Ilmiy jurnal
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевое слово
- Key word
Калит сўзлар: тарбия, фазилат, ахлоқ, миллий тарбия, миллий характер, ғоя, мафкура
СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ФАКТОРЫ НАЦИОНАЛЬНОЙ МЕТОДОЛОГИИ ВОСПИТАНИЯ Аннотация: В данной статье вы можете ознакомиться с методическими аспектами воспитания положительных качеств у молодѐжи, отношением молодѐжи к вопросу национального воспитания, методами национального воспитания. Ключевое слово: воспитание, добродетель, нравственность, национальное воспитание, национальный характер, идея, идеология SOCIO-PSYCHOLOGICAL FACTORS OF NATIONAL EDUCATIONAL METHODOLOGY Annotation: In this article, you can get acquainted with the methodological aspects of raising positive qualities in young people, the attitude of young people to the issue of national education, and the methods of national education. Key word: education, virtue, morality, national education, national character, idea, ideology Кириш. Ёшларда ижобий фазилатларни тарбиялашнинг ижтимоий-психологик омиллари ҳақида гап кетганда беихтиѐр таниқли ўзбек маърифатпарвари Абдулла Авлонийнинг ―Тарбия биз учун ѐ ҳаѐт - ѐ мамот, ѐ нажот - ѐ ҳалокат, ѐ саодат - ѐ фалокат масаласидир‖ деган чуқур маъноли сўзлари инсон эътиборини тортади [2, с.108-118]. Бугунги кунда ижтимоий фанларда инсон омили ва унинг ижтимоий-психологик жиҳатлари бўйича замонавий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Уларнинг аксарият қисмида шахс маънавий ва ахлоқий таназзулнинг асосий омиллари бўйича ҳар хил қизиқарли эмпирик маълумотлар қўлга киритилмоқда, лекин буларнинг ичида одамни ташвишга соладиган бир қараганда эътиборсиздек туйиладиган, лекин оқибати инсоният учун жуда катта маънавий таназзулга, жоҳилликка олиб борадиган бир омил, яъни тарбия масаласига эътиборсизлик иллати миллатларнинг ахлоқий танназулининг асоси десак ҳечам муболаға бўлмайди. Шунинг учун биз мазкур мақоламизда ѐшларда ижобий фазилатларни тарбиялашниг методологик жиҳатлари, ѐшларни миллий тарбия масаласига муносабатлари ҳамда ҳамда миллий тарбия методларини тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратдик. Мазкур масалани долзарлиблигини ―Узлуксиз маънавий тарбия‖ концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 1059-сон қарори билан ҳам изоҳлаш мумукин. Мазкур концепцияда бугунги ѐшларимизнинг шахсий ва ижтимоий фаровон, бахтли ҳаѐт қура олишлари учун зарур бўлган аниқ фазилатлар мажмуи белгилаб берилди. Бу ҳақда Қарорнинг 2-бандида Концепция ва уни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини амалга оширишнинг устувор йуналишларидан бири этиб ―Ёшларда Ватанга садокат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-босқич шакллантириш‖ [1] таъкидланган. Бу давлатимизнинг ѐшлар тарбиясига ѐндашишда мақсадли инновацион ѐндошув бўлиб, тарбия жараѐнини илмий асосга қурилишини ва миллий тарбия масаласида унинг ижтимоий- психологик индикаторлари ишлаб чиқишимизни талаб қилади. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling