Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
112 
ўқитувчилар, ота-оналарда учраб турадиган педагогик-психологик хатоларни тузатиб олишларига 
ѐрдам беради. 
Масала бўйича ўрганишларимиздан аѐн бўлаяптики, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг соғлом 
ва бахтли бўлишини истайди. Шунга қарамай, баъзан ўзимиз билиб-билмай бунга қарши иш 
қиламиз. Фарзанд тарябисига ѐндашувда шундай гаплар борки, уларни фарзандингизга қанча 
гапирсангиз ҳам арзийди - булар мотивация, қўллаб-қувватловчи, мақтовчи, ҳамдардлик 
билдирувчи сўзлардир. Бундан ташқари яна шундай гаплар, иборалар борки, уларни асло тилга ола 
кўрманг. Қуйида эътиборингизга фарзандингизнинг тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин 
бўлган аѐрим бир ѐндашувларни ҳавола этамиз.
"Аҳмоқона гапларни гапирма!". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болалар катталардан 
фарқли ўлароқ, ҳеч қачон бекорчи гапларни гапиришмайди. Сизга ҳар қанча кулгили ѐки бемаъни 
туйилмасин, фарзандингиз сизга айтгиси келган ҳар бир сўз у учун муҳим аҳамиятга эга. Уни инкор 
этиб, боланинг сўзлари сиз учун аҳамиятсиз эканлигини билдирган бўласиз. Кейин фарзандингиз 
сиздан кўп нарсани сир тутадиган бўлиб қолса, ажабланманг. Қандай гап гапирмасин, унинг 
ютуқлари учун хурсанд бўлинг, сўзларини диққат билан тингланг. Агар у бирор бир муаммо билан 
келган бўлса, уни ҳал қилишга уриниб кўринг.
"Мана ол-да, нари кет!" Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Боланинг талабига жавоб 
беришнинг энг ѐмон усули. Унга миннат қилаѐтганингиз етмагандек, ундан кетишни талаб 
қиляпсиз. Болалар ўз истагига эришиш йўлида бу усулдан фойдаланишга тез кўникишади. Ота-
оналар эса кейин "қачон шунчалик узоқлашишга улгурдик?", деб ажабланишади. "Нари кет" сўзини 
қўлламасликка ҳаракат қилинг, зеро бу сиз ва фарзандингиз ўртасидаги масофани узоқлаштиради.
"Бошқалар уддасидан чиқади, сен эса йўқ". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болани 
бошқалардан ѐмон эканлигига ишонтириб, сиз фарзандингизда ўзига бўлган ишончсизлик ҳиссини 
шакллантирасиз. Баъзи ота-оналар шу йўл билан болани тўғри йўлга солишга уринишади, бироқ 
бундай усул ҳаттоки катталарда ҳам ижобий натижа бермайди. Зигмунд Фрейднинг шундай сўзлари 
бор: "Ўзингизни таққослашингиз мумкин бўлган ягона шахс - бу ўтмишдаги ўзингиз". Ана шу 
сўзларга асосланиб, болани тарбия қилсангиз, у ўзига ишонган шахс бўлиб вояга етади.
"Кўзимга кўринма". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Бундай сўзлар болага на унинг 
ўзи ва на муаммолари ота-онасига кераксиз эканлигини билдиради. Баъзан ота-оналар шу йўл билан 
можаронинг олдини олишга ҳаракат қилишади, аммо муаммодан қочиш билан уни ҳал қилиб 
бўлмайди. Фарзандларингизнинг сўзларини эшитинг, уларга ѐрдам беринг. Зиддиятли вазиятларда 
эса бошқача усулларни қўлланг.
"Сен эплай олмайсан, яхшиси менга бер".мНима учун бундай дейиш мумкин эмас? Боланинг 
уриниб кўриш ҳаракатига чек қўйиб, келажакда уни ѐрдамга муҳтож ва омадсиз қилиб қўясиз. 
Психологияда буни "ўргатилган иложсизлик" дейилади, яъни инсон бирор нарсани қила 
олмаслигига олдиндан ўзини ишонтиради. Шундай экан, фарзандингиз қийинроқ ишга 
киришганини кўрсангиз, яхшиси унга "Кел, сенга ѐрдамлашиб юбораман", деб айтинг ѐки у сизга 
бирор ишда кўмак берсин.
Беодоб сўзлар* (сўкиниш). Нима учун мумкин эмас? Ота-онанинг фарзанди олдида сўкиниши 
керак эмаслигини барчамиз яхши биламиз, бу борада маъруза ўқишга ҳожат бўлмаса керак. Бундай 
сўзларни нутқингиздан умуман олиб ташланг. 
"Сен ѐмонсан!" ѐки "Қулоқсизсан". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болалар ота-
оналарининг фикрларини жуда қадрлашади. Бундай сўзларни айтар экансиз, фарзандингиз уларга 
амал қилишини ѐддан чиқарманг. Бу боланинг ўзига бўлган ишончини йўқотади ва келажакдаги 
муаммолардан дарак беради. "Сен ѐмонсан" ѐки "Қулоқсизсан" дейиш ўрнига "Сен тўғри иш 
қилмадинг", "Бу нотўғри қарор", деб айтинг. Болага эмас, унинг ҳаракатларига баҳо бериб, сиз 
унинг яхши томонга ўзгаришига туртки берган бўласиз. 
"Сени яхши кўрмайман". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Ота-онанинг севгисида 
шарт қўйиш ноўрин. Ундан маҳрум бўлиш хавфи ҳаѐтдан маҳрум бўлишга тенг. Фарзандингизни 
яхши кўрасиз-ку, ахир! Унда нима учун болага ѐлғон гапирасиз? Бундай гапларни айтаверсангиз, 
боланинг кўнглига совуқчилик соласиз.
"Сени ташлаб кетаман". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Ота-она - фарзанди учун энг 
муҳим инсон. Унинг ҳаѐти ота-онага боғлиқ, бола онасиз яшашни тасаввурига ҳам сиғдира 
олмайди. Шу боис баъзан бу усул сизга иш бераѐтгандек туюлади... Ҳар қандай асоссиз таҳдидлар 
такрорланаверса, бола уларни қабул қилмай қўяди, лекин асабини ишдан чиқаришга улгурасиз. 
Асло бундай қила кўрманг! Фарзандингиз билан қўрқув ва жазога асосланган муносабат ўрнатманг. 
Бунинг уддасидан чиқиш осон эмас, албатта, бироқ натижа буни оқлайди.
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling