия нисбатан ўсувчи 
ҳисобланиб, уларни профилактикаси ва психологик коррекцияни ташкил этишда психологик
таъсир кўрсатишнинг асосий қуроли сифатида психолог фаолияти назарда тутилади. Психологик 
коррекцион жараѐн психолог-клиент жуфтлигида кечади. Мазкур коррекцион жараѐнни акс 
эттирувчи тўртта асосий стратегия мавжуд: 
1) вазиятни ўзгартириш; 
2) вазиятни ўзгартириш учун ўзини ўзи англаш; 
3) вазиятдан чиқиб кетиш; 
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
101 
4) мазкур вазиятда турмуш тарзининг янги қирраларига эътибор қаратиш ҳисобланади [5, 
66-68]. 
Хулоса. Агрессив хулқли ўсмирларнинг ижтимоий мослашуви ва шахслараро муносабатлар 
ўрнатишида маълум бир қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда уни бартараф этишда айнан 
гуруҳлар билан ишлаш тури самаралироқ. 
Агрессив хатти – ҳаракат пайдо бўлишида кўпгина омиллар иштирок этади, жумладан, ѐш, 
шахсий хусусиятлар, ташқи жисмоний ва ижтимоий шароитлар. Масалан, агрессивликни шовқин, 
иссиқ, торлик, экологик муаммолар, метео-шароитлар ва ҳ.к.каби шароитлар кучлантириши 
мумкин. Аммо кўпгина шу масалани ўрганувчи тадқиқотчилар фикрича шахснинг агрессив хатти-
ҳаракатлари шаклланишида ҳал қилувчи ролни бевосита ижтимоий муҳит ўйнайди. 
Ижтимоий муҳитнинг асоси бўлган оила ўсмир хулқини шаклланишига катта таъсир 
ўтказади. Анъанавий тарзда тарбиянинг асосий институти оила ҳисобланади. Ўсмир оилада олган 
тарбиянинг кейин бир умрга сақлаб қолади. Оиланинг тарбия институти сифатида муҳимлиги 
шундаки, ўсмир унда ҳаѐтининг кўп қисмини ўтказади ва шахсга таъсир этувчи муддати бўйича 
бирорта ҳам тарбия институтлари оилага тенг кела олмайди. 
Бола тарбиясида оиланинг роли ҳақида Э.Фромм: ―Оила – ўзига хос жамиятнинг ―психологик 
воситачиси‖, шунинг учун оилада адаптация жараѐнида бола кейинчалик жамиятда адаптация ва 
турли ижтимоий муаммоларни ечиш асоси бўлиб қоладиган характерни шакллантиради‖-деган эди.
Дарҳақиқат, бола оилада қайсидир характер хислатларини ўзида мужассамлаштириши билан 
ижтимоий муҳитда ҳам уни намоѐн қилади. Агрессиянинг оилада намоѐн бўлиш шакллари турлича. 
Бу бевосита ижтимоий ѐки жинсий зўравонлик, совуққонлик, салбий баҳолар, шахсни руҳан эзиш, 
болани эмоционал қабул қилмаслик бўлиши мумкин. Оила аъзолари агрессив хатти – ҳаракатни 
ўзлари намойиш этишлари мумкин. 
Боланинг агрессив хатти – ҳаракатини пайдо бўлишига турли оилавий омиллар таъсир этиши 
мумкин. Масалан, оилавий бирлашишнинг паст даражаси, тўқнашув, бола ва ота – она ўртасидаги 
етарли бўлмаган яқинлик, болалар ўртасидаги салбий муносабатлар, оила тарбиясининг ноадекват 
усули. Масалан, ўта қаттиқ жазо қўллайдиган, ўта қаттиқ назорат қилувчи ота – оналар ѐки аксинча, 
болалар машғулотларини назорат қилмайдиган ота – оналар агрессия билан кўпроқ дуч келишади. 
Шахснинг агрессив хатти – ҳаракатига таъсир этувчи хусусиятлардан бири – бу фрустрацияни 
кўтара олмаслик қобилиятидир. Маълумки, фрустрация эҳтиѐжларни қондиришда ѐки мақсадга 
эришиш йўлида пайдо бўлган тўсиқлар туфайли келиб чиққан ҳолатдир. Худди шу пайтда ўсмир 
шахсида ҳам ота – она ва яқинлари уни тушунмаслиги ва аксинча унга нисбатан қаттиқ қўллиги 
натижасида агрессив хатти – ҳаракатларни намоѐн бўлишини кузатишимиз мумкин. 
Демак, боланинг агрессив хулқининг шаклланишида асосан ота – она ўрнак бўлиши 
кузатилади ва оила тарбиясидаги қуйидаги омиллар катта таъсир кўрсатади: 
бола ҳаракатидан қониқмаган ота – она реакцияси; болалар ва ота – оналар ўртасидаги 
муносабатнинг характери; 
оила гармония ва дисгормонияси даражаси; 
ака-ука, опа-сингиллар ўртасидаги муносабатлар характери
ота ѐки она ѐки икковлари билан бўлган ѐмон муносабат; 
ѐки болалар ўзларини ҳеч нарсага ярамайди деб ҳисоблашганини сезишса ѐки ўз ҳис-
туйғуларига нисбатан бепарволикни сезишса. 
Айтиш жоизки, ўсмирларда учрайдиган агрессив хатти – ҳаракатларнинг асосини аввало оила 
муҳити ташкил қилиши ва оиладаги ўзаро бир-бирини психологик томондан тушунмаслиги 
натижасидир. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling