Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
104 Л.С.Выготский хулқ- атворнинг уч хил вариантини кўрсатиб ўтади: 1) негативизм ўсмир ҳаѐтининг барча соҳаларида аниқ ифодаланади. Бир неча ҳафта ва ундан узоқроқ давом этиши мумкин. Таъсирчанлик, қулоқсизликда намоѐн бўлиб, бу ҳолат 20% ўсмирларда учраши мумкин. 2) негативизм баъзи ҳаѐтий вазиятларда муҳитнинг салбий таъсирларига нисбатан юзага келади (оилавий низолар, мактаб вазияти ва ҳ.) ва деярли 60% ўсмирларда кузатилиши мумкин. 3)негатив ҳолатлар 20% ўсмирларда намоѐн бўлмаслиги ҳам мумкин. Ўқув фаолияти маҳсулдорлигининг пасайиши. Ижодий ишларни (масалан, иншолар ѐзиш) бажаришда регресс намоѐн бўлади. Бироқ, механик тарзда бажариладиган вазифаларни аввалдагидек, яхши бажариши мумкин. Ўсмирлар психик дунѐсини ўзгариши, ўсмир диққат эътибори бошқа одамларга қаратади. Тафаккури ўсиши билан ўз-ўзини кузатиш, ўз ҳиссиѐтларини англаш намоѐн бўлади (4). Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, инқироз даври нафақат атрофдагилар учун, уни бошдан кечираѐтганлар учун ҳам мураккаб, оғриқли ҳисобланади. Шу сабабли ушбу даврларда катталар, биринчи навбатда ота-оналар фарзандлари билан муносабатларини қайта қуришлари зарур. Бунда профилактика ҳамда психологик ѐрдам ишларига алоҳида эътибор қаратилиши зарур. 3 ѐш инқирози даврида ота-оналарга профилактик тавсиялар: 1. Болага ўзи хоҳлаганча эгалик қиладиган макон ( хона, ўйинчоқ, кийим-кечак) имконини беринг. 2. Нотўғри бўлган тақдирда хам унинг қарорларини хурмат қилинг: баъзида уларнинг оқибатлари яхши сабоқ бўлиши мумкин. 3. Бола билан маслахатлашинг, уни хам мухокама жараѐнига жалб қилинг ( масалан, кечки овқатга қандай таом тайѐрлаш, қайси йўл билан юриш, нарсаларни қайси пакетга солиш ва х.). 4. Энг мухими шу фактни қабул қилингки, бола хақиқатан ҳам улғайяпти ва у нафақат меҳр-муҳаббатга, ҳурматга ҳам лойиқ, унга шахс сифатида қаранг. 5. Бола билан муросага келишга харакат қилинг. 7 ѐшли болалар билан ишлашда қуйидаги тавсиялар самарали бўлиши мумкин: 1. Боланинг мустақиллиги ва фаоллигини рағбатлантиринг, болага мустақил ҳаракат қилиш имконини беринг. 2. Боланинг нуқтаи назарини қабул қилишга тайѐр бўлинг ва у билан келишинг. Бу сизнинг авторитетингизни пасайтирмайди, бироқ ўз-ўзини хурмат қилиш хиссини мустахкамлайди. 3. Болани тушунишингиз, уни қадрлашингизни ва керак бўлган вақтда ѐрдам кўрсатишингизни намоѐн қилинг. 4. Боланинг саволларига батафсил жавоб беринг. Бу боланинг интеллектуал ва ижтимоий жихатдан ривожланишига кучли туртки бўлади. 5. Болага нисбатан талабларингизда қатъиятли бўлинг. Агар ниманидир таьқиқлаган бўлсангиз, охиригача гапизда туринг. 6. Бола тақлидчан эканлигини эсингиздан чиқарманг. 7 ѐш инқирозида психологик ѐрдам кўрсатишда асосий метод – ўйин коррекцияси. Психологик коррекция ндивидуал ѐки гурухий шаклда, махсус ташкил этилган ўйин хонасида ўтказилади. Болалар ўйин гуруҳида психокоррекциянинг асосий вазифаси – бола психологик ривожланишидаги бузилишларни бартараф этиш. Шакллантирилган ўйин коррекцияси орқали ўз- ўзини англаш ва ўз-ўзига баҳо бериш тизимини ривожлантириш, болаларда ўзига бўлган ишончни ошириш мумкин. Ўйин туридаги психокоррекцион усуллар болаларда мулоқот малакаларини ривожлантиришга қаратилади. Ўсмирларга психологик ѐрдам ота-оналар ва ўсмирлар билан психологик консультация кўринишида берилади. Хулоса. Ота-оналар билан коррекцион-профилактик ишлар бир неча тадбирларни ўз ичига олади: консультатив суҳбат, ота-она – фарзанд муносабатларини коррекция қилиш, ота-оналар билан тренинглар ўтказиш (―Оилавий ритуал‖ ва ―Оилавий фотография‖ методикалари ѐрдамида). Бундан кўзланган мақсад ота-оналарни психик тараққиѐт қонуниятлари ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш, психологик саводхонликни ошириш. Болалар билан коррекцион ишлар бир неча йўналишда ўтказилади. - Эмоционал соҳани коррекциялаш. - Шахслараро муносабатлар соҳасини коррекциялаш. Бунда ролли ўйин, гуруҳий тренинг каби коррекцион иш шакллари самарали бўлади. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling