Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
113 Кўриб турганингиздек, ота-онанинг фарзандига бўлган муносабати, уларнинг гапираѐтган гаплари катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳар бир сўзингизга эътиборли бўлинг. Ота-онанинг хатти- ҳаракати эса ундан-да муҳим. Ёмон сўзлардан сақланиш билан бирга нотўғри амаллардан ҳам сақланинг, зеро фарзандингиз сизни кузатиб турибди, у келажакда сизнинг ҳаракатларингизни ѐки гап-сўзларингизни такрорламаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. "Қуш уясида кўрганини қилади" мақолини доим ѐдда тутинг. Шу билан биргаликда ўқувчи, болага тарбиявий таъсир ўтказишнинг салбий усуллари мавжудлиги ва уларга барҳам бериш учун улардан намуналар келтирамиз: Алдамоқ - ѐлғон-яшиқ гаплар билан, ваъдалар билан аврамоқ, лақиллатмоқ; Бачканалашмоқ - ўқитувчи, ота-онанинг катталарга, улуғларга номуносиб қиликлар, хатти-ҳаракатлар қилиши; Вайсамоқ- болаларни, ўқувчиларни томонларга бўлиб, бир-бирига қарши оѐқлантириб, тезлаб, улар орасидаги зиддиятни кучайтирмоқ; низони авж олдирмоқ, олқишламоқ; Гина қилмоқ - ўқувчига, болага нисбатан дилда хафалик, кек сақламоқ ; Ёмонламоқ - боланинг олдида ѐки орқасидан уни ѐмонлаб, ѐмонга чиқариб, қоралаб гапирмоқ; Зарда қилмоқ - болага, ўқувчига ҳадеб зарда, жаҳл қилавериш; Зорланмоқ - болалар қошида бирор нарсадан, вазиятдан нолимоқ, шикоят қилмоқ, ҳасад қилмоқ, ночорликни намоѐн қилмоқ; Мажбур қилмоқ - ҳеч бир асоссиз ўқувчининг, синфнинг муносабати билан ҳисоблашмай, амр, зўрлик билан ѐки бирор нарса тақозоси билан бир ишни қилишни буюриш, кўр-кўрона талаб; Низо – ўқитувчи ва ўқувчи, бола ва ота-она орасида ўзаро келишмовчилик ѐки қарама-қаршилик, душманлик, адоватли муносабат, ихтилоф, нифоқ ҳосил қилиш; Сўкмоқ - болани ѐмон, уят сўзлар билан уришмоқ, ҳақорат қилмоқ. (одатда бу усул сўкилувчининг сўкувчига беҳрлигига олиб боради); Ҳўмраймоқ - фарзандга, ўқувчига, қовоғини солиб тикилмоқ, ѐмон кўз билан қарамоқ; Қарғамоқ - фарзандга, болага ѐмонлик, бахтсизлик ѐки ўлим тилаб койимоқ; ѐмон ният тиламоқ. Хулоса. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ѐшларда ижобий фазилатларни тарбиялашнинг ижтимоий-психологик омиллари бугунги асрнинг энг долзарб масаларидан бири ҳисобланади. Бу масалада ота-оналарнинг, тарбияга масъул шахсларнинг миллий тарбия, миллий характер, миллий фазилатлар ва уларнинг шаклланишининг ижтимоий-психологик механизмларини билмасдан туриб уларни баркамол қилиб тарбиялашнинг таъсирчанлиги суст бўлади. Қолаверса, бугунги ѐшларимиз реал воқеликдан кўра, вертуал воқелик таъсирига кўпроқ тобе бўлиб бораѐтган бир вақтда тарбия масаласидаги ишларимизни янгича, замонавий йўналиш ва ѐндашувларда ташкил этишимиз жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун мазкур йўналишдаги тадқиқотларни кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling