Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
110 
онаси ҳам, ҳар бир муаллиму устозлари ҳам шерик бўладилар. Агар ѐмонликка одатлантирилса, 
ҳайвонлардек ўз ҳолига ташлаб қўйилса, охир-оқибат ҳалок бўлади. Гуноҳи эса унинг тарбияси 
учун жавобгар бўлганларнинг гарданига тушади‖. 
Бугунги кунда ѐшларни ахлоқий масалаларига эътиборсизлик ер юзида қанчадан-қанча 
маънавий таҳдид ва иллатлатларни келтириб чиқараѐтганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Юқоридаги сўровномалардан аѐн бўлдики, ота-оналримиз тарбия ишларини кучайтиришлари 
лозим, зеро бугун ҳар бир ота-она педагог бўлиши лозим тарбия методларини пухта ўзлаштирмоғи 
лозим, чунки фарзанд таълим-тарбиясига тикилган сармоя энг фойдали сармоядир. 
Мазкур масалада педагогика фанлари доктори, профессор М.Қуронов ―Бугунги ҳар бир ота-
она педагог бўлиши керак‖ деб таъкидлайди. Жумладан олимни таъкидлашича фарзанд 
тарбиясидаги энг таъсирча метод бу- ўргатиш методи. Чунки унинг ичида тушунтириш ҳам бор, 
суҳбат ҳам бор, кўрсатиш ҳам бор, айтиш ҳам бор, намуна ҳам бор [3, c.320]. 
Биз бугунги замонавий ота-оналарга замонавий, ғоявий ѐшларни тарбиялаш қуйидаги миллий 
тарбия методларини қўллашларини тавсия қилган бўлар эдик улар қуйидагилар:
Айбламоқ - болани қилган гуноҳи, хатоси учун адолатли равишда айбли деб топмоқ, айб 
қўймоқ ва боланинг буни англашига эришмоқ.
Аразламоқ - қилган салбий қилиғи учун болани айбситиб, ундан ўпка қилиб юрмоқ ѐки 
тарбиявий мақсадда вақтинча юз ўгирмоқ.
Баҳоламоқ - бола хулқига унинг аҳамияти, қадр, қиймати ҳақида ижобий ѐки салбий фикр 
билдирмоқ. 
Баҳслашмоқ - ўқувчи билан (мактабда), ўғил-қиз (фарзанд) билан мактабда, уйда илмий, 
адабий, аҳлоқий, миллий-мафкуравий мазмунда мунозара қилмоқ.
Бегона қилмоқ - боланинг ѐлғон гапирганлиги аниқлангач, қўполлиги муҳокама қилингач ва 
ҳ.к. ундаги виждонни жунбушга келтириш, қилган иши учун пушаймон қилиши учун ўқитувчи, ѐки 
ота-она, ѐки она уни ўзидан вақтинча узоқ тутиб юриши.
Бириктирмоқ - одоб-аҳлоқда, бирор ҳунарда кўпчиликка намуна бўлган устоз тарбиясига 
бермоқ. Ўтмишда қўшни кўрган ота-оналар фарзандларининг ҳаѐтини, одамлар, бегоналар билан 
муомала қилишни ўргансинлар деб ўғилларини чойхоначига хизматкорликка берган эканлар.
Битим – боланинг ҳаѐтига, ўқишига, келажагига оид жиддий масалани унинг ўзи билан 
муҳокама қилиб, ўзаро ижобий келишув, тўхтам, қарорга келмоқ.
Буюрмоқ - вазиятнинг тақозоси билан тарбиявий мақсаддан келиб чиққан ҳолда боланинг ўзи 
учун, жамоа, миллат, Ватан манфаатларини кўзлаб буйруқ бермоқ.
Ваъда олмоқ - боланинг ўз сўзига содиқлигини, сўзи ва иши бирлигини синаш мақсадида 
ундан бирор ишнинг, мажбуриятнинг бажарилиши ҳақида сўз олмоқ. Гиргиттон бўлмоқ - 
меҳрибонлик билан, ―айланай‖, ―ўргилай‖ сўзларини ишлатиб, исмига ―жон‖, ―хон‖ қўшиб болани 
эркалаш.
Ёрилмоқ - боланинг сиздан ноўрин хафалигини билгач, танҳо қолдириб, асл мақсадингиз – 
унинг муваффақияти эканлигини айтишингиз. Хайрихоҳлик, самимийлик бу усулга муваффақият 
келтиради.
Иноқлашмоқ - бола билан яқин, дўстона муносабат боғламоқ, аҳиллашиб кетмоқ.
Кафил бўлмоқ - бола билмай, адашиб хатога йўл қўйган чоғда унинг яхшилиги ҳақида 
бошқалар (ўқитуви, ўқувчилар)ни ишонтириб, бола учун масъулиятни ўз устига олмоқ.
Кенгашмоқ - бола синф жамоаси олдида турган муаммони биргаликда муҳокама қилмоқ.
Койимоқ - жазо беришнинг енгил тури. Болага танбеҳловчи сўз айтмоқ, танбеҳ бермоқ, 
уришиб қўймоқ.
Кузатмоқ - синф аҳлининг, ҳар бир боланинг хулқ-атворини зимдан қараб, текшириб турмоқ, 
кўздан кечирмоқ, қайд қилмоқ. Кўрсатмоқ - болага, болаларга ўрнак ѐки ибрат олишлари ѐки уларда 
янги тушунча, билим ҳосил қилиш мақсадида бирор нарсага диққат эътиборларини жалб қилиш.
Мақтамоқ - болани унинг ўзига ѐки бошқалар олдида яхши томонларини кўрсатиб гапирмоқ, 
яхши қилиб кўрсатмоқ.
Насиҳат - сокин, хайрихоҳлик вазиятда болани яхши йўлга солиш, таълим бериш мақсадида 
айтилган гап, маслаҳат, панд, ўгит.
Овутмоқ - боланинг, унинг оиласининг бошига бирор куфат тушганда унга тасалли бериб 
юпатмоқ, овунтирмоқ, йўғлашдан тўхтатмоқ.
Одатлантирмоқ - одоб меъѐрларини машқ қилдириш. Масалан, саломлашиш, мурожаат 
қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш ва ҳоказоларга одат пайдо этмоқ, ўргатмоқ.
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling